Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети иқтисод ва бошқариш факультети



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/42
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#177286
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
2 5366323136818056125

Такрорлаш учун саволлар: 
1. Халқаро жараёнларни геосиёсий талқин қилишнинг аҳамияти қандай? 
2. Сиёсий ҳодисаларни таҳлил этишда қандай геосиёсий усуллар қўлланилади? 
3. Давлатнинг стратегик қудратини геосиёсий нуқтаи назардан қандай мезонлар 
билан ўлчаш мумкин? 
Адабиётлар: 
 
1. Бжезинский Великая шахматная доска. Господство Америки и его 
геостратегические императивы. - М., 2000, 256-бет. 
2. Боден Ж. Метод легкого познания истории. - М.:Наука, 2000, 412-бет 
3. Василенко И.А. Геополитика. - М. Логос, 2003, 204-бет. 
4. Гаджиев К.С. Введение в геополитику. Изд 2, доп. и перераб. М., 2001.
5. Гаджиев К.С. Геополитика. –М.:Международные отношения,1997, 384-бет.
6. Геополитика: теория и практика // Сб.статей под ред. Позднякова Э.А. -М., 
1993,236-
бет. 
IV-
МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН ГЕОСИЁСАТИДА МДҲ ВА
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ОМИЛИ 
Режа: 
1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Ўзбекистон Республикасининг 
геосиёсий, геостратегик манфаатлари.
2. Ўзбекистон геосиёсатида Марказий Осиё. 
3. Марказий Осиёнинг геосиёсий, геоиқтисодий, геостратегик хусусиятлари 
ва Ўзбекистон.
Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги минтақавий ташкилот бўлиб у собиқ 
СССРнинг айрим республикалари томонидан тузилган эди. Уни таъсис этувчи ҳужжатлар 
1991 йил 8 декабрда Минскда Белоруссия, Россия ва Украина томонидан имзоланган 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузиш тўғрисидаги битим, 1991 йил 21 декабрда 
(Болтиқбўйи республикалари ва Грузиядан ташқари) 11 та собиқ Иттифоқ республикалари 
томонидан Олмаотада имзоланган Битимга Баён ва 1991 йил 21 декабрда имзоланган 


79 
Олмаота Декларациялари ҳисобланади. 1993 йил 22 январда Минскда бўлиб ўтган 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат бошлиқлари Кенгашида (Арманистон, 
Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон номидан) 
Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигининг Низоми қабул қилинди. Ҳамдўстликнинг 
мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
1. Сиёсий, иқтисодий, экологик, инсонпарварлик, маданий ва бошқа соҳаларда 
ҳамкорликни амалга ошириш; 
2. Умумий иқтисодий маконни яратиш; 
3. Умуминсоний 
тамойиллар, 
Европада 
Хавфсизлик 
ва 
Хамкорлик 
Ташкилотининг меъёрлари асосида инсоннинг асосий ҳукуқ ҳамда эркинликларини 
таъминлаш; 
4. Аъзо давлатларнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда 
қуролсизланишга йўналтирилган ҳамкорликларини амалга ошириш; 
5. Аъзо давлатларнинг ҳамдўстлик ҳудудида эркин юришлари ва мулоқотларини 
таъминлаш; 
6. Ҳуқуқий муносабатларнинг бошқа соҳаларида ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни 
йўлга қўйиш; 
7. Ҳар қандай низо ва тортишувларни тинч йўллар билан ҳал этиш. 
8. Ўзбекистоннинг 
Мустақил Давлатлар Хамдўстлигидаги иштирокини 
белгиловчи геосиёсий ва геостратегик ҳолатлар: 
1. МДҲга аъзо мустақил республикалар илгари ҳам ҳудудий, ҳам сиёсий, ҳам 
ташкилий жиҳатдан бир бутун ягона давлатнинг таркибий қисмлари эди. Кўп йиллар 
мобайнида улар ўртасида таркиб топган муносабатлар ва алоқаларнинг кескин узилиши 
республиканинг ўзидагина эмас, шу билан бирга, халқаро майдонда ҳам вазиятнинг 
чигаллашишига олиб келган бўлур эди. 
2. Республика иқтисодиёти ягона транспорт ва энергетика тизимига эга бўлган 
собиқ умумиттифоқ иқтисодий макон доирасида шаклланди ва ривожланди. У бошқа 
минтақалар билан хўжалик алоқаларининг чамбарчас тугуни орқали боғланган бўлиб, 
улар юзасидан ўзаро ҳисоб-китоблар рубль маконида амалга оширилмоқца. Бу 
муносабатларни жаҳон хўжалик алоқалари билан боғламай, узиб қўйиш (шундай 
алоқаларни ўрнатиш учун узоқ вақт талаб этилади) ишлаб чиқариш ҳажмларининг 
пасайиб кетишига, иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувига, ижтимоий муаммоларнинг 
кескинлашувига олиб келиши мумкин ва ҳозирдаёқ шу ҳолатга олиб келмоқда. 
3. Барча мустақил республикаларда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам собиқ Иттифоқ 
кўламида яқин қариндош-уруғчилик алоқаларига эга бўлган кўп миллатли аҳоли яшайди. 


80 
Хамдўстлик доирасида чегараларнинг очиқлигини, аҳолининг бир жойдан иккинчи жойга 
бориши ва ахборот узатиш эркинлигани сақлаб қолиш республикада фуқаролар ҳамда 
миллатлараро тотувликни таъминлаш шарти, ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг муҳим 
омили бўлиб хизмат қилади. 
Марказий Осиё давлатлари учун уларнинг ўзаро алоқалар ва ўзаро бир-бирини 
тўлдирувчи манфаатларига монанд минтақавий хавфсизлик тизимини ташкил этиш 
эҳтиёжи мавжуд. Шу маънода коллектив, аввало, мавжуд бўлиш ва амал қилиш 
тажрибасига МДҲ доирасида коллектив хавфсизлик тизими масаласи кун тартибига 
чиқади.
Ўзбекистон МДҲ доирасида ўзининг ҳаётий муҳим манфаатларига эга. Шу 
маънода ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик асосида нафақат ҳудудий яқинлик ва 
иқтисодий боғлиқлик, балки халқлар ўртасида узоқ тарихий давр давомида шаклланган 
ҳамдўстлик маданий ва маънавий алоқалар ҳам ётади. Аслида, узоқ давр (70 йил) 
давомида халқларнинг умумий яшаши натижасида ўзига хос миллийлик устун турувчи 
халқ маданияти – евроосиёча цивилизация қарор топган. Жуғрофий ва геосиёсий яқинлик, 
тарихий тақдирларнинг умумийлиги, дўстона ва маданий алоқалар, чегаралар бўйлаб 
эркин кўчиб юриш одати – буларнинг барчаси МДҲ давлатларини бирлаштириш ва 
интеграцияни кучайтириш учун объектив сабаб бўлиб хизмат қилади. Бундай шароитда 
бир-биридан узоқлашиш, ҳатто чегараларни ёпиш, фуқароларнинг юришини чеклаш, 
яхлит гуманитар, маданий ва ахборот маконининг бузилиши ҳамдўстликка аъзо ҳар бир 
давлат учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Зеро, Ўзбекистон МДҲ доирасида кўп 
томонлама муносабатларни ривожлантиришни доим ўз ташқи сиёсатининг устувор 
йўналиши сифатида қараб келади.
Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистоннинг МДҲ доирасида бошқа суверен 
давлатлар билан миллий хавфсизликни ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини таъминлаш 
масалаларидаги мувофиқлаштириш ишлари илмий-техникавий ютуқлар, техник 
тараққиёт, телекоммуникация, космик алоқа воситалари, зарурий хом-ашё ва тайёр 
маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек, жаҳон бозорига чиқиш учун транспорт 
коммуникацияларидан фойдаланиш кабилар. Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан ҳам 
кўптомонлама халқаро шартномалар, ҳамда икки томонлама муносабатлар асосида олиб 
боради. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг истиқболда коллектив минтақавий 
хавфсизлик тизимини яратиш борасидаги миллий манфаатларига мос келади. Табиийки, 
бундай тизимни яратиш йўлида катта муаммолар турибди.
Интеграция учун марказлаштириш кучига нисбатан номарказлаштириш 
тенденцияси қарши туради. Тажрибалар шуни кўрсатадики, МДҲ доирасида коллектив 


81 
хавфсизлик тизими узоқ давом этувчи жараённи талаб этади, зеро ўн йилдан ортиқ ўтган 
давр ичида ҳамдўстлик давлатлари ўртасида ҳам объектив, ҳам субъектив алоқалар юзага 
қалқиб чиққан.
Бизнингча, МДҲ доирасида коллектив хавфсизлик тизимига нисбатан суст 
муносабатга, аъзо мамлакатларнинг (Тожикистондан ташқари), реал таҳдидга дуч 
келмаганлиги сабаб бўлади. Бундай ҳолат рўй берган тақдирда, бошқа омиллар ҳаракатга 
тушиши ва энг аввало, ҳаёт қолиш масаласи биринчи даражага чиқиши, 
келишмовчиликлар эса орқага суриб қўйилиши шубҳасиздир Бу фақат МДҲ 
давлатларигина эмас, балки хавфсизлиги тўғрисида қайғурувчи барча давлатларга хосдир.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish