Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети


Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

3. Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари 
Европа Иттифоқи давлатлари билан ривожланаётган ҳамкорлик сингари АҚШ 
билан алоқаларини ўрнатиш кўпгина давлатларда бўлгани каби Ўзбекистон учун ҳам 
алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон - АҚШ муносабатлари босқичма-босқич ривожланиб келмоқца. 
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 1996 йил ёзида АҚШга қилган биринчи ва 
муҳим сафари давомида иқтисодий ҳамкорликдан тортиб хавфсизликкача бўлган турли 
соҳаларни қамраб олган музокаралар, Ўзбекистон ва АҚШ раҳбарларининг кейинги 
учрашувлари, Америка парламени юқори мартабали вакилларининг ташрифлари 
Ўзбекистон – АҚШ муносабатларини янги босқичга олиб чиқци. 
Икки давлат ҳукуматлари ўртасида 2001 йил октябрда халқаро террорчиликка 
қарши курашиш масалалари бўйича қўшма баёнот имзоланиши, ҳукуматлар ўртасида 
икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Ўзбекистондаги иқтисодий 
ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзаро англашув ҳақида меморандум қабул 
қилинди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2002 йил март ойида АҚШга 


118 
иккинчи расмий ташрифи Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик шериклик ва 
ҳамкорлик асослари тўғрисида декларация, шунингдек, илмий-техникавий тадқиқотлар, 
ядро тарқатилишига йўл қўймаслик борасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳамда 
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият банки билан АҚШ Экспорт-импорт банки 
ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланиши Ўзбекистон - АҚШ 
муносабатларида қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди. 
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни тўрт босқичга бўлиш мумкин. 
Биринчи босқич мустақилликка эришгунимизгача бўлган давр ва мустақилликнинг 
дастлабки уч йилини ўз ичига олади. Бу давр Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги 
алоқаларнинг ҳали ривожланмаганлиги ва ҳамкорликнинг дастлабки куртаклари пайдо 
бўла бошлаганлиги билан характерланади. Ушбу босқич Америка Қўшма Штатлари 
Ўзбекистон Республикасини мустақиллигини тан олганлиги ва икки давлат ўртасида 
дипломатик муносабатлар ўрнатилганлиги билан муҳимдир. 
Иккинчи босқич 1993 йилга тўғри келади ва 2001 йил сентябрида АҚШда 
террористик акт содир этилган даврга қадар давом этади. 
Бу давр мобайнида Ўзбекистон билан АҚШ муносабатлари энг муҳим йўналишлар 
бўйича фаол ривожланганлиги, умумбашарий ва минтақавий хавфсизликнинг энг долзарб 
муаммоларини ҳал этишга бўлган ёндашувларнинг ўхшаш жиҳатларини намоён 
қилганлигининг гувохи бўлиш мумкин. Бошқача айтганда, бу даврда АҚШ Ўзбекистонни 
қайтадан кашф этган бўлса, Ўзбекистон ҳам АҚШни кашф этди. 
Ҳамкорликнинг янги сифатдаги стратегик шерикликка асосланган учинчи босқичи 
11 сентябрь воқеаларидан кейин бошланди. Бу босқич Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ислом Каримовнинг АҚШга қилган сафари чоғида Ўзбекистон ва АҚШ 
ўртасида Стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги декларациянинг 
имзоланганлиги билан аҳамиятлидир. Бу босқичнинг энг ривожланган даври 
Афғонистонда халқаро терроризмга қарши курашнинг дастлабки босқичида халқаро 
коалицияга қўшилган Ўзбекистон АҚШ мудофаа вазирлигига Қарши-Хонобод ҳарбий 
базасини берганлигида намоён бўлди. Ушбу базани Ўзбекистон тинчлик мақсадларида 
фойдаланиш учун берганлигини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.
Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг тўртинчи босқичи 2005 йил 13 май 
Андижон воқеаларидан кейин бошланди. Фикримизча бу даврни айрим хорижий 
мутахассислар томонидан эътироф қилинган совуқлашиш даври эмас, балки 
муносабатларни сарҳисоб қилиш даври, дейилса тўғри бўлади. Ўзбекистон ўз ташқи 
сиёсатида, шу жумладан АҚШ билан муносабатларда ҳам ҳеч қачон ўз зиммасига олган 
мажбуриятларини бажармасдан қолмаган, аммо Айни вақтда бирор бир давлатнинг 


119 
сиёсий таъсирига тобе ҳам бўлиб қолмаган. Президент И.Каримов бу ҳақда шундай ёзади: 
«…Ўзбекистон ҳамма вақт -АҚШга Қарши шаҳри яқинидаги Хонобод аэродромидан 
фойдаланишга рухсат этилган 2001 йилда ҳам, бугун ҳам ўзининг мустақил сиёсатини 
олиб бормоқда. Биз ҳеч қачон, такрор айтаман, ҳеч қачон, қанчалик буюк бўлмасин, 
бирор-бир мамлакатнинг сиёсий таъсирига берилмаганмиз»
78
.
Андижон воқеаларига келганда, албатта Ўзбекистон раҳбарияти АҚШнинг 
Андижон воқеаларига нисбатан билдирган муносабати ва халқаро комиссия киритиш 
тўғрисидаги ташаббусини миллий манфаатларимизга зид эканлигини таъкидлади. Шу 
нуқтаи-назардан икки давлат ўртасидаги расмий муносабатларда танаффус даври 
бошланди. Бунинг иккинчи тарафи Ўзбекистоннинг бу воқеалар ортида ғарбий кучлар 
борлигини тез орада пайқаганлиги ва исботлаганлигига бориб тақалади. Мазкур танаффус 
босқичнинг энг юқори нуқтаси Америка ҳарбийларининг Қарши-Хонобод базасидан 
чиқиб кетиш даврига тўғри келади. Бу жараён кўпчилик томонидан Ўзбекистоннинг 
Андижон воқеалари учун АҚШга билдирган жавоби тарзида баҳоланган бўлса-да, аслида 
бу тўғри эмас. Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларнинг энг жадал палласи якунланган 
2002 йилдан бошлаб Ўзбекистон АҚШдан Хонобод базасини бўшатишни талаб этаётган 
эди. 
2006 йил ҳар икки давлат учун муносабатларнинг янги босқичини бошлаш олдидан 
сокинлик ёки танаффус даври бўлганлигини таъкидлаш мумкин. Аммо бу даврда АҚШ 
давлат 
департаментининг 
юқори 
лавозимли 
вакилларидан 
Р.Баучер 
ва 
Э.Фейгенбаумларнинг Ўзбекистонга қилган ташрифи АҚШ ўзининг Марказий Осиёда 
олиб борган сиёсатида йўл қўйган хатоларини тан олганлигини намоён этди. Айниқса, 
2007 йилнинг март ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ давлат котибининг 
Марказий ва Жанубий Осиё бўйича департаменти бошлиғининг ўринбосари 
Э.Фейгенбаум, бу хатони очиқдан очиқ тан олган ҳолда шундай ўзади: «…Турли 
кўринишларда ташқаридан амалга оширилган кучли тазйиқларга қарамасдан, Марказий 
Осиё давлатлари ўз суверенитетини сақлаб қолишда мисли кўрилмаган жасорат 
кўрсатдилар.
Биз Марказий Осиё давлатларини кимнингдир шахмат тахтасидаги доналар 
сифатида асло қабул қилмаймиз. Аксинча, улар бизнинг энг ишончли ҳамкорларимиздир. 
Биз бундан кейин иқтисодий ҳамкорликкка урғу беришимиз ва кучайтиришимиз 
лозим…». АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг юқори лавозимдаги бу ходими Ўзбекистонга 
78
«
Ҳақиқат - журналистиканинг доимий, ўзгармас қоидаси ва унга амал қилиш шарт». 
2005 
йил 17 май куни Ўзбекистон республикаси бош прокуратурасида мамлакатимиз ва 
чет эл журналистлари іамда дипломатик корпус вакиллари учун матбуот анжуманидаги 
нутқдан.


120 
қилган ташрифи чоғида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида берган матбуот 
анжуманида ҳам, кейин Вашингтонда АҚШ-Қозоғистон Тадбиркорлар Ассоциасцияси ва 
«Ўзбекистон АҚШ савдо палатаси»га йўллаган маърузасида ҳам бу фикрини такрорлади.
2007 йилдан бошлаб Ўзбекистон - АҚШ муносабатларида янги давр бошланиши 
эҳтимоли мавжуд. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish