Тузувчилар:
Исаев Р.И. - «Телекоммуникация узатиш тизимлари » кафедраси
мудири, доцент, т.ф.н.
Раджапова Р.Н. - «Телекоммуникация узатиш тизимлари » кафедраси
катта ўқитувчиси.
Такризчилар:
Камолов Ю.К Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
бўлим бошлиғи, т.ф.н., доцент.
Берганов И.Р. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Фан техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази
бўлим бошлиғи, т.ф.н., доцент.
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ахборот технологиялари университети Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган ( 2008 йил 1-июлдаги «10» -сонли баённома).
Кириш
Ушбу намунавий ўқув дастури, «Телекоммуникация узатиш тизимлари» фанига тегишли бўлган барча мавзулар бўйича талабаларга Давлат таълим стандартлари асосида етказилиши шарт бўлган минимум билимлар ва кўникмаларни тўла қамраб олган.
Ҳозирги пайтда алоқа қурилмалари, ишлаб чиқариш жараёнларининг ажралмас қисми бўлиб қолган. Замонавий алоқа тизимлари узатиладиган ахборотларни нафақат зудлик билан қайта ишлаш, балки бу функцияларни бажаришда анчагина иқтисодий усулларни қўллаш, сигнални талаб даражасида сифатли узатишни кафолатлаши, шунингдек тармоқда мавжуд бўлган хизматларни зудлик билан амалга ошириши лозим. Шуларни назарда тутган ҳолда ушбу дастур, телекоммуникациянинг ривожланиш тенденцияси, телекоммуникация узатиш тизимлари техникасининг асосий вазифалари ва уларни алоқа тармоқларида тутган ўрни, телекоммуникация тизимлари орқали узатиладиган сигналларнинг турлари ва уларнинг тавсифлари, каналларни частота бўйича ажратишга мўлжалланган аналог узатиш тизимлари (АУТ), шу тизимлар орқали стандарт гурухларнинг шаклланиши, аналог узатиш тизимларининг асосий тугунлари ва уларнинг вазифаси, линияда юзага келувчи бузилишлар ва шовқинлар, улар билан курашиш усуллари, сатхни автоматик бошқариш, рақамли узатиш тизимлари (РУТ), рақамли сигналларни ҳосил қилиш усуллари, рақамли модуляция турлари, рақамли узатиш тизимларининг охирги станциясининг тузилиш схемаси ва тугунларининг асосий вазифаси, рақамли узатиш тизимларининг циклини тузилиши, плезиохрон (ПРИ) ва синхрон (СРИ) рақамли иерархия узатиш тизимлари, рақамли оқимларни бирлаштириш усуллари. плезиахрон ва синхрон рақамли иерархиянинг функционал элементлари ва топологиялари, рақамли узатиш тизимларида вақтли гурухлаштиришни ташкил этиш принциплари, синхронизация тизими, тактли, циклли ва юқори циклли синхронизаниялар, синхронизация тизимининг параметрлари, рақамли узатиш тизимининг линия тракти, рақамли узатиш тизимларининг линиявий кодлари, символлараро шовқинлар, шахсий шовқинлар, электрик ва оптик кабеллардан фойдаланиб рақамли линия трактини ташкил этиш хусусиятлари, рақамли линия трактида сигналларни регенерациялаш, телекоммуникация тармоқларининг магистрал, регионал ва махаллий участкалари учун рақамли узатиш тизимлари аппаратуралари, шунингдек алоқа тармоқлари бўйича ахборотни узатувчи, мавжуд бўлган ва келгусидаги технологрияларни амалда тахлил қилиш учун билимини мустахкамлаш, шакллантириш, ахборотни узатишга асосланган холлатларини ва принципларини, фундаментал тушунчаларини назарий мустахкамлашдан иборат.
Ўқув дастури 5522200 – Телекоммуникация ва 5140900 – касб таълими (телекоммуникация) мутахасисликлари бўйича таълим олувчи талабалар томонидан телекоммуникация узатиш тизимлари ва воситаларига оид билимлар, кўникмалар ва малакалар шакллантирилишига қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |