Маъруза № 4
Мавзу: Операцион тизим. Windows ОТ.
Windows операцион тизими ҳақида умумий тушунча
Режа:
1. Операцион тизимлар ҳақида тушунча.
2. Windows операцион тизими нима?
3. ОТ га эхтиёж ресурслар тақсимоти ва уларни бошқариш
масаласи.
4. ОТнинг қўшимча функциялари.
5. ОТ нинг илова дастурлари.
Windows Microsoft фирмасининг дастур маҳсули бўлиб, махсус тайёргарликка эга бўлмаган компьютердан фойдаланувчилар учун мўлжалланган операцион тизимдир. Бу операцион тизимнинг номи Дарча сўзининг инглизча айтилиши бўлиб, компьютер ишини ҳар тамонлама бошқариш ва инсон-компьютер мулоқатини амалга ошириш учун хизмат қилади. Унинг асосий мақсади-компьютердан фойдаланишни иложи борича сода ва ўрганиш учун осон, шу билан бирга, фойдаланувчига мумкин қадар кенг имкониятлар яратиш кўринишига келтиришдир. Шундай талабларга жавоб берувчи MS Windows 95 операцион тизими 1995 йилнинг август ойида ишлатила бошланган бўлса, унинг русча варианти шу йилнинг сентябр ойида кулланила бошланди.
MS Windows 95 операцион тизимнинг янги лаҳжаси эмас, балки ўта мураккаб дастурлар мажмуи бўлиб, шу билан бирга фойдаланиш учун осон ва қулай ОТ дир.
Компьютердан фойдаланишни осонлаштирувчи тизим дастурларининг асоси – бу операцион тизим (ОТ) дир.
ОТ -бу фойдаланувчи ва компьютер ўртасида бевосита мулоқот ўрнатишни, компьютерни бошқаришни, компьютер ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби ишларни бажаради.
Windows нинг аввалги лаҳжалари 3.0, 3.1, 3.11, 3.12 лар асос сифатида MS DOS ни қабул қилган бўлса, ҳозирда мустақил бошқа операцион тизимни бўлишини талаб қилмайди. Лекин шу билан бирга бу муҳитда MS DOS ва Windowsнинг эски кўринишлари, яъни версиялари ишлаш имконияти сақланган. У қуйидаги афзалликларга эга:
ўзлаштиришда ниҳоятда оддий ва имкониятларидан фойдаланиш имкони мавжудлиги;
юқори самарадорликка эга ва аввалги версияларидан кескин фарқланиши;
фойдаланувчи битта дастурий таъминот остида бир неча имкониятга эга бўлишлиги;
юқори ва тушунарли имкониятлари мавжудлиги.
Windows кенг доирадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, ихтиёрий соҳада масалаларни ечмасада, уларни ечиш учун қулай восита ролини ўйнайди. Бу мухит фойдаланувчи учун қулай имкониятларга эга бўлган дастурдир. Ҳозирда ушбу ОТнинг имкониятлари кенгаймоқда ва шу билан бирга бошқа ОТларнинг сода кўринишлари ишлаб чиқилмоқда.
Фақат бир мақсад йўлида фойдаланувчи учун қулай ва тушунарли бўлишлиги. Бундан ташқари хизмат қилувчи дастурлар мавжуд. Улар дастур утилитлари бўлиб, ёрдамчи амалларни бажаради ва компьютер ишлашини енгиллаштиради. Компьютер ишлаши учун зарурий шарт-дастурларнинг мавжудлигидир.
Операцион ситемалар структураси ва тарихи.
Операцион тизимлар
СР/М-80 (8 разрядли ШК учун)
CR/M (16 разрядли ШК учун)
MS DOS (64 Кб хотирага эга булган
компьютерларга мулжал.)
MS DOS 1.1, 1.25, 2.0, 2.11 ва хк.
MS DOS 3.3 (640 Кб хотирага эга
бўлган компьютерлар
PC DOS
DRD DOS
OS/2
WARP
UNIX
Windows
Linux
ва хаказо
Windows операцион муҳити қуйидаги асосий имкониятларга эга бўлгани учун хам у кенг миқёсда оммавийлашади:
Универсал графика- Windows дастурларининг қурилмаларга ва дастур таъминотига боғлиқсизлигини таъминлайди.
Ягона интерфейс- Windows фойдаланувчининг мулоқати ягона, яъни турли дастурлар билан ишлаш қоидалари умумий. Шунинг учун янги дастур билан ишлаганингизда бу қоидалардан фойдаланишингиз мумкин.
Мавжуд дастурий таъминот билан мувофиқлиги- Windows MS DOS нинг барча амалий пакетлари, таҳрирлагичлар, электрон жадваллар, маълумот базаларини бошқариш тизимлари ва бошқа турдаги амалий дастурлар ишини тўла таъминлайди.
Кўп масалалилиги- Windows бир пайтнинг ўзида бир неча масалани ҳисоблайди, бир дастурдан бошқасига осонлик билан ўтишни таъминлайди.
Мавжуд тезкор хотирадан тўлиқ фойдаланиш имконияти- Windows мавжуд тезкор хотирадан тўла фойдалана олади. Қурилма ресурсларидан хам тўлиқ фойдаланади. Бу қурилмалар билан мулоқатни ўзи таъминлайди.
Маълумотлар алмашуви- Windows дастурлараро маълумотлар алмашиш имкониятига эга. Бу махсус Clipboard (маълумотлаар буфери) ёки DDE (маълумотларнинг динамик алмашуви, яъни бошқа дастур натижаларидан фойдаланиш) ёки OLE (маълумотлардан уларни таҳрирлаган холда фойдаланиш) ёрдамида амалга оширилади.
Windowsда экран desktop деб юритилади. Барча амаллар дарчаларда бажарилади. Дарчалар уч хил бўлади:
дастурлар дарчаси
хужжатлар дарчаси
мулоқат дарчаси
Дастурлар дарчасида бажарилаётган дастурлар жойлашади. Дарчанинг юқори қисмида дастур номи ва меню сатри кўрсатилади. Дастур дарчаси экраннинг ихтиёрий қисмида бўлиши мумкин.
Ҳужжатлар дарчаларини дастурлар очади. Масалан таҳрирлагичлар дарчада хужжатларни ҳосил қилади. Дарча сарлавҳасида хужжат номи ёзилади. Мулоқат дарчалари фойдаланувчининг айрим буйруқларига жавобан саволларни чиқаришда фойдаланилади.
Windowsда пиктограммалар даструларни кичрайтирилган ҳолда бажариш учун ишлатилади. Пиктограммалар 3 хил бўлади:
дастур пиктограммалари
хужжат пиктограммалари
дастурлар сарлавхалари пиктограммалари.
Дастур таъминоти 2 та гурухдан иборат:
1. системанинг ишлаши билан боғлиқ система, яъни тизим дастурлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |