Ўзбекистан темир йўллари


Ўзбекистон Репсубликаси темир йўлларида поездлар



Download 1,73 Mb.
bet98/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103
Bog'liq
ИДП узб

Ўзбекистон Репсубликаси темир йўлларида поездлар
ҳаракати ва манёвр ишлари бўйича Йўриқномага


4-илова


ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИГАН ДРЕЗИНАЛАРНИ ҲАРАКАТЛАНИШ ТАРТИБИНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ


1. Олинадиган дрезиналарнинг харакати поезд диспетчерининг буйруғи билан перегон ёпилиб амалга оширилади.
Тоннел ёки катта кўприкка эга, шунингдек, йўлнинг мураккаб план ва профилига эга перегонларда дрезиналарни ҳаракатланиш тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади.
Дрезиналарни ҳаракати поездларни жадвал бўйича ҳаракати бузилишига олиб келмаслиги лозим.
Дрезиналар перегонга жўнатилган тақдирда уларнинг ҳаракати тўғрисида переезд навбатчиларини огоҳлантириш тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади.


2. Дрезиналарни перегонни эгаллаб ҳаракатланиши дрезина тасарруфида бўлган йўл бошқармасининг (лавозими йўл бригадиридан паст бўлмаган) масъул ходими ёки бошқа хизмат (ҳудуд контакт тармоғининг электромеханиги ёки устаси) ходимларининг буюртмасига биноан поезд диспетчери томонидан рухсат этилади. Перегонни эгаллаш учун дрезина ҳайдовчисига диоганали бўйича қизил полосали оқ рангдаги рухсатнома тақдим этилади.


3. Сутканинг қоронғи вақтларида, шунингдек, туман, қор ёғаётган, бўрон пайтида ва -5°С дан паст температурада, шаррос ёмғирда дрезиналарни перегонга чиқиши тақиқланади.


4. Ҳаракат пайтида дрезиналар Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида сигналлаш бўйича Йўриқномага мувофиқ сигналларга эга бўлиши лозим.
Сигналларсиз дрезинани йўлга қўйиш тақиқланади.


5. Марказлаштирилган диспетчерлик участкаларида дрезиналарни ҳаракат тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади.


6. Дрезинани кузатиб борувчи кишилар сони қуйидагидан кам бўлмаслиги керак: ТД-5 дрезиналарда 4 киши, ИД ва СМ-4 дрезиналарда- 2 киши.
Лавозими йўл бригадиридан паст бўлматан ходим, ҳудуд контакт тармоғининг электромеханиги ёки устаси, улар йўқлигида эса дрезина ҳайдовчиси дрезинани кузатиб бораётган бошлиқ ҳисобланади.
Йўлдан олинган дрезина иншоотларнинг яқинлашиш габаритлари бузилмасдан ўрнатилиши лозим.


7. Станциядан жўнатилаётган дрезина бирон ишларни бажариш учун перегонда тўхташи керак бўлса, станция навбатчиси перегонни эгаллашга рухсатномадан ташқари ушбу Йўриқноманинг 232 бандига мувофиқ огоҳлантириш беради. Перегонни огоҳлантиришда белгиланган вақтдан ортиқ банд этиш тақиқланади.


8. Дрезина хайдовчисини Техникавий фойдаланиш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида сигналлаш бўйича йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари бўйича Йўриқнома, йўл ишларини бажаришда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Йўриқнома, техника хавфсизлиги қоидаларини билиши синаб кўрилиши керак ва у ўз ёнида ҳамма вакт дрезинани бошқаришга хуқуқ берувчи гувохномасини олиб юриши лозим.
Ҳайдовчилар дрезинани бошқаришни бошқарув хуқуқига эга бўлмаган шахсларга топшириши тақиқланади.


9. Дрезинани кузатиб бораётган бошлиқ ходим дрезина ҳаракати ва ундаги одамлар хавфсизлиги учун масъулдир. У поездлар ҳаракати жадвалига эга бўлиши ва станциядан перегонга жўнашдан олдин ўз соатини станция навбатчиси соати билан тўғрилаши, шунингдек, дрезинанинг тўлиқ созлигига ишонч ҳосил қилиб, сигналлар мавжудлиги ва ёнилғи билан таъминланганликни текшириб кўриши лозим.
Дрезинани кузатиб бораётган бошлиқ ходимга станция навбатчисининг маълумисиз дрезинада станция ҳудудида ҳаракатланиши, шунингдек, поезд диспетчерининг буйруғисиз ёки тегишли рухсатномасиз перегонга чиқиши тақиқланади.
Дрезинада перегонга чиқишда бошлиқ ходим ўта ҳушёр бўлиши керак.


10. Переездлардан, айниқса, навбатчи ходимлар хизмат кўрсатмайдиганидан ва йўл ишлари олиб борилаётган участкалардан ўтишда дрезина ҳайдовчиси ўта эҳтиёткор бўлиши лозим.


11. Перегондан станцияга келган дрезинани кузатиб бораётган бошлиқ ходим дарҳол шахсан ёки телефон орқали бу тўғрида станция навбатчисига хабар қилиб, сўнг унинг кўрсатмаларига амал қилиши шарт.
Станция навбатчиси поездлар ҳаракати журналида дрезинани келган вақтини қайд этиши ва перегонни очиб, поездлар ҳаракатини асосий алоқа воситалари бўйича тиклаш учун бу хақда жўнатган станция навбатчиси ва поезд диспетчерига хабар қилиши шарт.
Агар дрезина ҳаракатининг охирги пункти перегонда жойлашган бўлса, у йўлдан олиниб, габарит масофасига ўрнатилганидан сўнг масъул раҳбар ишлар якунлангани тўғрисида поезд диспетчерига ёки перегонни чегараловчи станциялардан бирининг навбатчисига хабар қилади ва унинг асосида поездларнинг ҳаракати тикланади.


12. Дрезинанинг олдинга (фараси билан илгарилаб) юриши асосий ҳисобланади. Орқага юришга станциядаги манёврларда истисно сифатида рухсат берилади.


13. ТД-5 дрезиналарнинг ҳаракат тезлиги перегонларда 50 км/соат дан, станция йўллларида 25 км/соат дан, стрелкаларда эса, 15 км/соат дан ошмаслига лозим. Кўриниш ёмон бўлганда дрезиналарнинг ҳаракат тезлиги 25 км/соат дан ошмаслиги лозим, ёритгичлар (фара ва ортидаги қизил сигнал чироқ) қўшилган бўлиши керак.


14. Дрезинани прицеп (тиркама) билан ва прицепларни ўзаро, фақат намунавий асбоблар воситасида, дрезиналар тузилиши ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича Йўриқномага мувофиқ тиркашга рухсат этилади. Дрезиналар ҳаракатида ўз-ўзидан ажралиб кетиш эҳтимоли истисно қилиниши лозим.
Дрезинани платформа ва вагонлар билан тиркаш тақиқланади.


15. Дрезина ҳаракатланиши вақтида: дрезина ёки прицепда туриш, бортларда ўтириш, прицепдан прицепга ўтиш, тўлиқ тўхтамагунча дрезина ёки прицепдан тушиш ёки уларга чиқиш, ҳаракат вақтида, шунингдек, ёнилғи қуйилаётган вақтида чекиш тақиқланади.


16. Бир пайтнинг ўзида дрезинада кетаётганлар сони қуйидагидан ошмаслиги лозим: ТД-5 дрезинасида 6 киши, юк ортилмаган прицепда 10 киши, юк ортилганида фақат прицепни тормозлаш учун 1 киши. Юкларни бевосита дрезинада ташишга йўл қўйилмайди.


17. Ишчиларни ёки юкларни ташиш учун прицепли дрезина йўлга чиққанида унинг ишига умумий раҳбарликни лавозими йўл бригадири, ҳудуд контакт тармоғининг электромеханигидан паст бўлмаган ходим амалга оширади.
Прицепларда ишчилар гуруҳи ташилганда ҳар бир прицепда масъул ходим-тажрибали ишчи (гуруҳ бошлиғи) тайинланиб, у шу прицепда бўлиб, тартибни ва ташилаётган одамларнинг хавфсизлигини кузатиб бориши лозим.
Прицепларда тормозлаш учун ишчилар бўлмаганда прицепли дрезиналарни ҳаракатланиши тақиқланади. Юк ортилгандан сўнг тормоз ричаганинг эркин юришига ишонч ҳосил қилиниши лозим. Тормоз ричагини ташилаётган юк билан тўсиб қўйиш тақиқланади.


Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish