Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети алоқа қурилмаларининг электр таъминоти кафедраси


-маъруза: Кўп фазали тўғрилаш схемалари. Тиристорли бошқариладиган тўғрилагичлар



Download 3,96 Mb.
bet36/97
Sana24.02.2022
Hajmi3,96 Mb.
#237780
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   97
Bog'liq
Infokom maruzalar

6-маъруза: Кўп фазали тўғрилаш схемалари. Тиристорли бошқариладиган тўғрилагичлар.
Режа:

  1. Уч фазали икки тактли схема (Ларионов схемаси).

  2. Тўғрилаш қурилмаларининг чиқиш параметрлари.

  3. Тўғрилаш схемаларини нисбий баҳолаш.

  4. Тиристорли бошқариладиган тўғрилаш схемалари

Таянч иборалар: тўғриланган кучланишнинг стабиллиги, тўғриланган кучланиш пульсацияси, тўғриланган токнинг ўзгармас ташкил этувчиси, бир фазали ярим даврли тўғрилаш, тўғриланган кучланишнинг ўртача қиймати, тўғриланган токнинг ўртача қиймати, тўғриланган кучланиш асосий гармоникаси пульсациясининг частотаси, тўғриланган кучланишнинг пульсация коэффициенти


Уч фазали икки тактли схема (Ларионов схемаси)

Бунда трансформаторнинг иккиламчи чўлғамини юлдуз ёки учбурчак схемада улаш мумкин, лекин у кўпинча юлдуз схемада уланади, чунки бунда тўғриланган кучланишнинг ярмини олиш учун нолинчи нуқтадан фойдаланиш имконияти бор (6.1−расм).


Трансформатор чўлғамларининг ҳар бир фазаси бир диоднинг анодига ва иккинчи диоднинг катодига уланади. Учта диодлар (1, 3, 5) анодлари билан ўзаро умумий нуқтага уланади ва чиқишда (-) қутб бўладиган анод гуруҳини ташкил қилади, бошқа учта диодлар эса, чиқишда (+) қутб бўладиган катод гуруҳини ташкил қилади.

6.1−расм. Уч фазали икки тактли схема (Ларионов схемаси)


Анод гуруҳи катодида энг катта манфий потенциал бўлган диод, катод гуруҳи эса анодида энг катта мусбат потенциал бўлган диод очиқ бўлади. Исталган вақт моментида ток икки кетма–кет уланган диод, юклама қаршилиги ва икки фазалар чўлғамларидан оқиб ўтади.


Ҳар бир диодлар жуфтлиги даврнинг 1/6 қисмида ишлайди. Фазаларни қоплаш тартиби қайси вентиллар жуфтлигидан ток оқиб ўтишини аниқлайди. Агар бу тартибни ўзгартирилса, у ҳолда кетма–кет уланган вентиллар тартиби ўзгаради. Тўғриланган токнинг ҳар бир даврида трансформаторнинг ҳар бир фазаси орқали 1/3Т мобайнида мусбат қутбли иккита ток импульси (ҳар бир импульс Т/6 узунликда) ва ўша узунликдаги манфий қутбли иккита ток импульси оқиб ўтади (6.2−расм).


6.2−расм. Уч фазали икки тактли схеманинг вақт диаграммалари


Шундай қилиб, трансформаторнинг ҳар бир фазаси даврнинг 2Т/3 қисми мобайнида, ҳар бир диод эса даврнинг Т/3 қисми мобайнида ишлайди. Тўғрилагич чиқишидаги кучланиш (бу схема учун m=6) кучланишлар олтита тактларини тўғрилашда олинган оғмага, унинг қиймати эса бу фазалардаги диодларнинг очилиш даврларидаги икки фазалар орасидаги чизиқли кучланишнинг оний қийматига тенг бўлади.


Тўғриланган кучланишнинг ўзгармас ташкил этувчисининг қиймати қуйидагича аниқланади:

U0=(m/p)· U2·sin(p/m)=(6/p)·U2· ·sin(p/6)=2,34·U2 , (6.1)


Тўғриланган токнинг ўзгармас ташкил этувчисининг қиймати қуйидагича аниқланади:


I0=1,22·I2 , (6.2)

бу ерда, I2 – трансформатор ҳар бир фазаси токининг таъсир этувчи қиймати.


Тўғриланган кучланиш ва ток пульсациясинининг частотаси ƒnт.к.ч.= 6ƒтар.
Ҳар бир диоддаги тескари кучланиш қуйидагича бўлади:

UТЕС=2,457·U2, (6.3)




Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish