2. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатлари
115
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг Европа йўналиши қатъиятлик билан
ривожлантирилмоқда. Ўзбекистон Президентининг Германияда 1993 йил 28 апрель куни
бошланган ва беш кун давом этган расмий ташрифи Ўзбекистон билан Германия
ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эгадир. Айни пайтда бу
сафар натижасида республикамиз учун Европа сари катта йўл очилди.
И. Каримов ГФР Федерал канцлери Гельмуг Кол билан самимий, ўзаро тенглик
асосида, ишонч ва қатъият билан суҳбатлашди. Икки давлат ўртасида маданий ҳамкорлик
тўғрисида, сармоялар қўйишни амалга ошириш ва ўзаро ҳимоя қилишга кўмаклашиш
тўғрисида, илмий тадқиқотлар ва мутахассислар фондини ташкил этиш тўғрисида
битимлар имзоланди.
Ўзбекистон делегацияси Германия саноатини ўрганишга катта эътибор берди.
"Дойче банк", "Мерседес-Бенц" ва "Сименс" компанияларининг раҳбарлари билан
учрашувлар бўлди, улар билан ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олинди. Жумладан,
Хоразмда "Мерседес-Бенц" компанияси иштирокида юк машиналари йиғадиган завод
қуриш ҳақида аҳдлашилди. Сафар натижаларига кўра ўзбек-немис ҳамкорлиги масалалари
бўйича ҳукуматлараро комиссия тузилди. Тошкентда икки-томонлама савдо-иқтисодий
палата ташкил этилди, ГФРнинг элчихонаси очилди. "Тошкент-Франкфурт" ҳаво йўлида
самолётлар қатнай бошлади. "Дойче банк"нинг бўлими фаолият кўрсатмоқда.
1994 йил 9-12 июнь кунлари Ўзбекистон давлат делегацияси Нидерландия
(Голландия)да бўлди, қиролича Веатрикс ва ҳукумат бошлиғи - Бош вазир Рудольф
Любберс билан икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида суҳбат бўлди. Сафар натажасида
Ўзбекистон ва Голландия ўртасида давлатлараро муносабатлар принциплари ҳақида
баёнот ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақида протокол имзоланди. Голландия аграр
хўжалигининг технологияси, уруғ ва насллари, меҳнат усулларидан Ўзбекистонда
фойдаланишга келишилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Голландия картошка уруғлари
экилиб мўл ҳосил етиштирилмоқда.
Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш ва
ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. 1993 йил 28-30 октябрь кунлари Ўзбекистон
делегациясининг Францияга расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка асос
солди. Президент И.Каримов Франция Президенти Ф.Миттеран, Франциянинт бошқа
раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вақиллари билан дўстона суҳбат ва самарали музокаралар
юритди. Сафар натижасида Парижда Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси
ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома, маданият, илмий-техникавий ва
маориф соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим, сармояларни ўзаро рағбатлантириш
ва ҳимоялаш тўғрисида битим имзоланди.
116
Ўзбекистон билан Франция ўртасида иқтисодий, илмий, маданий алоқалар
кенгайиб бормоқда. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат, нефть ва
газ саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилинмоқда.
Ўзбекистон халқаро ишларда катта тажриба ва нуфузга эга бўлган Буюк Британия
билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда. 1993 йил 17-19 июнь кунлари Буюк Британия
қироличасининг қизи малика Анна Ўзбекистонда бўлиб, мамлакатимиз билан,
халқимизнинг турмуш тарзи билан танишиб, Самарқанд шаҳрининг ўлмас тарихий
ёдгорликларини зиёрат қилиб кетди. 1993 йил 15 октябрь куни Буюк Британия ташқи
ишлар ва ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири Даглас Хогнинт Ўзбекистонга сафари
чоғида икки давлат ўртасида маданият ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик битими, икки
ёқлама солиқ солмаслик тўғрисида битимлар имзоланди.
Ўзбекистон Финляндия, Австрия, Бельгия, Швейцария, Италия, Испания, Греция,
Польша, Венгрия, Чехия, Словакия, Хорватия, Болгария каби Европа мамлакатлари билан
сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатди ва кенгайиб бормоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда тарихий жиҳатдан қисқа бир даврда халқаро
муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бобида бир неча ўн йилликларга
арзийдиган ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ўзининг тинчликсевар, яхши
қўшничилик, ўзаро фойдали ҳамкорликка қаратилган сиёсати ва фаолияти билан бутун
дунёга танилди, жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади, унинг мавқеи
йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда.
Юқори келтирилган маълумотлар бир тарафдан албатта янги республика учун
қисқа вақтда эришган катта ютуқлардир. Лекин, масаланинг иккинчи томони ўрнатилган
бу ҳамкорликларнинг ҳозирда ривожи ва юртимиз учун фойдаси қандай даражада
эканлигидир. Асосан тузилган шартномалар ўз фаолиятини яхши олиб бормоқда, лекин,
шу билан бир қаторда муаммолар ҳам йўқ эмас. Муаммолар албатта асосан ташқи иқтисод
билан, хусусан мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқдир. Бошқача
айтганда, ташқи иқтисодий алоқаларимизда импорт улушини камайтириш ва экспортни
кенгайтириш томон бурилиш ясалиши муҳим аҳамиятга эга.
Президент И.Каримов ўзининг "Ўзбекистоннинг етти зафарли йили" асарида
«Ўзбекистон тарихдан қисқа бир даврда жаҳон ҳамжамиятига қўшилди, унинг тенг
ҳуқуқли субъектига айланди. Нуфузли хорижий давлатлар билан сиёсий, дипломатик,
иқтисодий, маданий-маърифий алоқаларни йўлга қўйди. Бу жонажон Ватанимиз
хавфсизлигининг муҳим шарти ва тараққиётимизнинг кафолатидир", - деб ёзади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъектига айланиши учун
барча имкониятларга эгадир. Шу билан бирга дунё хўжалик ва сиёсий тизимида ўзига хос
117
мавқега эга бўлиш учун халқаро жараёнларда фаол иштирок этиш ва Осиё, Европа ва
Американинг етакчи давлатлари билан ҳушёрлик билан муносабатлар олиб бориш талаб
этилади. Бунинг учун эса узоқни кўра биладиган, билимли кадрларни тарбиялаш
зарурияти ҳамиша сақланиб қолади.
2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин Европа Иттифоқи давлатлари ҳам
халқаро терроризмга қарши тузилган халқаро коалицияга қўшилган ҳолда ўз
қўшинларини Афғонистонга юборишди. Айрим давлатлар, шу жумладан, Германия ўз
ҳарбий контингентини Афғонистоннинг шимолида, бир қисмини эса Ўзбекистон
жанубида Термез шаҳрида жойлаштирди. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан
алоқалари иқтисодиёт соҳасида ҳам йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Европа
Иттифоқининг фаол аъзоларидан бўлган Германия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги
энг яқин ҳамкори ҳисобланади. Германия Марказий Осиёда рўй бераётган ўзгаришларга
доимо немисларга хос холислик билан ёндошган ва доимо қўллаб-қувватлаган. 2005 йил
Андижонда рўй берган май воқеаларидан кейин Ўзбекистонга қарши олиб борилган
ахборот хуружи даврида, Европа Иттифоқи тарафидан қўлланилган жазо чоралари
даврида Германия бизни доимо қўллаб-қувватлаб келди. 2006 йилда Германия расмий
доиралари Ўзбекистон вакиллари билан бир неча марта учрашдилар ва ЕИнинг бугунги
кундаги раиси Германия 2007 йилда ушбу жазо чораларини бекор қилишга алоҳида
аҳамият бермоқда
.
Do'stlaringiz bilan baham: |