Œзбекистан республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/78
Sana23.05.2022
Hajmi2,94 Mb.
#608677
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78
Таянч иборалар. 
Газ анализи, газоанализатор, 
хроматография, хроматограф. 
Назорат саволлари. 
1.
Термомагнит 
газ 
анализаторларининг 
ишлаши 
нималарга 
асосланган?. 
2.
Хроматографиянинг моҳиятини тушунтириб беринг. 
3.
Хроматограф нима?. 


117 
4.
Стационарной и ностационар хроматографиялар ҳақида маълумотлар 
беринг. 
5.
Хроматографларда (диаграммадаги) чўққичалар нимани билдиради? 
6.
Хроматогафнинг ишлаш принципи қандай? 
7.
Ўзиѐзар асбобнинг функцияси нимадан иборат? 
8.
Хроматографларнинг ўлчаш хатолиги қай даражада? 
9.
Масспектрометр нима? 
10.
Масспектрометрларнинг афзаллик ва камчиликлари. 
Уй вазифаси. 
Медицина ва криминалистикада хроматография энг кўп қўлланадиган ўлчаш 
усулларидан ҳисобланади. Айтинг-чи – хроматографиядан нима мақсадда 
фойдаланишимиз мумкин? 
 
Давра суҳбати масалалари. 
1.
Рентген нурлари зарарлими?
2.
Яқинни курувчи одамлар узоқдаги бирор нарсани кўришда 
нима учун кўзларини қисиб оладилар? 
3.
Ё
знинг
иссиқ; кунларида ким кўпроқ ѐта олади: Қуѐшда 
тобланган одамми ѐки мутлақо тобланмаган одамми? 
4.
Ўзбекистонда атом реактори борми? Бор бўлса, қандай 
ишлайди? Қандай мақсадга мўлжалланган? 


118 
V.БОБ. СУЮКЛИКЛАРНИ ТАРКИБИНИ АНАЛИЗ КИЛИШ 
ТУГРИСИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР. 
§1. Суюқликларнинг таркибини анализ қилиш 
Технологик жараѐнларни температура, босим, сарф ва сатҳ каби 
параметрларга кўра бошқариш, кўпинча, талаб этилган сифатдаги маҳсулотлар 
олишга кафолат бера олмайди. Кўпгина ҳолларда ишлаб чиқарилаѐтган 
маҳсулотларнинг таркибини автоматик тарзда назорат қилиш зарурати туғилади.
Технологик жараѐнлар мобайнида қайта ишланаѐтган моддаларнинг таркиби 
ва уларнинг хоссалари ўзгаради. Бу параметрларни назорат қилиш жараѐн 
режими тўғрисида бевосита фикр юритишга имкон беради. чунки улар 
олинаѐтгаи 
маҳсулотларнинг 
сифатини 
ифодалайди, 
шунинг 
учун 
суюқликларнинг таркибини назорат қилиш ишлаб чиқаришни бошқариш ҳар 
кандай системасининг мажбурий элементларидан биридир. 
Автоматлаштиришнинг ривожланиши ва айниқса, химия, газ ва нефть-
химия, энергетика, озиқ-овқат ва бошқа саноат турларининг комплекс 
автоматлаштирилиши технологик потокни анализ қилиш учун яроқли усулларни 
ҳамда асбобларни ишлаб чикишни талаб этади. Шу муносабат билан кейинги 
йилларда аналитик асбобсозликнинг жадал ривожланиши содир бўлмокда. 
Умумий ҳолда суюқликлар таркибиня анализ қилиш дейилганда уларнинг 
элементар, функционал ѐки молекуляр таркибини аниқлаш тушунилади. 
Таркибни аниқлайдиган асбоблар анализаторлар деб аталади. Муҳитда фақат 
битта компонентнинг миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган анализаторларни 
баъзан концентратомерлар деб юритилади. Суюқликлар концентрациясини 
ўлчаш учун қуйидаги ўлчаш бирликлари энг кўп тарқалган; мг/см
3
, г/см
3
, массаси 
ѐки ҳажми бўйича; %. 
Температура, босим ва шу каби факторларнинг ўлчаш натижаларига кучли 
таъсир этиши аналитик ўлчашларнинг ўзига хос ҳусусиятларидан биридир. Бу 
факторлар айниқса ўлчаш аниқлигига таъсир қилади. Шунинг учун автоматик 


119 
анализаторлар, одатда, намуналар танлаб олиш, уларни анализга тайѐрлаш, 
ўлчаш шароитларини стабиллаш ѐки тузатишларни автомагик киритиш ва 
ҳоказолар учун қўшимча мураккаб жиҳозлар билан таъминланган бўлади. 
Анализ қилинадиган суюқликларнинг турли-туманлиги ва уларнинг таркиби 
ҳамда хоссаларининг кенг диапазонда бўлиши анализ қилиш усуллари турлича 
бўлган автоматик асбоблар ишлаб чиқаришни тақозо этди. Асбобсозлик саноати 
хилма-хил суюқликларни анализ қилувчи хилма-хил автоматик анализаторлар 
ишлаб чиқаради. 
Суюқликларни анализ килишнинг саноатда энг кўп таркалган усулларига 
кондуктометрик, потенциометрик, оптик, титрометрик ва радиоизотопли усуллар 
киради. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish