2. Сақиш - математика, ҳандаса - геометрия.
245
Турли хатларни билса, қўли (билан) ёзса
(яъни қўли хат га равон юрса).
(423-бет )
Бу янглиғ барча санъат-ҳунарларни
биладиган (бўлиши) керак,
Бу янглиғ элчи тилакка етади.
Элчи зеҳнли, доно, зийрак бўлса,
Бег ундан манфаат топади, балоларнинг
олди олинади.
Элчи ярамас, қипчоқлар қули бўлса,
Шубҳасиз, у туфайли бег (лар)нинг
обрўси тўкилади.
Элчи (бўлиб) борадиган киши жуда яхши
(бўлиши) керак,
(Токи) у турли хил ишларга журъат қила олеин.
Ҳар қандай киши яна (ўз) сўз (лар)ини
сўзлаганда,
У (сўзлар)ни уқса, билса ҳамда сир тутса.
Элчи ҳамма санъат-ҳунарларни биладиган бўлса,
Бегининг номи элда жуда улуғланади.
Сўзни уққан, ҳозиржавоб бўлиши керак,
Берилган сўзга (саволга) тўғри жавоб қилса.
Ичимлик ичмайдиган, ўзини тутган
(бўлиши) керак,
Ўзини тутувчи киши қутга қувват бўлади.
Билимли ичкилик ичса, билимсиз бўлади.
Билимсиз мает бўлса, бошқа нима қилади.
(4 2 5 -бет )
Тили ширин (да) кўнгли очиқ
(бўлиши) керак,
Сўзи ёқимли ҳам (да) жуда ақлли
(бўлиши) керак.
Тили ширин киши ёқимли бўлади,
Сўзи ёқимли бўлса, кишининг иш (лар)и
манзур бўлади.
Хотираси яхши бўлиши керак, (токи)
сўзни унутмаса,
Қандай сўз эшитса, (кўнгилда) қаттиқ сақласа.
Do'stlaringiz bilan baham: |