Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 0,66 Mb.
bet13/16
Sana30.05.2023
Hajmi0,66 Mb.
#946316
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Ж.Юлдашев автореф.

Қайтаролмайсан.
Қон тўкув-ла
Қўрқитолмайсан,
Қон тўкув-ла...
Шоир шеърларида “қ” товушини нафақат вертикал, балки горизонтал аллитерация ҳолатида ҳам келтириб, талаффуздаги уйғунлик ва жозибани таъминловчи фонетик восита сифатида фойдаланади:
Бунда тарқоқ, қўрқоқ қишлоқлар,
Бир коллектив қилиб бемалол...
Рўзғорларни яна бошқатдан
Янги усул билан қурадир. (“Қуёш билан суҳбат”)
Истеъдодли шоир Усмон Носир шеър ва достонларида юқорида таҳлилга тортилган ундош товушлардан ташқари б, ф, д, м, т, к, ҳ каби ундошлар аллитерациясини ҳам кузатиш мумкин:
Шоир Усмон Носир лирик тасвирнинг бирор жиҳатига тингловчининг диққатини тортиш ёки табиат манзарасини ўқувчи кўз ўнгида жонлантириш мақсадида ассонансдан ҳам унумли фойдаланади:
Бағринг чаман очган:
Қадамлар етган –
Ёнган юлдузларинг,
Очилган чеҳранг... (“Сеникими шу бўй”)
Қуйида келтирилган мисраларда о унлиси шеърга равонлик,бадиийлик ва мусиқийлик бахш этган, бу эса кишида завқ уйғотади:
Онда –сонда юлдуз йилтирар
Ой ҳам энди чиқа бошлади
Оқаришиб оғоч бошлари,
Кумуш каби барглар дилдирар. (“Норбўта”)
Бундай такрорлар шоирнинг “Бодом гуллаган кечаси”, “Иқомхон”, “Саман отга миниб”, “Лирика” каби шеърлари ҳамда “Норбўта”, “Нахшон” каби достонларида мавжуд.
Лексик ва синтактик такрорлар” деб номланувчи иккинчи фаслда такрорнинг барча шакллари, турлари сингари лексик, лексик-синтактик такрорлар ҳам ўз ифода шаклига ҳамда лингвопоэтик вазифага эгаэканлиги чусусида фикр юритилади. Шоир Усмон Носир ҳам ўзининг “Қизлар”, “Сеникими шу бўй”, “Қуёш билан суҳбат”, “Тракторобод” шеърларида сўз такрори, “Қора сатрлар”, “Икки шеър”, “Сўзла, тарих – чол” каби шеърларида сўз бирикмаси такрори, “Шу кунларнинг талаби”, “Боғим”, “Биринчи хат”, “Нил ва Рим” каби шеър ва достонларида гап такроридан унумли фойдаланган.
Усмон Носир ҳам ўз шеърларида анафорик такрордан моҳирона фойдаланган. Бундай шеърлар сирасига шоирнинг “Сеникими шу бўй ”, “Шеърим”, “Яна кўнглимда”, “Хайр, Севан”, “Исроил”, “Қизлар” каби шеърларини киритиш мумкин. Шоирнинг “Исроил” шеърида (Мен – гулханда ёнган Бруно) мен анафораси қўлланган бўлиб кучли мантиқий-поэтик таъкид олган:
Ижодкор шеърларида айрим ҳолларда анафорик бўлак сифатида от ва феъл кесимлар ҳам ишлатилади:
Мана менман, у исённинг ўлмас авлоди
Мана менман, у қулларнинг ҳеч сўнмас ёди .
Шоир шеърларида фақат бош бўлаклар эмас, балки деярли барча синтактик бўлаклар (Тонг отарда) анафора тарзида қўллана олади:
Баъзан шоир шеърларида эпифора сифатида ўзакдош сўзлар такрорланиб, ўзгача оҳангдошлик юзага келади: “Саман отга миниб” ижод намунасидаги елди, еллар каби сўзларда ел сўзи етти ўринда қўлланиб, такрорни юзага келтирганини кузатиш мумкин. Шоирнинг “Карвон боради” шеърида эпифора дистант ҳолатда қўлланиб, у орқали бир неча объектга хос бўлган битта, ягона хусусият, яъни ойдин сўзи орқали ойдинлик мантиқий-поэтик таъкид олмоқда:
Бобнинг учинчи фасли “Такрорларнинг бадиий санъат ҳосил қилишдаги иштироки” деб номланади.
Шеърий асарларда қўлланган бадиий санъатлар асар мазмуни билан узвий боғлиқ бўлади ва шоирнинг муайян мақсадини рўёбга чиқаради. Бу ўринда бадиий такрорнинг асосий вазифаси тушунчани, фикрни таъкидлаш билан бирга мазмунга урғу беришдир. Усмон Носир шеърларида такрорга асосланган бадиий санъатларнинг қуйидаги турларини кўришимиз мумкин:
1. Тарди акс. Чол – тарих сўзласин… Сўзла тарих – чол! (“Сўзла, тарих – чол”) 2. Тажнис. барчаси–парчаси, измингда–исмингда, Ватаним–ва таним. (“Исроил” ) 3.Тасдир. Боғлардек,Баҳорда кулган боғлардек Ўсдик биз... (“Лирика”) 4.Тасбе. Биз фронтдан енгиб қайтганда,Енгиб қайтганда, Мамлакатни кўрдик, вайрона... (“Биринчи хат”)
Ижодкорнинг “Юр, тоғларга чиқайлик”, “Ширин бўлди ҳаёт иқлими”, “Бир ҳодиса хаёлимдан асти нари кетмайди”, “Боғим” шеърларида яна бир усул – мисра такрорларини ҳам учратиш мумкинлигини кузатдик. Бу усул орқали шоир тасвирнинг энг аҳамиятли ўринларини такрор қўллаш билан асосий мазмунга урғу бериб, воқеликни қайта тафаккуримизда жонлантиради.
Хуллас, истеъдодли шоир Усмон Носир шеърларида такрорларнинг барча турлари маҳорат билан қўлланган. Бундан фавқулодда истеъдод соҳиби оддий тил бирликларига ёрқин поэтик руҳ бахш этганлигига амин бўламиз.


ХУЛОСА
1. Ўзбек тилшунослигида бадиий асар тилини поэтик ўрганиш соҳаси ҳисобланган лингвопоэтиканинг асосий мақсади ва вазифаси бадиий асар тилининг эстетик қимматини намоён қилиш ва бадиий таъсирчанлигини таъминлаш масалаларини ўрганишдан иборат.
2. Бадиий асарда тилнинг чексиз имкониятлари мужассамлашади. Тингловчига экспрессив-эмоционал тарзда таъсир этувчи жуда муҳим ва қудратли восита тилдир. Тилнинг эстетик вазифасининг намоён бўлиш ўрни эса бадиий матндир. Ўзбек тилшунослигида ижодкорнинг тилнинг эстетик имкониятларидан фойдаланиш маҳоратини кўрсатиб беришга қаратилган ишлар – лингвопоэтик тадқиқотлар анчайин жадал олиб борилмоқда.
3. Усмон Носир ўз ижоди билан тилимизнинг бетакрор оҳанглари, сержило маъно бўёқларини кўрсата олган ноёб истеъдод эгаси. У она тилимизнинг бой эстетик имкониятларини намойиш этибгина қолмай, уни турли маънолар, гўзал ифодалар билан ҳам бойитган.
4. Усмон Носир сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра турларининг деярли барчасидан лингвопоэтик ва мантиқий таъкид мақсади билан моҳирона фойдаланган. Хусусан, ҳассос шоир мавжуд синонимик –маънодош сўзлар қаторидангина фойдаланиб қолмасдан, бадиий тасвир эҳтиёжига кўра маънодош бўлмаган сўзларни ҳам маънодошлик қаторига олиб киради, уларни лингвопоэтик таъкид билан юкунтира билади. Шунингдек, шоирнинг синонимик қатордаги бир неча сўзлар ичидан бирини, яъни муайян бадиий мақсадга мувофиғини лингвопоэтик мақсадга уйғун ҳолда танлаб қўллаши ҳам диққатга молик. У соҳир сўзчи сифатида контраст мазмуний-эстетик муносабатни таъкидлашда антонимик, яъни зид маъноли жуфтликларни шеър қурилишининг вертикал ва горизонтал сатҳларида намоён қила билган, шеърда гўёки бир неча антонимик жуфтликларнинг ўзига хос занжирини таркиб топтирган. Шоир паронимлардан шеъриятда муайян ифодалилик билан бирга жуда ҳам чиройли оҳангдорликни юзага келтиришда фойдаланган.
5. Усмон Носир шеър ва достонларида халқ тили – шева унсурлари поэтик мақсад учун хизмат қилган, шева сўзлари ҳам ўзига хос жаранг ҳамда поэтик жозибадорлик касб этган.
6. Усмон Носир ижодида сўзнинг тасвир имкониятидан ўта усталик билан фойдаланишга интилиш, тасвирга фавқулодда, ҳеч кимнинг хаёлига келмаган чизгилар бериш ва сайқаллаш кучли. У ўз тафаккур маҳсули сифатида ясаган, умумхалқ тилида оммалашиб кетмаган, кутилмаган ясалмалар – окказионализмларни ҳам ифода тиниқлиги, бадиийлиги ва образлилигига хизмат қилдирган.
7. Усмон Носир шеъриятида халқ донолигининг кўзгуси бўлган мақоллар миллийлик, образлилик, поэтик ифода тиниқлиги ва ўткирлигини таъминлаш мақсадида қўлланган, шоир ҳатто мавжуд ва машҳур мақоллар қолипида мақолмонанд мисраларни ҳам яратган. Фразеологик бирликлар Усмон Носир асарларида оддий қўлланишдан ташқари шоирнинг бадиий маҳорати натижасида ўзига хос маъно нозикларига эга бўлган. Мазкур бирликларнинг компонент таркиби, структурасини ўзгартирган ҳолда шоир янги оҳорли иборалар ҳам ясаган, улар бадиий асар тилининг таъсирчанлигини, эстетик-бадиий қимматини оширишга хизмат қилган.
8. Усмон Носир шеъриятида ономастик бирликлар жиддий поэтик мақсад билан қўлланган, унинг асарларида бундай поэтонимларнинг топоним, антропоним, мифоним, гидроним ва теонимлар каби кўринишлари кўп учрайди. Бу бирликлар бадиий матннинг кўпқатламлилигини таъминловчи поэтик восита сифатида шоир шеърларини бадиий бой ва ўта таъсирчан бўлишига хизмат қилган.
9. Усмон Носир ўз асарларида поэтик ифода имкониятларини ўзида мужассам этган риторик сўроқ гаплардан кенг фойдаланган. Шоир фойдаланган риторик сўроқ гаплар фикрни кўтаринки ва кучли эмоционал руҳда ифодалашга ҳам хизмат қилган.
10. Бадиий-эстетик қиммат, лингвопоэтик салмоқ нуқтаи назаридан эркин ўхшатишлар ёзувчининг маҳоратини намоён этувчи воситалардан бири сифатида бадиий нутқда алоҳида ўрин тутади. Усмон Носир шеърлари ва достонларида анъанавий ўхшатишлар анча-мунча қўлланган. Аммо шоир шеъриятида оригинал, мутлақо янги, ҳеч қаерда учрамайдиган ана шундай эркин, яъни индивидуал-муаллиф ўхшатишлари жуда кўп учрайди.
11. Усмон Носир шеър, достон, драма ва таржима асарларида перифразалар ўринсиз такрорнинг олдини олишда, поэтик жарангдорликни таъминлашда ва образлиликни кучайтиришда ўзига хос лингвопоэтик вазифа бажарган.
12. Бадиий тасвирнинг энг қадимги усули бўлган метафоранинг гўзал ва бетакрор намуналари Усмон Носир асарларида кўплаб учрайди ва ижодкор поэтик маҳорати ва услубидан келиб чиққан ҳолда ранг-баранглик ва ўзига хослик касб этган. Унинг шеърларида, шунингдек, жонлантириш, сифатлаш, метонимия ва синекдохаларнинг оригинал, миллий руҳ билан суғорилган, тарихий ва ижтимоий муҳит руҳияти акс этган бетакрор намуналари учрайди.
13. Усмон Носир шеъриятида аллитерациядан унумли фойдаланиб, турли шаклларни юзага келтирган ва уларнинг ҳар бирига поэтик вазифа юклай олган. Ассонанслар ҳам ижодкорнинг маълум бир мақсади билан ҳосил қилинган ва айтилмоқчи бўлган фикрга, уларни ташувчи мазмунга урғу берган. Шоир шеърда ўзига хос оҳангдорликни таъминлашда, поэтик таъкидни кучайтиришда мисра бошидаги сўз ва сўз бирикмаларнинг такрори – анафора, мисра охиридаги такрор – эпифоралардан муҳим поэтик восита сифатида фойдаланган.
14. Усмон Носир шеър ва достонларида такрорга асосланган бадиий санъатлардан тасдир, тасбе, тажниси музоръ, тарди акс каби бир қанча шеърий санъатлар бадиий матнга алоҳида ранг, оҳанг ва жило бахш этган.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish