Юсуф Хос Ҳожиб элчилик ва элчилар хакида
(XI аср)'
Тамоми кишилардан сараси элчи (бўлиши) керак,
Билимли, заковатли, жуда етук (бўлиши) керак.
Худонинг қуллари орасида энг сайланганлари,
Кишиларпинг яхшиси элчилар бўлганлар.
Турли хил ишлар элчи туфайлигина битади,
Хайрли ишлар элчилар туфайли содир бўлади.
Элчи жуда заковатли, хотиржам (бўлиши) керак.
Билимли, сўзга доно, тадбирли (бўлиши) керак.
Яна сўзининг ичи ҳам ташини биле а,
(Токи) унинг туфайли бузилган ишлар тузалса.
(419-бет ).
Садоқатли ҳамда кўзи тўқ (бўлиши) керак.
Ишончли, чин, қиладиган ишлари фақат тўғри
(бўлиши) керак.
(421-б ет ).
Турли хил can ьапг -ҳунарларпи тугал билса,
Ш у санъат-ҳунар(лар) билан киши юзини ёруғ
қилса.
Китоблар ўқиса ҳамда сўз(ларни) биладиган бўлса,
Шеър(лар)ни уқадиган бўлса ҳам ўзи қўшадиган
(ёзадиган) бўлса.
Нужум ва тибни билса ҳамда туш йўра билса,
Унинг таъбир қилганидек сўзлари тўғри келса.
Сақиш
2
ҳамда ҳандасани билса,
Сондан илдиз чиқарса, яна чегараларни
аниқлашни билса.
Яна нард ва шатранжни яхши биладиган бўлса,
Рақиблари ундан жуда букилса (мот қолса),
Чавгонга моҳир бўлса, ўқ отадиган (мерган) бўлса,
Яна дунёда илтр лочиндор, овчи бўлса.
Барча тилларни биладиган бўлса, тилини
(сўзга) очса,
1. Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билик (Саодатга йўлловчи билим).
Нашрга тайёрловчи Қаюм Каримов. Ташкент, Фан, 1971.
Do'stlaringiz bilan baham: |