Ўзбек халқининг
севимли шоираси
Зулфия Исроилова
ҳақида
Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби,
Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова ижодий камолотида ўзбек
ва рус классиклари, халқ оғзаки ижодиѐти ва жаҳон адабиѐти
анъаналарининг роли бениҳоя бўлди. Ўзбек шоираси. 1915 йилнинг 1
мартида Тошкентда туғилган. Ўрта мактабдан сўнг педагогика
институтида ва аспирантурада таълим олган.
Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби,
халқаро тинчлик учун кураш жарчиси Зулфия Исроилова 1915 йили
Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Шоира Хотин-қизлар
билим юртида ўқиган вақтларида (1931-1934) адабий тўгаракларда
шеър машқ қила бошлади. 1935-1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар
академиясининг А.С. Пушкин номидаги Тил ва адабиѐт институти
аспирантурасида таҳсил олди.
Сўнгра 1938-1948 йилларда Болалар нашриѐтида муҳаррир,
Ўзбекистон Давлат нашриѐтида бўлим бошлиғи, 1950-1953 йилларда
эса «Ўзбекистон хотин-қизлари‖ ойномасида бўлим бошлиғи ва
ниҳоят, 1953-1980 йилларда «Саодат» ойномасининг бош муҳаррири
Do'stlaringiz bilan baham: |