Жиззахвилоятихалқтаълими
бошқармасибошлиғи
Д.Садриддиновага
Зарбдор туманихалқтаълими бўлими мудири
М.Исроиловадан
КАФОЛАТ ХАТИ
Бугунги кунда Зарбдор туман халқ таълими бўлимида жами 33 та халқ таълими муассасалари мавжуд бўлиб, шундан 32 та умумтаълим мактаблари,1 та Баркамол авлод мактаблари.
Ушбу муассасаларнинг 14таси табиий газ ёқилғисида, 1 таси табиий газ ва кўмир ёқилғисида, 16 таси кўмир ёқилғисида, 1 таси электр манбаида иситилади.
Халқ таълими муассасаларида жами 177 дона иситиш қозонлари мавжуд, ушбу иситиш қозонларининг барчаси амалдаги техник талабларга тўлиқ жавоб беради.
2021-2022 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида кўмир ёқилғиси билан иситиладиган 16 та умумтаълим мактаблари учун жами 685тонна кўмир ёқилғисини жамғариш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг шукунига қадар 685 тонна кўмир ёқилғиси муассасаларга тўлиқ етказиб берилган.
Зарбдор туманида барча халқ таълими муассасалар 2021-2022 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун барча амалий ва зарур ишлар амалга оширилган. Шунингдек, ўт ёқувчилар техника хавфсизлиги билан таништирилиб, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилган.
Шу биланбирга туманда Инвестиция дастурига асосан (реконструкция, мукаммал таъмир) 1-сонли мактаб ўқувчиларини таҳсил олишлари учун (қурилиш ишларига таъсирқилмаган ҳолда қўшимча бино, ижтимоий соҳа объекти, аҳоли ҳонадонида) етарли шарт-шароит яратилган.
Шу муносабат билан 2021-2022 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда муассасаларнинг иситиш тизимлари ва иситиш қозонларини мавсум оҳирига қадар тўлиқ назорат қилиб бориш ҳамда мавсум давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатда баратараф этиб боришга КАФОЛАТ бераман.
Туман халқ таълими бўлими мудири М.Исроилова
Экспулатация бўлими бошлиғи Б.Хўжабеков
Бош хисобчи Ш.Исмоилов
Бош иқтисодчи О.Шодмонқулов
Зарбдор тумани халқ таълими бўлими мудири
М.Исроиловага
Зарбдор тумани 8-мактаб директори Н.Холмуродовдан
КАФОЛАТ ХАТИ
Бугунги кунда 8-мактабда 369 нафар ўқувчи таҳсил олади, 52 нафар педагог ва ишчи ходим фаолият олиб боради.
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида таълим муассасасида иссиқликни сақлаш бўйича барча хона ва коридорлардаги деразалар алмаштирилди, том қисмидаги томчи ўтадиган жойлар таъмирланиб, синган ойналар алмаштирилди, иссиқлик трубалари иссиқликни сақловчи материаллар билан ўралди, эшик ва дераза ромлари, тарнов ва сув тушувчи трубалар таъмирланиб, яроқсизлари алмаштирилди. Шу билан биргаликда ички электр ускуналарининг яроқсизлари ҳам алмаштирилди, электр симлари, газ ускуналари, иситиш қозонлари қайта кўрикдан ўтказилди ва таъмирланди, ёнғин хавфсизлиги шити ўт ўчириш воситалари билан жихозланди.Ёнғинни олдини олиш хавфсизлигига риоя қилинмоқда. Ўт ёқувчилар ўт ёқиш бўйича қўлланма ва техника хавфсизлиги билан таништирилган. Мавсумни беталофат ўтказиш бўйича суткалик навбатчилик ташкил этилган.
Мен рахбарлик қилаётган таълим муассасаси куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, мавсумни беталофат ўтказилишига КАФОЛАТ бераман.
Юқорида қайд этилган топшириқларни бажарилишига шахсан жавобгарлик масъулиятини муассаса рахбари сифатида ўз зиммамга олганман. Агар ушбу топшириқларни бажаришда камчиликларга йўл қўйсам камомадни ўз хисобимдан тўлайман. Кафолат хатини ташкилотнинг юқори ташкилотга чиқадиган хатлар дафтари орқали рўйхатга олиб мухр билан имзолайман.
Мактаб директори __________________
Хўжалик ишлари бўйича
директор ўринбосари __________________
Do'stlaringiz bilan baham: |