Ўзбек футболига «евроремонт» керак!



Download 12,63 Kb.
Sana15.04.2022
Hajmi12,63 Kb.
#553319
Bog'liq
Футбол


Ўзбек футболига «евроремонт» керак!

Халқаро майдонларда “натижасиз” футболимизнинг айни пайтдаги аҳволи ҳақида ёзилган таҳлилий ва танқидий мақолалар бир жойга йиғиладиган бўлса осмонўпар бино билан бўйлашса керак.

Тан олиб айтамиз, ёшлар миқиёсидаги термаларимиз бундан мустасно. Лекин, ҳар қандай мамлакат футболининг айни пайтдаги кучи, салоҳияти миллий терма жамоанинг ютуқларига қараб белгиланади.

Барчамизга маълум, қайсидир юрт бирор соҳада бошқалардан илгарилаб кетса, улардаги мавжуд ижобий жиҳатлардан бошқалар ҳам ўрганиб фойдаланишга ҳаракат қилиниши аниқ. Билиб турибмиз, футболимиз ўсишдан тўҳтаб қолди. Демак, миллионлар ўйинида биздан илғор бўлган бўлган Европа футболи андозасини ўрганиб, уни ўзимизда тадбиқ қилишимиз зарурияти туғилган.

Натижа учун ҳаракатни қаердан бошлаш керак?

Мухлисларнинг “терма жамоага фалон футболчини ёки фалон мураббийни олиш керак” деган гапларида жон бордек... Бироқ, ўзбек футболидаги камчиликлар сабабини миноранинг юқорисидан эмас, балки унинг пойдеворидан излаган маъқул. Индаллога ўтадиган бўлсак, мамлакатмизда фаолият юритаётган барча футбол мактаблари, интернатлар, академияларнинг олдига ягона мақсад қўйилган у ҳам бўлса – миллий терма жамоамизга юқори савиядаги ўйинчи етказиб бериш.

Ҳўш, ўша муассасаларда жаҳон стандартлари даражасида машғулот олиб борадиган мураббийлар иш олиб боряптими? Мен хизмат юзасидан ўқув даргоҳларидаги машғулот жараёнини кузатиб шунга амин бўлдимки, мураббийларимиз ҳали ўша эски қолипдаги машқларни болаларга ўргатиш билан оворалар. Янги ўқув технологиялари керак бизга!

Мен юртимизга Жозе Моуриньо ёки Пеп Гвардиолани олиб келиш керак, деган фикрдан йироқман. Балки, ҳар бир вилоятга қўҳна қитъанинг Португалия, Голландия ва Англия давлатларидан тажрибали болалар мураббийларини олиб келиб, футбол мактабларида ишлаётган устозларга семинарлар ташкил этиш керак ва жуда зарур. Улар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўзимизнинг анъаналаримизга мослаб “футболда ғалаба қозонишни ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕКОНА ФАЛСАФАСИНИ ” ишлаб чиқиш пайти келди, менимча. Вилоятларимизнинг чекка қишлоқларида қурилиб ишга туширилаётган кўплаб мини-футбол стадионларига бориб кўринг-а.

Ўйингоҳлар эрта-кеч терлаб тўп тепаётган ўсмирлар билан банд. Чунки, бизда футболга бўлган қизиқиш аъло даражада. Табиатимизни йилнинг деярли тўрт фаслида футбол ўйнаш учун жуда қулайлиги айтмайсизми? Фақат копток қуваётган йигитлар қандай ўйин ўйнаётгани бутун жаҳонни маҳлиё қилган ўйин фалсафасини билмайдилар, холос. Мактабларимиздаги машғулотлар савияси жаҳон андозаларига тўғри келгандагина қитъа ва дунё миқёсидаги муваффақиятлар ҳақида ўйлашимиз мумкин. Ахир, бизга ўзбекнинг бўлғуси Лэмпардлари, Мессилари керак-ку!

Европа футболининг алоҳида хусусиятлари

Европа футболида болаларни аввало натижага эмас, футболни севишга ўргатишади. Мураббийлар шиори эса “ футбол ўйнаб, ундан роҳатланишни ўргатиш”дир. Эътибор берсангиз, европалик ўйинчилар майдонда худди машшоқ куй чалаётганидаги каби, иштиёқ билан тўп суришади.

Қўҳна қитъада тарбияланувчи 13 ёшга тўлгандагина куч ва тезлик устида ишлай бошлайдилар. Унгача тўп билан муомала қилиш, тарбияланувчиларнинг мускулларини ривожлантириш бўйича машқлар ўтказилиб борилади, холос. Европанинг турли давлатларидаги услублар ҳам бир-биридан фарқ қилади.

Италия футбол мактабларида болаларга аввал ярим ҳимоя ва ҳимояда тартибли ўйнашга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ерда бошқа мамлакатлар футболидан фарқли равишда энг кўп вақт тактикани тўғри ташкил этишни чархлашга кетар экан. Испания ва Голландияда эса, асосий эътиборни тўп билан алдаб ўтиш ҳамда тезликка қаратишади.

Англия футбол мактаби бу – тўп билан муомала қилиб алдаб ўтиш(дриблинг) ва чидамлиликка эътибор дегани. Яна тўп узатишдаги аниқлик, стандарт вазиятлар ва узоққа бериладиган пасларнинг ижобий якун топиши устида жуда кўп ишланади.

Мураббийлар илк машғулотлардан бошлаб болаларга тўп билан фаол ҳаракатланиш ва дриблингни ўргата бошлайдилар. Бу билан биргаликда жамоага чидамлиликдан иборат пойдевор қўйилади.

Терма жамоа ва ОЧЛда қатнашадиган клубларимизга чет эллик мураббийлар керак(ми?)

Ўтган йили Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида Осиё қитъасидан иштирок этган тўрт жамоанинг иккитасини европалик мураббийлар мундиалга олиб чиқди. Эрон термасини португалиялик Карлос Кейруш, Япония термасини италиялик Альберто Заккерони. Мамлакатимиз клублари орасида сўнги йигирма йил ичида қитъа миқёсида бир маротаба “Насаф” клуби кубок эгаси бўлган, қаршиликлар бу муваффақиятга ҳам европалик мураббий бошчилигида эришганлар. Анатолий Демьяненко Осиё клублари нозик нуқталарини топиб, тактика танлаш бўйича беназир ҳаракатлар қилгани ҳали ҳам ёдимизда.

Рўзиқул Бердиевни ҳурмат қилган ҳолда айтиш мумкинки, “Насаф” ҳали ҳам ўша пайтдаги инерция кучи билан кучли ўйин кўрсатаётгандай, гўё. Украиналик мураббий ўйинчиларга майдонда натижа учун тўп суриш қандай бўлишини тушунтира оларди. “Пахтакор”ни вақтинчалик бошқариб ёш иқтидорларимизни самарали замонавий футболга ўргатган Миодраг Радуловични бир эсланг. Биз юқоридаги икки мураббийда янгича тактик ишланмалар ва ўзгача ўйин моделини кўргандик. Бразилиялик мурабббий, европа футболи ҳавосидан нафас олган Сколари “Бунёдкор” билан мақтангудек муваффақиятларга эриша олмаган бўлсада, унинг жамоаси мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол намойиш этарди.

Футбол – худди тирик организмдек доим ўсишда. Бизнинг терма жамоа ва клубларимиз ютуқларга эриша олмаяптиларми, демак мураббийлар изланмаяптилар. Чунки, футболнинг боши, ўртаси ва якуни мураббийга боғлиқ. Машҳур мураббий, тотал футбол асосчиларидан бири - Валерий Лобановский “Мураббий бутун умри давомида ўқиши - изланиши лозим. Ким ўрганмай қўйдими – у мураббий эмас. Вақтни алдаб бўлмайди” деган эди.

Замонавий футболда майдонда тўпни назорат қилиш билан биргаликда натижа кўрсатиш муҳим. Терма жамоамиз ўйинларини кузатсангиз, футболчиларимизни маҳорат ва жисмоний тайёргарлик бобида рақибларидан кам эмаслиги билиниб туради. Лекин, дарвоза томон зарба йўллаш, рақибга босим ўтказиш, стандарт вазиятларни самарали якунлаш борасида эса натижалар жуда ёмон. Япония термасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида термамизнинг аҳволи ачинарли ҳолатда эканлигига барчамиз гувоҳ бўлдик. Эрон билан Тошкентдаги ўртоқлик ўйини эса “ҳар доимги сценарий бўйича” якунлангани, бугунги КХДР билан ўтган матч эса ...

Ёшлар термасининг келажаги борми?..

Мексика... 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати. Жаҳоннинг манаман деган мамлакатлари футболчи ўсмирлари ўртасида ўтказилган жаҳон мундиалида ўзбек футболи келажагининг ажойиб иштироки. Кечагина биров танимайдиган ўсмирларнинг футбол юлдузларига айланиши. Футболни севадиган, яхши тушунадиган мексикалик мухлислар кўнглидан, қалбидан жой олиш.

Ўзбек футболи нималарга қодир эканлигини кўз-кўз қилиш мумкин эканлигини исботлаган ўспирин ўзбекнинг бўз йигитларини худди профессионал футболчилардек майдонда мулоҳазали, ақлли футбол намойиш этиши... Турли ёшдаги мухлисларни - «Футболимизни келажаги зўр, йигитларимизни шижоат, орият билан майдонга тушганини қаранг-а”, “ - Мана шу болалар улғайсин-а, довруғимизни дунёга ёйишади”,- деган ширин орзулари... Афсуски...Буларни бари энди ширин тушга ўҳшади, қолди.

Худди Миржалол мисол майдонда жамоани бошқарган Аббос Маҳситалиев, Абдураимов, Шквирин сингари ажойиб финтлар намойиш қилган Темур Ҳакимов, худди “юз йил”-дан бери бирга ўйнаётгандек бир-бирини тушунадиган Давлат Ёрбеков, Сардор Раҳмонов, Асилжон Мансуров, Холмурод Холмуродов, Муҳсин Убайдуллаев, Бобир Давлатов Жавлон Мирабдуллаевлар , шижоатли дарвазабон Ғанишер Холмуродов. Бу йигитларда Афсуски, ўша жамоа қандай тез юксакликка эришган бўлса, ана шундай суръат билан ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетди. Ўшанда соҳа мутахассислардан бир мана шу терма ўзагида мамлакатимизнинг биринчи ёки олий лигасида қатнашадиган клуб ташкил қилиш керак, деганди.

Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган U-20 жаҳон чемпионатида қатнашаётган Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ҳам келажаги нима бўларкин?-деган ҳақли савол туғилади. Ахир, қитъадаги тенгқурлари орасида жаҳон чемпионатида кучли саккизталикка киришни уддалаган йигитлар кейинчалик майдон майсаси ичига сингиб кетмасликлари керак-ку!

Мана шу жойда яна мураббий омили биринчи ўринга чиқади. Энди – руҳий тайёргарликка алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ёшларни “юлдузлик касали”га чалинмаслигини олдини олиш, ўзлари тўп сураётган жамоаларда мунтазам майдонга тушишлари учун тинимсиз изланиш кераклигини тушунтириш ҳам мураббий зиммасидаги вазифалардан.

Хулоса ўрнида...

Футболимиз мутасаддиларини “дўппини бошдан олиб” ўйланадиган пайт етиб келгани аниқ.

Мухлислар эса, футболчиларимиздан 2018- йили ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини кутишмоқда. Чунки, бизнинг футбол кеча ташкил топган эмас, балки уни дунё футболида ўз шонли тарихи бор. Юртимизда спортнинг барча турлари сингари футболга берилаётган эътибор таҳсинга лойиқ. Футболимиз потенциали юқори эканлигини барчамиз яхши биламиз.

Ўзбек футболида энг пастки бўғиндан бошлаб ислоҳотлар ўтказиш зарур. Агар турли ёшдаги иқтидорлар билан шуғуланадиган мураббийларимиз футболи ривожланган давлатларга бориб малака оширишса, ёки Европалик мутахассислар юртимизга келиб, тажриба алмашсалар фойдадан ҳоли бўлмайди.

Элмурод ЭРМАТОВ (кўп сонли мухлислар илтимосигdoа кўра ёзилди)

Манба: www.uff.uz



Ўқилган: 41867. Фикрлар: 249. Сана: 16.06.2015
Download 12,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish