Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78
 
10.2-расм.Тўрт электродли
 
 
 
кондуктометр
 
10.1-расм. Икки электродли 
кондуктометр
 


122 
электродлар 1 ва 4 орасида ўтади, бу электродлар кучланиш манбанга уланган 
бўлади. Резистор R нинг чекловчи қаршилиги катталиги туфайли ячейка 
занжиридаги ток кучи, эритманинг қаршилиги ўзгаришидан қатьий назар, 
ўзгармасдан қолади. Икки ички электрод 2 ва 3 потенциометр вазифасини 
бажаради ва эритмада кучланиш тушувини ўлчаш учун мўлжалланади: 

U
2,3
 = I R
Я

(10.5) 
бу ерда R
Я
= К/

электродлар 2 ва 3 орасидаги эритманинг қаршилиги (К 
тўрт электродли ўлчаш ячейкасининг константи, у электродлар 2 ва 3 нинг 
оралиғига ва улар сиргининг юзига боғлиқдир). 
Шундай қилиб, электродлар 2 ва 3 орасидаги потенциаллар фарқи назорат 
қилинаѐтган эритманинг концентрацияси билан бир қийматда аниқланада. 
Ўлчанадиган катталик мувозанатловчи кўприкнинг учларидаги потенциаллар 
айирмаси билан таққосланади. 
Ўлчашдаги температура хатоликларини автоматик компенсациялашни 
мувозанатловчи кўприкнинг елкаларидан бирига уланган металл қаршилик 
термометри бажаради. Назорат қилинаѐтган эритманинг температураси 
ўзгарганида қаршилик ҳам ўзгаради, бунинг натижасида потенциаллар айирмаси 
ҳам ўзгаради. 
Эритмаларнинг электр ўтказувчанлиги температурага жуда боғлиқ. Эритма 
температураси 1°С га ортса, унинг солиштирма электр ўтказувчанлиги 1,5-2 %га 
ошади. 
Эритмаларнинг температураси амалда жуда кенг чегараларда ўзгаради, 
шунинг учун кондуктометрик концентратометрлap температура ўзгаришининг 
ўлчаш натижаларига таъсир қилишини бартараф қилувчи автоматик 
компенсаторларга эга бўлиши керак, 10.3-расмда термокомпенсация қилувчи 
шунт қаршилигили кондуктометр чизмаси келтирилган. Шунт қаршилиги кичик 
температура коэффициентига эга бўлиши керак (масалан манганиндан қилинган 
бўлади) ва у ўлчанаѐтган участкага параллел уланади. Эритманинг температура 
коэффициенти термоўаршиликнинг температура коэффициентига яқинлашади, 


123 
декин у тескари ишорага эга бўлади. Шу сабабдан занжирнинг умумий 
қаршилиги деярли бир хил бўлиб қолади. 
10.3-расм. Термокомпенсаторли кондуктометр 
Химия саноатида автоматик температура компенсаторлари кенг тарқалган. 
Бунга мисол қилиб суюқликли конмпенсаторларни олишимиз мумкин. 
Суюқликли компенсатор параметрлари ўлчаш ячейкасининг парамегрларига 
ўхшаш электрод датчикдан иборатдир. Компенсатор электр ўтказувчанлик 
температура коэффициенти назорат қилинаѐтган суюқликнинг температура 
коэффициентига тахминан тенг бўлган эталон суюқлик билан тўлдирилади. 
Компенсатор назорат қилинаѐтган суюқликка концентраторнинг ўлчаш ячейкаси 
билан биргаликда киритилади. Компенсатор кўприкли ўлчаш схемасининг 
елкасига уланади. Эталон ва назорат қилинаѐтган суюқликнинг температуралари 
бир хил бўлганлиги ва температура коэффициентлари бир-бирига яқин 
бўлганлиги сабабли температуралар ўзгарганида ўлчаш ячейкаси қаршилигининг 
ўзгаришини суюқликли компенсаторнинг қаршилигининг ўзгартириш йўли 
билан тўла компенсациялаш мумкин. 
Элекгродли кондукгометрларнинг энг катта камчилиги электродларнинг 
қутбланиши ва электродлар сиртида содир бў'ладиган злектрокимѐвий 


124 
реакцияларда ҳосил бўладиган моддалар билан ифлосланиши, шунингдек, 
эритмадаги мавжуд маҳсулотлар билан ифлосланишидир. 
Контактсиз кондукгометрларда ўлчанаѐтган муҳит билан бевосита конгактга 
эга бўлмаган бирламчи ўзгарткичлар бўлади, шу сабабли уларда бундай 
камчиликлар бўлмайди. Таъминловчи кучланишнинг частотасига қараб 
контакгсиз кондуктометрлар паст частотали (1000 Гц гача бўлган саноат ва 
товуш частотасидаги) ва юқори частотали (1 кГц дан ортиқ) турларга бўлинади. 
Паст частотали контактсиз кондукгометрларда анализ қилинаѐтган эритма 
берк ҳалқа ҳосил қилувчи трубаларда оқади. Труба диэлектрик материалдан 
тайѐрланган. Трубага ташқи томондан икки трансформатор уйготувчи Тр1 ва 
ўлчаш трансформаторлари Тр2 нинг (10.4-расм) чулғамлари ўралган бўлади. Тр1 
трансформаторнинг бирламчи чулгами ўзгарувчан ток манбаига уланган. 
Электролит эритмаси трубада ҳосил қилган берк суюқлик ўрами трансформатор 
Тр1 нинг иккиламчи чулғами вазифасини бажаради. Суюқлик ўрамидаги 
электромагнит таъсирлашув натижасида ЭЮК индукцияланади. 
Ток кучи иккинчи трансформатор Тр2 билан ўлчанади. Суюқлик ўрами 
унинг учун бирламчи чулғам бўлиб хизмат қилади. Ўлчаш трансформатори Тр2 
нинг иккиламчи чулғамида ҳосил бўладиган ЭЮК нинг катталиги 
концентрацияга пропорционал бўлади. Кўпгина ҳолларда уни компенсацион 
усулда ўлчанади, бунинг учун трансформатор Тр2 нинг қўшимча чулғамидан 
фойдаланилади, бу трансформаторнинг ампер-ўрамлари сони эритманинг ампер-
ўрамларига кўра ҳисобланади. Компенсация шарти: 
I

 w
1
 = I
P
 w
2
 
(10.6) 
Компенсацияловчи чулгам орқали ўтадиган ток кучини ўлчаш учун 
реверсив двигатель РД дан фойдаланилади, у сурилгични силжитади. Реохорд 
сурилгичининг ва асбобнинг у билан боғланган стрелкасининг вазияти назорат 
қилинаѐтган эритма концентрациясига пропорционал бўлади. Ўлчашдаги 
температура хатоликларини компенсациялаш учун қаршилик термометри Rt 
мўлжалланган, у кўприк схемага уланган бўлиб, назорат қилинаѐтган эритма 
ичида туради. 


125 
10.4-расм. Контактсиз паст частотали кондуктометр 
Контактсиз паст часготали кондуктометрлардан солиштирма электр 
ўтказувчанлиги 
1-10
-6
См/см 
чегарасида 
бўлган 
электролитларнинг 
концентрациясини назорат қилишда фойдаланилади. 
КК сериясидаги кондуктометрларда 10
-2
дан 1 См/см гача бўлган электр 
ўтказувчанликни ўлчаш КК-8 ва КК-9 кондуктометрлари билан бажарилади. 
Юқори частотали кондуктометрларда анализ қилинаѐтган эритманинг 
концентрациясини ўлчаш эритманинг унга боғлиқ бўлган реактив қаршилигини 
назорат қилиш йули билан бажарилади. 
Юқори 
частотали 
контактсиз 
кондуктометрларнинг 
бирламчи 
ўзгарткичлари ўлчанадиган реактив қаршиликнинг турига қараб сиғимли ва 
индуктивли хилларга бўлинади. Ҳар икки турдаги ўзгарткичларнинг схемаси 
10.5-расмда кўрсатилган. 


126 
11.
5-расм. Контактсиз кондуктометрларнинг юқори частотали 
ўзгарткичлари. а) сиғимли; б) индуктивликли 
Эритманинг концентрацияси билан ўзгарткичларнинг чиқиш параметрлари 
С
Х
ва L

ўртасида мураккаб боғлиқ;лик мавжуд бўлганлиги сабабли (бу 
боғлиқликка эритманинг табиатидан ташқари ўзгарткичнинг геометрияси ва 
материали, таъминлаш частотаси ва бошқалар таъсир қилади) уларнинг 
даражаланиш характеристикалари ҳар қайси конкрег ўзгарткич ва эритма учун 
тажриба йули билан аниқланади. 
Юқори частотали кондуктометрларнинг ўлчаш ўзгарткичлари сифатида 
юқори частотали генераторлардан таъминланадиган кўприкли ва резонансли 
схемалардан фойдаланилади. Резонансли схемаларда резонанс контурининг 
бирламчи ўзгарткич индуктивли ѐки сиғимли қаршиликларига боғлиқ бўлган 
хусусий тебранишлари ўлчанади. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish