23
барвақт ҳосилга киради. Жуда серҳосил бўлган
Гала, Фуджи ва Пинк Леди навларини тупроғи саёз
ва унумдорлиги паст ерларда етиштириш учун ҳам
қўлланилади.
2. пакана пайвандтагларнинг
ўзига хос хусусиятлари
Пакана пайвандтагларда ўстириладиган дарахт-
лар ҳосилга эрта киради. Ҳосилга эрта кириш улар-
нинг ўсишини чеклаб қўяди. Бундан ташқари, бар-
гларда тўпланадиган пластик моддалар, асосан,
ҳосил шаклланишига (60% гача) ва қолгани вегета-
тив қисмларга сарфланади.
Пакана дарахтларнинг
илдиз тизими юза жой-
лашганлигидан, ерни чим, бегона ўтлар босиб кетса,
уларга салбий таъсир қилиб, ўсиш тезлигини 2 ба-
равар камайтириб юборади. Гербицидлардан фой-
даланиш орқали кўп йиллик бегона ўтларнинг кенг
тарқалишини олдини олиш керак.
Паст бўйли пайвандтагларга уланган дарахтлар
меваси сифатининг яхшиланиши ҳар хил сабаблар-
га боғлиқ. Меваларнинг йирик бўлишига сабаб, паст
бўйли пайвандтагларда
барг юзаси билан асосий
(скелет) қисмлар ўртасидаги ўзаро нисбатнинг жуда
қулайлиги ва озиқ моддаларнинг ҳаракатланиш йўли
жуда қисқа бўлишидадир. Паст бўйли дарахтлар-
нинг шох-шаббаси ихчам бўлганлиги учун мевалар-
га ёруғлик яхши тушиб туради. Бунинг натижасида
меваларда қанд кўп тўпланади, уларнинг таъми ва
ранги яхшиланади. Паст бўйли пайвандтаглардаги
дарахтлар паст бўлиб ўсгани ва қалин ўтқазилгани
учун шамолнинг зарарли таъсири камаяди, натижа-
да мевалар кам тўкилади.
Паст бўйли дарахтлар мевасининг таннархи кучли
ўсадиган дарахтлар мевасининг таннархидан паст
бўлади. 100 кг олма олиш учун 1,5–2 баравар кам
меҳнат
сарфланади, паст бўйли пайвандтагларда
ўстирилган боғларнинг даромад келтириши эса од-
дий боғларникидан 1,5–2 баравар ортиқдир. Пакана
мева дарахтларининг унчалик узоқ яшамаслигини,
кўпинча, уларнинг салбий томони деб ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан қараш нотўғридир, чунки па-
кана мева дарахтлар ўзининг 25–30 йиллик ҳаёти
даврида 45–50 йил яшайдиган баланд танали мева
дарахтлари берадиган миқдордаги ҳосилни бера-
ди. Шу
билан бирга, пакана мева дарахтларидан
барпо қилинган боғдорчилик эски навларни бир-
мунча қимматли янги
навлар билан тезда алмаш-
тириш имконини беради. Агар дарахтлар ҳар йили
кўп ҳосил бериб, новдалари кучли ўсмаса, пакана
дарахтлар танаси катталашиб кетмайди ва натижа-
да узоқ, 25–30 йил яшайди.
Паст бўйли пайвандтагларда ўстирилган боғларни
барпо қилиш учун кўчатлар нисбатан кўпроқ сарф-
ланиши уларнинг салбий томони ҳисобланади,
чунки пакана дарахтли боғда майдон бирлигида
кучли ўсадиган дарахтли боғни барпо қилишдагига
нисбатан 5–8 баравар кўпроқ кўчат кетади. Бундан
ташқари, улар тупроқ шароитига ва парваришлашга
талабчан ҳисобланади. Пакана дарахтли боғларнинг
эрта ҳосилга кириши, юқори ҳосил бериши, мева-
ларнинг сифатли бўлиши, дарахтларни парвариш
қилишнинг осонлиги ва шу каби бир қанча
ижобий
хусусиятлари бор.
Паст бўйли пайвандтагларга уланган олма
кўчатлари гектарига 2000–3000 тупгача экилади ва
гектаридан 50–60 тоннагача ҳосил олса бўлади.