V. Кўрик-танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари ва видеолавҳаларини баҳолаш мезонлари
15. Кўрик-танловда иштирокчиларнинг тақдим этган (рангтасвир йўналиши бўйича) видеолавҳалари жами 50 баллик тизимда қуйидаги тартибда баҳоланади:
расм А4 форматдаги қоғоз сатҳига тўғри жойлаштирилганлиги (1-10 балл);
расмнинг ғоявий мазмуни ва сюжетига кўра бирон-бир жанрда ифодаланганлиги (тасвирий санъатнинг тарихий, портрет, ҳарбий, маиший, манзара, қуш ва ҳайвонлар тасвири (анамалистик) ва натюрморт каби жанрлари) (1-10 балл);
дунё ва борлиқни бадиий тасаввур эта олганлиги, ранглар гўзаллигини ҳис этиб, сеза олганлиги (1-10 балл);
мустақил равишда предметлар шаклини аниқ кўрсатган ҳолда деталларга бой тасвирларни чизганлиги (1-10 балл);
тасвирланган предметларга мос келадиган рангларни танлай олганлиги (1-5 балл);
тасвирларни бўяшда турли техникалардан фойдаланганлиги ва охирига етказилганлиги (1-5 балл).
16. Кўрик-танловда иштирокчиларнинг тақдим этган (шеърият йўналиши бўйича) видеолавҳалари жами 50 баллик тизимда қуйидаги тартибда баҳоланади:
шеърнинг ифодали ёд олинганлиги (1-15 балл);
шеърнинг ғоявий мазмуни мослиги (1-25 балл);
нутқнинг равонлиги, сўзларни аниқ талаффуз қилинганлиги (1-10 балл).
VI. Кўрик-танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ижодий ишларни баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш тартиби
17. Кўрик-танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ижодий ишларни баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ ҳар икки босқичда ҳам шакллантирилади.
28. Ишчи гуруҳга тақдим этилган иштирокчилар тўғрисидаги маълумотлар, барча ижодий иш намуналари, видеолавҳалар умумлаштиралади.
19. Тўпланган материаллар карантин даврида онлайн тартибда барча ишчи гуруҳ аъзоларига ишчи гуруҳ котиблари томонидан телеграмм ёки электрон почта орқали юборилади.
20. Барча ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир ишни адолатли батафсил кўриб чиқади ҳамда ўзларининг фикрлари билдирилган хулоса ва баҳолаш қайдномасини тўлдириб, имзо билан тасдиқлаган ҳолда қайтадан ишчи гуруҳ котибига юборади.
21. Ишчи гуруҳ котиби томонидан тақдим этилган барча хулоса ва баҳолаш қайдномаларини ишчи гуруҳ раиси ёки ўринбосарига тақдим этади.
22. Ишчи гуруҳ томонидан натижалар умумлаштирилиб, таҳлил қилинади, ғолиблар аниқланади.
VII. Кўрик-танлов якуни ва ғолибларни рағбатлантириш
23. Кўрик-танловнинг вилоят босқичи 20 октябрь куни якунланади ва ғолиблар эълон қилинади.
24. Кўрик-танлов натижалари тўғрисида маълумотлар бошқарманинг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилади.
25. Кўрик-танлов натижасида ҳар бир мавзу бўйича ғолиб деб топилган 6 нафар иштирокчилар мактабгача таълим бошқармаси томонидан 1-, 2-, 3- даражали диплом, қолган фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқлар билан муносиб тақдирланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |