100
мамлакат раҳбарилари афғон муаммоси бўйича мулоқотларга мунтазамлик тусини
беришга, террорчилик, наркобизнес ва экстремизмга қарши кураш борасида тажриба ва
ахборот алмашиб боришга келишиб олдилар.
Дунё энегия захираларига эҳтиёж ортиб бораётган
бир пайтда, Покистон энергия
манбаларига бой ҳисобланган Марказий Осиёдан чиқадиган жанубий йўналишдаги янги
транспорт тармоқларининг ўз коммуникацияларига туташишидан манфаатдор.
Ўзбекистон Покистон йўллари орқали Арабистон денгизи соҳилларига чиқиш
имкониятининг мавжудлиги эса икки томон учун ҳам манфаатлидир. Покистон
компаниялари Ўзбекистон ҳудудидаги нефть-газ конларини қидириш ва ўрганишга
жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунинг учун Исломободда Афғонистон орқали
Покистонга чиқадиган транспорт тармоқларини барпо этиш лойиҳаларига алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Бу Покистон товарларининг (пластмасса буюмлар, чарм ва
картондан ясалган маҳсулотлар, дори-дармон, мева) Ўзбекистон орқали Марказий Осиё
давлатлари бозорларига кириб боришига ҳам хизмат қилиши шубҳасиздир.
Ўзбекистон эса ўз навбатида Покистон бозорига йўналтирилган экспорт ҳажмини
(пахта, полиэтилен, суюлтирилган газ, кабель, минерал ўғитлар, ғалла, қишлоқ хўжалиги
техникаси) кенгайтириш имкониятига эга бўлади.
Мисол учун, Покистон Ўзбекистон
пахтасини учинчи давлатлар орқали сотиб олар эди. Масалан 2006 йилда ўзаро товар
айирбошлаш ҳажми икки ҳисса ортиб, 20 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Эрон
бандаргоҳлари орқали Покистонга юборилган Ўзбекистон пахтасининг қиймати бу
кўрсаткичдан бир неча карра ортиқ. Шуларни инобатга олиб, икки мамлакат раҳбарлари
савдо-иқгисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Покистон қўшма комиссиясининг
фаолиятини такомиллаштиришга келишиб олганлар. 2007 йилнинг бошида Исломободда
комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Покистон Бош вазирининг Ўзбекистонга
ташрифи асносида эса икки мамлакат ишбилармонларининг бизнес-форуми ташкил
қилинди.
Покистонда Ўзбекистоннинг нафақат пахта ва ипагига, юртимизда давом этаётган
хусусийлаштириш жараёнига ҳам қизиқиш катта. Энергетика ва транспорт
коммуникациялари соҳасида амалга оширилаётган ҳамкорлик истиқболда тўқимачилик,
қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қўшма корхоналарнинг кўпайишига
олиб келиши
мумкин.
Ўзбекистондаги мавжуд қулай сармоявий
муҳит покистонлик ишбилармонларнинг
юртимизга қизиқишини тобора оширмоқда. 2007 йилда Ўзбекистонда Покистон сармояси
иштирокида тузилган қирққа яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар ишлаб чиқарган
101
товарлар ва кўрсатган хизматларнинг йиллик ўртача қиймати 20 миллиард сўмга,
экспорти ҳажми эса 4 миллион АҚШ долларига етади.
Тарихий ва маданий яқинлик, айниқса, ижтимоий соҳадаги алоқаларни
мустаҳкамлаш учун яхши омил бўлмоқда. Икки мамлакат вакиллари Ўзбекистон ва
Покистонда амалга оширилаётган турли халқаро маданият ва санъат фестивалларида,
жумладан, ҳар икки йилда Самарқандда ўтказиладиган "Шарқ тароналари" халқаро
мусиқа фестивалида, илмий-маърифий анжуманларда қатнашиб келмоқдалар. Олимлар
тарихий-маънавий меросга оид маданий ёдгорликларни, қўлёзмаларни тадқиқ этмоқдалар.
Лекин бу борадаги имкониятлар ҳам тўла ишга солинаётгани йўқ. Умуман, маданий ва
илмий доираларнинг, спортчиларнинг ўзаро алоқаларини
янада кенгайтириш
имкониятлари кўп.
Ўзбекистон Жанубий Осиёнинг етакчи мамлакати бўлган Ҳиндистон билан ҳам
алоқаларини кенгайтирмоқда. 1993 йил 23-25 май кунлари Ҳиндистон Бош вазири
Нарасимха Рао давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Сафар кунларида Ўзбекистон
Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар ва
ҳамкорлик тамойиллари тўғрисидаги шартнома, “Фойда ва мулкка икки ёқлама солиқ
солмаслик тўғрисида”ги, “ҳаво йўллари тўғрисида” ва “савдо-иқтисодий ҳамкорлик
тўғрисида”ги битимлар имзоланди. Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг 1993 йил
17-
19 август кунлари Ҳиндистонга расмий ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида
“иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида”, “маданият, соғлиқни
сақлаш, фан, техника, туризм, спорт ва оммавий ахборот соҳасида ҳамкорлик қилиш
тўғрисида”ги битимлар имзоланди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ҳамкорлик
кенгайиб бормоқда. 1995 йил 25 август куни Тошкент шаҳрида Ҳиндистоннинг "Тата
Прожектс Лтд" фирмаси томонидан қуриб битказилган 600 ўринли саломатлик зали,
мажлислар хонаси, сервис хизмати, ер ости гаражи, сауна барлари, катта ресторан бўлган
замонавий меҳмонхонанинг очилиши фикримизнинг далилидир.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистон билан алоқаларининг янги босқичга кўтарилишида
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2005 йил 4-6
апрель кунлари шу
мамлакатга амалга оширган давлат ташрифи алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу ташриф
давомида Президент И.Каримов билан Ҳиндистон Президенти Абдул Қалам ва Бош вазир
Манмохан Сингх ўратсида музокаралар олиб борилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ҳиндистон Марказий Осиё Республикалари
орасида Ўзбекистон билан яқин иқтисодий ва сиёсий, маданий ва ижтимоий соҳалардаги
алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини намоён этмоқда. Ҳозирги пайтда
Ҳиндистон билан қўшма асосга эга бўлган 30 дан ортиқ компаниялар Ўзбекистонда
102
муваффақиятли фаолият юритмоқда. Биргина 2004 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар
айирбошлаш ҳажми 121 миллион АҚШ долларидан ошиб кетди.
Ҳиндистон билан Марказий Осиё давлатлари ўратсидаги ҳамкорлик қизиқиши
нафақат иқтисодий, балки геосиёсий омиллар билан ҳам мустаҳкамланмоқда. Зеро
Ҳиндистон бугун Жанубий Осиё минтақасида ёки Марказий Осиё билан
муносабатлардагина эмас, балки жаҳон ҳамжамиятида ўзининг обрў-эътибори ва
салоҳияти билан юксак мавқега эга бўлиб бормоқда.
Гарчи анча маданий тусда
ёндашаётган бўлса-да Ҳиндистон Марказий Осиёга худуди Россия, Хитой, АҚШ ёки
Япония сингари геосиёсий объект сифатида қарамоқда. Шу нуқтаи-назардан бугунги
кунда Ҳиндистонга «учинчи дуне мамлакати» сифатида муносабат билдириш ярамайди,
балки аксинча, унга жуда жиддий геосиёсий ўйинчи сифатида муносабат қилингандагина
ижобий натижаларга эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: