«Сана, ой, соат, минут. Навбатчиликни қабул қилдим ДСП(имзо) Оператор (имзо) Навбатчиликни тошпирдим ДСП(имзо) Оператор...(имзо)».
Сигнализация ва алоқанинг асосий воситалари ишдан чиқиши оқибатида, телефон алоқасига ўтилганда ва уларнинг фаолияти қайта тикланганда, навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш журналидаги ёзувлар поезд диспетчерининг бу хақдаги буйруғи олингандан сўнг, қуйидаги шаклда расмийлаштирилади:
«Сана, ой, соат, минут. № ___ диспетчерлик буйруғи билан _____ перегонда поездлар ҳаракати телефон алоқаси бўйича ўрнатилди. Телефон алоқаси бўйича навбатчиликни қабул қилдим: ДСП...(имзо) Оператор(имзо)».
«Сана, ой, соат, минут. №___диспетчерлик буйруғи билан _____перегонда поездлар ҳаракати (алоқа тури кўрсатилади) бўйича тикланди. Телефон алоқаси бўйича навбатчиликни тошпирдим: ДСП(имзо) Оператор(имзо)».
Навбатчиликка киришган станция навбатчиси ва операторнинг фамилиялари қўшни станцияга хабар қилинади, у ерда бу фамилиялар поезд телефонограммалари журналига навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш хақидаги ёзувдан сўнг ёзиб қўйилади.
149. Бир томондан станция навбатчиси бўлмаган алоҳида пункт билан чегараланган перегонда телефон алоқа воситаларига ўтилган бўлса, станция навбатчиси бор бўлган қўшни станциянинг поезд телефонограммалари журналида поездлар ҳаракати тўғрисидаги поезд диспетчери билан сўзлашувлар поезд телефонограммалари учун белгиланган шаклларда қайд этилади, ушбу Йўриқноманинг 152 бандида кўзда тутилган диспетчернинг буйруғи билан алмаштириладиган 2- шакл бундан мустасно, у ушбу Йўриқноманинг 42 бандида кўзда тутилган поезд диспетчери буйруғи матни билан алмаштирилади, буйруқ матнидаги «Автоблокировка» сўзи «Блокировка» сўзига алмашиши билан.
150. Поезд телефонограммасини узатишдан аввал станция навбатчилари ёки операторлар ўзларининг лавозим ва фамилияларини ўзаро хабар қилишлари лозим.
Фамилиялар поезд телефонограммалари журналига аввалдан ёзилганларига мос келган тақдирдагина телефонограммалар узатиш ва қабул қилишга рухсат этилади.
151. Поезд телефонограммаси жўнатилгандан сўнг унинг матни телефонограммани қабул қилган ходим томонидан сўзма-сўз қайтариш йўли билан тўғрилиги текширилади. Такрорий узатилган матн жўнатилган телефонограммага мос бўлса, телефонограммани узатган станция навбатчиси ёки оператор буни "Тўғри" сўзи билан тасдиқлайди, шундан кейин иккала станциянинг поезд телефонограммалар журналида телефонограммани узатиш ва қабул қилиш вақти қайд этилиб, станция навбатчиси ёки операторнинг имзоси билан тасдиқланади.