65
- SMNP(Simple Mail Transfer Protocol) электрон почтаси, IMAP (Internet
Message Access Protocol), POP (Post Office Protocol), X.400 почта
протоколлари оддий протоколи ёрдамида амалга ошириладиган, ҳамда NNTP
(Network News Transfer Protocol) янгиликларни алмаштириш тармоқ
протоколи ёрдамида электрон почта ва янгиликлар билан алмашув;
- виртуал терминал Telnet протоколи ёрдамида
амалга оширилади;
- файлни узатиш FTP (Fail Transfer Protocol), TFTP (Trivial File Transfer
Protocol) ва NFS (Network File Systems) протоколлари ёрдамида амалга
оширилади;
- маълумот хизматлари DNS (Domain Name System) домен исмлари
тизими ва Х.500 ёрдамида амалга оширилади;
- ёрдамчи протоколлар: ўз идентификаторларни
олиш протоколи-
ВООТР, вақт протоколи – NTP (Network Time Protocol), диагностика-Echo ва
тизим хақида ахборот –Finger.
90-чи йиллар ўртасидан WWW (World Wide Web) технологиясида
асосланган хизматлар фаол киритилмоқда. WWW технологияси URL
(Universal Resourse Locator) ва URN (Universal Resourse Name) қўллаб
гиперматни узатиш (Hypertext Transfer Protocol,НТТР) протоколига
асосланган. Бугунги кунда SIP (Session Initiation Protocol), RTP (Real-time
Transport Protocol), RTCP (Real-time Transport Control Protocol), H.323 тавсия
протоколи асосида пакетли IP телефония хизматлари оммавийлашган.
Стекда мониторинг ва бошқарув протоколлари алоҳида ўрин
эгаллайди, булар:
- SNMP (Simple Network Management Protocol);
- RMON (Remote Monitoring).
Бу протоколлар ёрдамида тармоқ ҳолати
кузатилади ва унинг
маъмуриятлашуви ўтказилади.
Тармоқ ўзаро таъсир учун иловаларининг аксарияти ТСР ва UDР
транспорт поғона протоколлари хизматидан фойдаланади. ТСР протоколи
маълумотлар сегментини мантиқий бирлашувни дастлабки ўрнатиш билан
ишончли тўлиқ дуплексли узатишини кафолатлаб беради. UDP (User
Datagram
Protocol)
датаграммалар
фойдаланувчи
протоколи
-
датаграммаларни улаш ўрнатмасдан узатишни таъминлайди, бу
эса уларни
етказиб беришни кафолатлайди. Турли архитектура тармоқлари ўртасида
пакетларни узатишни стекни асосий протоколи былган IP протоколи
таъминлаб беради. IP датаграммали протоколи пакетларни ишончли
узатилишини кафолатламайди, бироқ бу кўп тармоқлар орқали
маълумотларни узатишда ўтказиш қобилиятини оширади. Шу билан бир
қаторда тармоқ поғонада қуйидагилар ишлатилади:
-
ICMP
диагностик протоколи, у тармоқ тугунларига узатишдаги
хато ва тўхташлар хақида маълумотлар узатади
-
Адреслар муаммосини ҳал қилувчи протоколлар ARP-IP адресни
тармоқ тугуни физик адресга (МАС-станция адрес) ўзгартиради. RARP –
66
тескари вазифани бажаради, яъни МАС адрес ёрдамида IP адресни
аниқлайди.
-
Тармоқ поғона фаолиятини бир қатор
маршрутизация ва
сигнализация протоколлари қўллаб қувватлайди, булар : RRRIP, OSPF, IGRP,
EICRP (Enhanced IGRP), BGP(Border Gateway Protocol), PAP (Routing Access
Protocol), RSVR (Resource Reservation Protocol) ва бошқалар.
ТСР/IP протоколлар стеки канал поғонада IP протокол пакетларини
инкапсуляция қиладиган протокол ва тармоқ технологияларни кўп сони
билан ўзаро хамкорлик қилади. Бугунги кунда Интернетни бошқа тармоқлар
билан ўзаро ҳамкорлигига RFC нинг 290 дан ортиқ ҳужжатлари бағишланган.
Ҳар қандай технология ёрдамида маълумотларни узатиш қандай
бажарилишини аниқлаш учун қуйидагиларни кўриб чиқиш лозим.
-
тармоқнинг адрес макони қандай шаклланади ва тақсимланади;
-
IP технология асосий протоколларининг мантиқий тавсифлари
(пакет майдонини белгилаш);
-
ахборот узатиш жараёнини меъёрий фаолиятини таъминловчи
протоколларни асосий муолажа тавсифлари;
-
жўнатувчидан олувчига маълумотлар етказиш йўлини аниқлаш
масаласи, қандай ҳал қилинади, яъни пакетлар қандай
маршрутизация
қилинади.
Тармоқ поғона протоколи.
IP тармоқларида адресга йўналтириш. IPv4
протоколини IP адреси 4 байт узунликка эга ва иккита мантиқий қисмдан
иборат: тармоқ адреси ва тармоқдаги тугун адреси (коммутатор,
маршрутизатор). Адрес қиймати ўнлик шаклда байтма байт ёзилади, байтлар
эса нуқталар билан ажратилади, масалан 128.2.2.30. Бу адресни иккилик
шаклда ҳам ёзиш мумкин-10000000 10000010 00000010 00011110. IP
адреслар макони тармоқ ва унинг тугунини аниқлаш учун қаратилган
байтларга боғлиқ равишда 5 синфга бўлинади. IP адрес тузилмаси 6.25.
расмда кўрсатилган.
IP биринчи байтининг катта битлари синфни аниқлаб беради (А-0, В-10,
С-110, D-1110, E-11110). А синфда тармоқнинг 0 рақами ишлатилмайди, 127
рақами эса дастурларни тестдан ўтказиш ва тугунда ўзаро ҳамкорлик
жараёнини аниқлаш учун ишлатилади. 127.0.0.1 адрес бўйича маълумотлар
узатилганда маълумотлар тармоққа узатилмайди, улар OSI модели юқори
поғонаси билан қайтарилади. Бу адресни loopback деб номланади.
D синф адреслари гуруҳий узатиш (multicast) учун ишлатилади. Е синфи
илмий мақсадларда ишлатиш учун заҳираланган.
Агарда IP адресни барча иккилик разрядлари 1га тенг бўлса (ўнлик
шаклда 255.255.255.255), у ҳолда пакет локал тармоқнинг ҳамма тугунларга
узатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: