Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

 
хусусиятлари ва Ўзбекистон 
Марказий Осиё иқтисодий жиҳатдан ҳам улкан захираларга эга экани маълум. 
Минтақанинг иқтисодий салоҳияти унинг геосиёсий аҳамиятини белгиловчи энг муҳим 
омиллардан ҳисобланади. Шу туфайли минтақа иқтисодий салоҳиятининг геосиёсий 
таъсир доирасига тортилиши мумкин бўлган жиҳатларига назар ташлаш жоиз.
Маълумки, “манфаатлар тўқнашуви” анча йиллар мобайнида Афғонистон ҳудудида 
рўй бериб келди. Эндиликда сўз бу тўқнашув саҳнасининг Каспий атрофи ёки 
минтақанинг бошқа ҳудудларига кўчиш эҳтимоли ҳақида бормоқда. Марказий Осиёда 
вужудга келиши мумкин бўлган вазиятни АҚШнинг таниқли тадқиқотчиларидан бири – 


90 
З.Бзежинский “Буюк шахмат тахтаси” асарида ўзига хос тарзда талқин қилади. Унинг 
ёзишича, 1993-2015 йиллар оралиғида дунёда энергетика захираларига бўлган эҳтиёж 50 
фоизга кўтарилиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан янги-янги энергетика захираларини 
излаб топишга бўлган эҳтиёж етакчи давлатларни ушбу захираларга бой ҳудудлар томон, 
хусусан Марказий Осиё томон чорлаши аниқ. Табиий захираларга бой ва айни пайтда 
миллатлараро муносабатлар, тарихий ҳудудлар масалалари жиҳатдан нотинч бўлган 
минтақада миллатлараро, ҳудудий негизда турли низоларни келтириб чиқаришга 
уринишлар бўлиши мумкин.
67
Маълумки, минтақа улкан хом ашё захирасига эга. Қозоғистон, Туркманистон ва 
Ўзбекистонда аниқланган нефть захиралари ер юзидаги бутун захираларнинг тахминан 2,7 
фоизини, газ захиралари эса 7 фоизини ташкил этар экан. Туркманистонда газнинг улкан 
захиралари аниқланган
68
. Ўзбекистонда 1 трлн. АҚШ доллари миқдорида нефть ва газ 
захиралари мавжудлиги аниқланган
69

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда турган давлат 
ҳисобланади, ишлаб чиқариш бўйича эса 7 ўринни эгаллайди. Шунингдек, Ўзбекистонда
бошқа нодир металларнинг йирик захиралари мавжуд
70
.
Ер қаъридаги темир рудаси захираларининг 8% Қозоғистон ҳудудига тўғри 
келади
71
.
Ўзбекистон ва Тожикистонда йирик уран рудаси конлари мавжуд. Масалан 
Ўзбекистон уран қазиб чиқариш бўйича ер юзида 7 ўринда туради
72

Пахта ҳам Марказий Осиёнинг катта бойлиги ҳисобланади. Масалан, минтақа 
бўйича 1995 йилда териб олинган 5,9 млн. тонна пахта бутун МДҲ ҳудудида терилган 
пахтанинг 96%ни ташкил этади. Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда 4-ўринни, 
уни эскпорт қилиш бўйича эса 2-ўринни эгаллайди
73

Ана шундай улкан имкониятларга эга бўлишига қарамасдан, Марказий Осиё 
мамлакатларининг жўғрофий жиҳатдан ноқулай шарт-шароити, аниқроғи, энергетик 
67
Бзежинский З. Великая шахматная доска.-М.:Международные отношения,2000, 151-бет. 
68
Джаффе Э. Распечатать богатства: энергоносители и будущее Центральной Азии и 
Кавказа // Центральная Азия 2010. Перспективы человеческого развития. Обзор 
Регионального Бюро Европы и СНГ, ПРООН.- Т., 1997. – 29-бет. 
69
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик 
шартлари ва тараққиёт кафолатлари.- Т.:Ўзбекистон,1997.-225-бет. 
70
Ўша жойда. 223-234 с. 
71
Суюмбаев М., Мамытова А. Природные ресурсы как фактор развития Центральной 
Азии // Центральная Азия и Кавказ.- 1998. – 1-сон.-35-бет. 
72
Каримов И.А. Узбекистан на пороге XXI века: угрозы безопасности, условия и
гарантии прогресса. – Т.:Ўзбекистон,1997,223-бет 
73
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик 
шартлари ва тараққиёт кафолатлари.- Т.:Ўзбекистон,1997,241-бет. 


91 
захираларнинг истеъмол бозоридан узоқда жойлашгани ҳамда ушбу бозорга чиқиш 
йўлларининг мураккаб геосиёсий характери туфайли мавжуд геостратегик салоҳиятдан 
фойдаланиш имкониятлари чекланган. Марказий Осиёдаги давлатларнинг бирортаси ҳам 
очиқ денгизга чиқиш йўлларига эга эмас. 
Бошқача айтганда, ҳозиргача Марказий Осиёга асосан ҳаво йўллари орқалигина 
бемалол кириш мумкин. Минтақанинг Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Россия ўртасида 
жойлашгани етакчи давлатларнинг ушбу ҳудуд марказига йўналиш учун ўзига хос 
мураккабликлар туғдиради. Чунки табиий захиралардан фойдаланиш, нефть ва газ 
қувурларини бирор бир йўналиш орқали очиқ денгиз портларига олиб чиқиш учун бир 
нечта давлат ҳудудидан ўтиш ва бунинг учун етакчи трансмиллий компаниялари билан 
шартнома тузган ҳолда амалга оширишга тўғри келади. Қолаверса, бундай лойиҳалар 
етакчи давлатлар манфаатларининг тўқнашувига олиб келмаган тақдирдагина кутилган 
самара бериши мумкин.
Маълумки, дунёдаги энг йирик нефть ва газ захиралари Каспий денгизи туби ва 
атрофида, айниқса, Тенгиз ва Қорачиғаноқ конларида жойлашган. Шу боис дунёдаги 
етакчи давлатлар бир неча йиллардан буён Каспий денгизи остидаги нефть захираларини 
ўзлаштириш учун кескин кураш олиб бораётгани минтақа атрофида турли “сиёсий 
ўйин”лар уюштираётгани бу ҳудуддаги вазиятни издан чиқармоқда. Аввал бошда 
Каспийнинг халқаро мавқеи муаммоси пайдо бўлган бўлса, кейинроқ унинг “денгиз” ёки 
“кўл” эканлигини қайтадан белгилаб олиш масаласи кўтарилди. Ундан кейин Каспий 
нефть захираларидан ўзаро фойдаланиш бўйича Қозоғистон, Россия, Эрон, Озарбайжон ва 
Туркманистон ўртасида вужудга келган кескин вазият ҳалигача ўз ечимини топгани йўқ. 
2002 йил май ойида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган ва муваффақиятсиз 
якун топган Каспий бўйидаги тўрт давлат раҳбарларининг учрашувини мисол тариқасида 
келтириш мумкин. Маълумки, Эрон президенти тадбирлар тугамасиданоқ Озарбайжонни 
тарк этган, Россия президенти эса журналистларга берган интервьюсида бошқа 
иштирокчиларни “заиф музокарачи”лар (“слабые переговорщики”), дея таърифган эди. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish