8. ФАННИ ЎЗЛАШТИРИШ УЧУН КЕРАКЛИ ЖИҲОЗЛАР
ВА АСБОБ УСКУНАЛАР
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матни, электрон материаллар, виртуал лаборатория ва амалий машғулотлар, ҳамда ишчи холатидаги лаборатория жиҳозларидан иборат ўқув комплекси талаб этилади.
Телекоммуникация узатиш тизимлари фанидан лаборатория ва амалий машғулотлар компьютерлардан фойдаланилган ҳолда олиб борилади. Лаборатория ишлари виртуал лаборатория шаклида бажарилиб, фаннинг деярли ҳамма қисмини ўз ичига олади. Виртуал лаборатория ишлари DELPHI дастурий таъминоти асосида яратилган. Шу билан биргаликда Оптик сигналларни линия кодларини ўрганиш ва оптик сигнал регенераторини ўрганиш каби виртуал лаборатория ишлари бажарилади.
Бундан ташқари Телекоммуникация узатиш тизимлари курси лаборатория ишларини бажарувчи комлекс ускунаси (1 комплект), ИКМ-30, Синхрон рақамли иерархия (SDH) базавий узатиш тизими ҳам бўлиши талаб этилдаи.
Телекоммуникация узатиш тизимлари фанидан маърузаларни ва амалий машғулотларни янги педогогик технологиялар асосида ўтишда компьютер, принтер, UPS, Cервер, проектор каби ахборот коммуникация технологиялари ҳам талаб этилади.
9. ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ИШНИ БАЖАРИШИГА УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
9.1. Мустақил ишнинг турлари
Мустақил ишнинг қуйидаги турлари мавжуд: Маъруза матнлари устида ишлаш;Амалий машғулотларга тайёрланиш;Уй ишларини бажариш;Асосий ва қўшимча адабиётларни ўрганиш;Фаннинг мазкур бўлими бўйича контроль ишларни бажариш;Назарий топшириқлар бўйича реферат тайёрлаш;Индивидуал амалий топшириқларни бажариш.
Талабаларнинг мустақил иши, фан ва мазмун жиҳатдан, таълим стандарти, ўқув фанининг ишчи дастури ҳамда дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва услубий кўрсатмаларнинг мазмуни бўйича аниқланади.
Талабаларнинг мустақил иши – талаба томонидан, унинг учун янги билимлар ва кўникмаларга, ўқитувчининг бевосита иштирокисиз, фаол ва мақсадга йўналтирилган ҳолда, ега бўлиш усулидир. Талабаларнинг мустақил иши, шартли равишда, мажбурий ва назорат қилинадиган мустақил иш турларига бўлинади.
Мажбурий мустақил иши - талабанинг аудиторияда ўтиладиган машғулотларга тайёрланишини таъминлайди. Бундай тайёргарликнинг натижаси, талабанинг дарслардаги фаоллиги ва у томонидан бажарилган контрол ишлар, маърузалар, тест топшириқларнинг савиясида ва бошқа жорий назорат турларида ўз аксини топади.
Назорат қилинадиган мустақил иш - талабанинг билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, ўқув фанида мавжуд муаммолар бўйича аналитик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган бўлади.
Талабаларнинг назорат қилинадиган мустақил иши факултет деканати томонидан тузилган жадвал асосида амалга оширилиб, ўқитувчи томонидан, унинг талаба билан мулоқот соатларида баҳоланади.
Мулоқот соатларида ўқитувчи, бир томондан, талабаларга мустақил иш топшириқларини бажаришда индивидуал консултасиялар беради, иккинчи томондан еса, назорат қилади ва индивидуал топшириқлар натижаларини баҳолайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |