Збек шеъриятида лингвистик воситалар ва поэтик индивидуаллик


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти



Download 0,79 Mb.
bet5/26
Sana31.05.2022
Hajmi0,79 Mb.
#622881
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
С.Умирова - Диссертация (1)

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, Усмон Азим ижоди мисолида олиб борилган ушбу иш ўзбек бадиий мероси лингвопоэтик таҳлили концепциясини яратишга, «Бадиий матн таҳлили», «Матннинг филологик таҳлили», «Ўзбек тилининг грамматик услубияти масалалари», «Матн тилшунослиги», «Прагмалингвистика», «Психолингвистика» каби фанларидан илмий адабиётлар яратишга, лингвопоэтика, лингвостилистика, лингвокультурология соҳаларига оид монографиялар, ўқув қўлланмаларнинг мукаммалашувига хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, юзага келган илмий-фактик материалдан адабиёт ва тил таълими жараёнида, ўзбек тилшунослигининг услубшунослик, нутқ маданияти, бадиий матннинг лингвистик таҳлили ва бошқа соҳаларига оид танланма курслар, семинарлар ташкил қилиш ва амалий машғулотлар учун ўқув қўлланмалари ва материаллари яратишда фойдаланиш мумкинлиги унинг амалий аҳамиятини белгилайди.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Усмон Азим шеърий асарлари матнида қўлланилган айрим тил бирликларининг лингвостилистик ва лингвопоэтик хусусиятлари тадқиқи натижасида олинган илмий натижалар асосида:
лексик-синтактик бирликларнинг актуаллашуви натижасида Усмон Азим шеърияти матнида юзага келган бетакрор шеърий матн ва бу бирликларнинг поэтик индивидуалликни белгилашдаги хизматларини ёритишга ва ўзбек тилининг тасвирий кўламига оид олинган хулосалар ФА-Ф1Г041-рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 13 апрель 2018 йил 89-03-1415-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида кўплаб луғавий бирликларнинг изоҳлари мукаммаллаштирилган;
мустақиллик йиллари шеъриятининг бадиий поэтик хусусиятлари, поэтик индивидуаллик, шеъриятда лингвистик воситаларнинг ифодаси масалалари юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими қошидаги «Садоқат» адабий-ижодий тўгарагида маърузалар ўқилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 24 июль 2018 йил 01-03-11/992-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилишида Усмон Азим шеърияти ҳақидаги қарашларини бойитилишига, кейинги йиллар шеъриятидаги адабий-эстетик ҳодисалар асосида назарий хулосалар чиқаришга асос бўлган;
Усмон Азим шеъриятининг ўзига хос тамойиллари, назарий қарашлари, шоир шеъриятининг халқона руҳи, бадиий тил хусусиятлари ҳақидаги мулоҳазаларидан «Маънавият қалб кўзгуси», «Ассалом, Фарғонам», «Тема дня», «Адабиёт гулшани» каби кўрсатув ва радиоэшиттиришларда фойдаланилган. (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 12 октябрдаги 01-10/670 сон маълумотномаси, Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 16 августдаги 12-01/102-сон маълумотномаси, Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 28 августдаги 1250-сон маълумотномаси). Натижада мазкур манбалар телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмунини мукамаллаштирди ва илмий далиллар билан бойитди;
тадқиқот натижалари асосида яратилган «Усмон Азим асарлари тилининг луғати» (алфавитли: 978-9943-5369-7-5, частотали: 978-9943-5369-8-2, терс: 978-9943-5369-9-9) тил таълимида бадиий нутқ жараёнида юзага келадиган коннотатив маънолар ва лексик материал актуаллашувини англашга хизмат қилиши амалда кўрсатилган.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish