Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тарақҚиёт босқичлари. Буюк ипак йўЛИ



Download 21,76 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi21,76 Kb.
#49780
Bog'liq
ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДАСТЛАБКИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ


ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДАСТЛАБКИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ. БУЮК ИПАК ЙЎЛИ
РЕЖА:
1 Давлат тушунчаси. Дастлабки давлатчилик ва унинг шакллари.
2 Урта Осиёдаги илк давлатлар. Катта Хоразм, Бактрия подшохликлар, Сугд хокимлиги.
3 Урта Осиё халкларининг ажнабий боскинчиларга карши олиб борган курашлари.
I
Илк давлатлар инсон цмвилизациясининг бешиги булмиш Шаркда пайдо булди ва шаклланди. Бундан 7 минг йил аввал, яъни милоддан олдинги V мингинчи йилларда Мисрда, мил.ав. V-III минг йилликларда Бобилда, уч мингинчи йилларда Крит оролида, икки мингинчи йилларда Юнонистонда, бирмингинчи йилларда Хитой ва Хиндистонда кадимий давлатлар пайдо булди. Машхур Рим давлати ва Эрондаги Ахмонийлар салтанати мил.ав. VIII-VII асрларда юзага келди. Кадимшунослариинг куплаб топилмаларига, "Авесто" ва бошка ёзма манбаларга таяниб айтиш мумкинки, мил.ав. I минг йилликнинг биринчи ярмида, аникроги тахминан 2700 йил илгари Марказий Осиёда Катта Хоразм, Бактрия, сунr Сугдиёна, Маргиёна деб аталувчи давлат тузилмалари пайдо булади.
Давлатчиликнинг вужудга келишини кандай шарт-шароитлар такозо этгану
Минтакамизда темирни кайта ишлаш, янги-янги мехнат куролларини яратиш инсон фаолиятининг кенгайиши ва жадал лашувига олиб келди, Сугорма дехкончилик кенгайиб борди, хунармандчилик сохалари купайди, кишиларнинг утроклашуви шахарларнинг пайдо булишига туртки булди. Уругчилик муносабатида узгаришлар юз берди, жуфт оилалар вужудга келди, оила жамоаси ишлаб чикариш жамаоларига айланди. Демак, мил.ав. Х-VIП асрларда ибтидоий жамоа тузуми емирилиб борди. Жамиятдаги ижтимоий тенглик бархам топди. Мулкка эгалик аса турли зиддиятларни вужудга келтирди. Жамиятда мулкдорлар, хужайинлар ва тобелар, камбагаллар катлами пайдо була бошлади. Ижтимоий табакаланиш жараёни кучайди. Жамоалар уртасида турли тукнашувлар, жанжаллар купайиб борди. Бундай шароитда жамиятда ижтимоий, сиёсий баркарорликка эхтиёж кучаяди. Шу алфоз ижтимоий-иктисодий хаётда тартиб тизими-давлатчилик аломатлари вужудга кела бошлайди. Дастлабки бундай уюшмалар аввал кичик минтакаларда (полис) пайдо булди. Сунг улар худуди кенгайиб борди. Бундай маъмурий-худудий жамоа бошликларининг фаолияти асосан ахоли хамжихатлигини таъминлаш, муаммоларни ечиш, низоларни бартараф этиш доирасида кечар эди.
Хуш, давлат нимау Давлат, давлатчилик уз мохияти билан инсонларнинг долзарб талабларини, туб эхгиёжларини амалга оширишга, уларнинг хукукларини химоя килишга, жамиятда баркарорлик урнатиш ва уни сак.лашга мулжалланган даргох, у муайян жамоа, элат, халк томонидан ташкил этилган махсус гурух булиб, унинг маълум хукукларга эга булган вакиллар мавжуд. Давлат сиёсий ташкилот сифатида жамиятни уюштиради, хокимият билан халкни уйгунлаштиришга харакат килади, Бир файласуф-давлатни барпо к.илишдан максад одамларга жаннат яратиш эмас, балки жамиятда дузах булишига йул куймасликдир, деган экан. Балки аллома хакдир. Чунки жамиятда баркарорлик булса, одамлар фаровон хаётни уз мехнатлари билан яратадилар.
"Авесто" китобидаги ва бошка маълумотларга кура, кадимда, Тахминан бундан 3-3,5 минг йил мукаддам Урта Осиё жамията алохида йирик оилалардан ташкил топган экан. Уруг жамоаси (вис) ерга эгалик килган, бир нечта бир -бирига якин булган уруглар кабилага бирлашган. Нисбатан йирик кабилалар эса муайян худудда биргалашиб яшаганлар. Бу бирлашма дахё деган ном олган. Вилоят бошлиги дахёпати деб аталган. Ана шу уюшма даставвал харбий-сиёсий бирлашма сифатида пайдо булган. Улар узи яшаган худудни мудофаа килган. Сугориш ишларини уюштирган ва бошкариб борган. Кабила бошликлари вакти-вактида тупланиб, кенгашиб туришган. Булар дастлабки давлатчиликнинг аломатлари эди. Иктисодий ва ижтимоий тараккиёт жараёнида жамиятнинг сиёсий тузилмаси давлат ва уни бошкарув тизими муттасил такомиллашиб борган. Хусусан, давлатлар пайдо булишининг осиёча ишлаб чикариш усулига асосланган "Шарк йули" булиб, унда иктисодиётнинг асосини сугорма дехкончилик ташкил этган. Бинобарин, ер ва ирригаиия иншоотлари давлатнинг мулки булган. Шуниигдек, дехкончилик жамоаси жамиятнинг бирламчи ячейкаси, яъни хужайраси хисобланаган. Ахолининг катта кисмини сафарбар этиш зарурати эса, катъиятли бошкарувчилар табакасининг шаклланишига олиб келган.
Урта Осиёдаги икки дарё оралиги-алохида тарихий-географик ва тарихий-маданий худуддир. Уиинг цивилизацияси Амударё ва Сирдарё туфайли куп минг йилликлар мобайнида вужудга келди. Бу минтакада юзага келган давлатлар кадимги даврларда хам, урта асрларда хам умумий белгилар булишига карамай, Марказий Осиёнинг бошка кисмларидаги давлатлардан узига хос белгиларига кура ажралиб турган. Урта Осиёдаги икки дарё оралиги худуди доирасининг узида хам шимолий вилоятлар (Хоразм) ва жанубий вилоятлар (Бактрия) айникса кадимги даврларда этник ва маданий, тил ва ёзув, давлат курилиши тизими жихатидан бир-биридан фарк килган. Бу хар бир вилоятга хос булган маданий-генетик типлар, даражаси хар бир вилоятда турлича булган утрок ва кучманчи халкларнинг ракобатлашуви билан белгиланган.
Кадимги даврда Урта Осиё икки дарё оралигида давлат бирлашмаларининг хар хил шакллари мавжуд булган:
1. Давлат типи-подшолик. Бошкарув шакли-мутлак монархия.
2. Давлат типи-конфедератив подшолик. Бошкарув шакли-чекланган монархия. Улар одатда кабила бошликлари ёки уз тангасини зарб килувчи уруг бошликлари томонидан бошкариладиган бир нечта мустакил улкалардан иборат булган.
3. Давлат типи-мулкка эгалик килиш. Бошкарув шакли-кабила дохийлари ёки уруг бошликларининг мерос килиб колдириладиган хокимияти.
Урта Осиёдаги кадимги давлатчилик эволюциясини (тараккиётини) бир неча даврларга ажратиб курсатиш мумкин.
1-давр-милод.ав II минг йилликнинг II ярми-Узбекистон жанубида давлатчилик тузилмаларининг илк белгилари пайдо булди. Давлатнинг бундай намунаси Жаркутонда топилган.
2-давр милоддан аввалги I мингйилликнинг бопш Хоразм Бактрия, Сугд тарихий-маданий вилоятларининг шаклланиши.
3-давр мил.ав. VI-V асрларда Ахмонийлар боскини ва Урта Осиёнинг Ахмонийлар давлати таркибига кириши натижасида махаллий давлатчилик ривожланишидаги танаффус.
4-давр милоддан аввалги IV-П асрнинг ярми. А. Македонский босиб олгандан бошлаб Юнон-Бактрия подшохлигининг кулашигача. Бир вактнинг узида махаллий давлатчиликнинг тиклана бориши.
5-давр м.ав. II ернинг ярми ва мил. I асри боши. Махаллий давлатлар: Канг, Хоразм подшохлигик Сугд, Довон давлатларининг мустахкамланиши ва яиада ривожланиши.
6-давр мил. I асри бошидан III аср ярмигача. Махаллий давлатчиликнинг равнак топиши. Узбекистан жанубий худудларининг Кушон империяси таркибига кириши.
II
"Авесто" хамда юнон муаллифларининг гувохлинк беришича, милоддан аввалги VII—VI асрларда Узбекистан худудида сугдийлар, бактрияликлар, хоразмликлар, сак ва массагет элатлари яшаганлар. Зарафшон ва Кашкадарё водийсида дехкончилнк билан шугулланувчи куплаб ахоли истикомат килган. Ёзма манбаларда 6у худуд Сугда ("Авесто"да), Сугуда (Бехистун ёзувларида), Арриан, СтрабонКурций Руф асарларида эса Сугдиёна деб номланган.
Амударёнинг куйи окимида яшайдиган утрок дехкон элатлари хоразмликлар булган. Уларнинг юрти Хваризам ("Авесто"да), Хваразмиш (Бехистун ёзувларида), Хорасмия (Арриан, Страбон асарларида) дейилган.
Сугдийларнинг энг якин кушнилари бактрняликлар булиб, уларнинг юрти Сурхон водийси, Афгонистоннинг шимоли, Тожикистокнинг жанубий худудларида жойлашган. Ёзма манбаларда у Бахди ("Авесто" да), Бактриш (Бехистун ёзувларида) деб номланган. Юнон - рим муаллифлари уни Бактриана ёки Бактрия де6 атаганлар.
Амударё буйларида кучманчи массагет кабилалари яшаганлар Марказий Осиёнинг тоглик, чул ва сахро ерларида асосий машгулоти чорвачилик булган саклар истикомам килишган. Милоддан аввалги VI асрда улар уз ерларини кабилалар хужумидан химоя килиш учун харби— иттифокини тузадилар.
Кадимги рим ва юнон тарихчиларининг ёзишларича, саклар уч ижтимоий гурухга булинган. Уларнинг купчилик кисми сакатиграхуда, яъни уткир учли кигиз калпок, кийиб юрувчи саклар деб аталган. Улар хозирги Тошкент вилояти ва Жанубий Козогистон ерларида яшаганлар. Иккинчи гурух сакатиайдарайя, яъни дарёнинг нариги томонида яшовчи саклар деб аталган. Улар Орол денгизи буйларида, Сирдарёнинг куйи окимида яшаганлар. Помирнинг тогли туманларида ва Форгонада сака-хаумоварка деб аталувчи саклар яшаганлар.
Милоддан аввалги VII-VI асрларда юкорида курсатилган улкаларда яшовчи ахоли илк давлат уюшмаларини ташкил этганлар. Бу давлат уюшмалари узининг маълум худуди, чегараларига эга булиб, иктисодий-географик макон-катта бир вилоят сифатида шаклланиб борган. Бу даврларда Хоразм, Бактрия, Маргиёна, Сугдиёна, Фаргона каби вилоятлар мавжуд эди. Ахмонийлар боскинига кадар улканинг асосий кисмини бирлаштириб турувчи сиёсий марказ шимолда Хоразм, жанубда Бактрия хисоблантан.
"Катта Хоразм" давлат уюшмаси иттифоки худуди хозирги Хоразм ерлари билан чегараланиб колмай, балки унинг атрофлари-хозирги Коракалпогистон, Марв хамда Амударёнинг куйи окимигача булган ерларни уз ичига олган. Юнон тарихчиси Геродот маълумотига кура кадимда Окс (Амударё) буйлаб 360 дан зиёд сунъий каналлар, сув иншоотлари мавжуд булган. Дехкончиликда дуккакли экинлар, мева-сабзавот етиштиришга эътибор куп булган. Пахтачилик ривож топа бошлаган. Калъаликир, Кузаликир, Жанбоскалъа каби шахарлар барпо этилган экан. Пахса, хом гишт ишлатилади, биноларнинг ташки ва ички куринишлари куркамлашади. Давлатни мустахкамлаш максадида пойтахг ва бошка шахарлар калин ва мустахкам мудофа деворлари билан уралган эди. Ички ва ташки савдо-сотик. юксак даражада ривожланди. Хунармандчилик сохалари, тогкон ишлари ривож топади. Чорвачиликда от, туя, куй-эчкилар бокишга эътибор кучаяди. Табиийки, бу жараёнда дастлабки давлат тизимининг уюштирувчилик урни усиб борган. "Авесто"да таъкидланишича, Хоразмнинг кадимий сулоласи Сиёвушийлар булган.
Хоразм давлати милоддан ав. VI асргача уз мутакиллигини саклаб кола олган. Хоразмнинг мустакил давлат сифатида сакланиб колишига унинг мукаммал харбий базаси сабаб булган. Харбий кисм мустахкам отлик ва пиёда аскарлардан иборат булиб, яхши куролланган ва каттик итизомга риоя килган эдилар.
Марказий Осиёдаги яна бир кадимги давлат уюшмаси-Бактрия эди. Бу давлатнинг хозирги Сурхондарё, кисман Кашкадарё вилоятлари, жанубий Тожикистон ва шимолий Афгонистон худудларида жойлашганлиги маълум. Унинг пойтахти Бактро (хозирги Балх) шахри, подшохларидан бири Оксиарт исмли шахс булган. Геродот Бактрияни Миср ва Бобил каби йирик давлатлар каторида тилга олади. Кадимги Бактрия табиий бойликларн туфайли Хитой, Хиндисгон, Миср, Бобилга кадар машхур булган. Масалан, Бадахшон ложуварди (лазурити) бошка юртларда хам кадрланган.
"Авесто"да Бактрия энг гузал улкалардан бири сифатида таърифланади. Унга карашли Вахш водийси унумдор булиб, дехдончилик маданияти тараккий топган. Хунармандчилик айникса заргарлик кенг ривожланган эди.
Эронда сарой табиби булиб ишлаган юнон тарихчиги Ктесийнинг ёзишича, Бактрия милоддан аввалги VIII—VII асрларда кудратли давлат булган. Бу давлат бир канча махаллий хокимликларни бирлаштирган харбий демократия типидаги давлат эди. Бактрия хукмдорлари олтин ва кумуш тангалар зарб этганлар.
"Бактрия" номи Эсхилнинг эрамизгача булган 472 -йили сахнага куйилган "Форслар" трагедиясида кам учрайди. Куплаб муаллифлар бактрияликларга "куп сонли", "жангавор" ва "ботир" халк сифатида тавсиф берадилар. Мамлакатда мустахкамлиги сабабли "забт этиб булмайдиган "куплаб жойлар, шу жумладан, пойтахт Бактр (Балх) бор эди, деб хисоблаганлар.
Сугдиёна хокимлиги хам кадимгилардандир. Унинг худудлари хозирги Узбекистоннинг Самарканд, Навоий, Бухоро ва Кашкадарё вилоятлари, Тожикистоннинг Панжикент, Уратепа ва Хужанд ерларини уз ичига олган. Хокимлик пойтахти Мароканда (Самарканд) булган. Ахоли деккончилик, чорвачилик, хунармандчилик билан банд булган. Шакарсозлик кенгайиб борган. Энг кадимги шахар Афросиёб тахминан 2750-2800 йил мукаддам ташкил топган. Сугд тили уша пайтлардаёк жахон савдо тили даражасида кутарилгап. Бу давлат кушни мамлакатлар билан савдо-сотик, тижорат ишларини йулга куйган.
Илк давлатчилик асосларининг вужудга келишида шахар маданиятининг урни каттадир 2750-2760 Йил аввал Мароканда шахар киёфасини олабошлади. Сунг Хива, Бухоро, Термиз, Хазорасп Кеш Кува каби шахарлар пайдо булди. Табиийки, маданиятини бошкарувсиз тасаввур этиш мумкин эмас.
Осиёда шахар маданияти, давлатчилик ва илк синфий жамият сунгги бронза даврида, эрамизгача булган II йилликнинг иккинчи ярмида шакллана бошлаган. Бунга Жаркутонни мисол килиб келтириш мумкин. Милоддан олдинги 1 минг йилликнинг биринчи чорагида эса Бактрия, Сугд, Хоразм тарихий-маданий вилоятлари шакллаиди, бошкарув усуллари аста-секин такомиллашиб борди.
Шундай килиб, мил.ав. VI асрга кадар, яъни ахмонийлар Урта Осиёда пайдо булгунга кадар 3 та йирик давлат бирлашмаси-Бактрия, "Катта Хоразм" хамда саклар ва массагетлар конфедерацияси мавжуд булган.
Мил. ав. VI аср бошларида вужудга келиб кучайиб борган ахмонийлар давлати атрофдаги бир канча худудларни босиб олади ва бу сулола Эронда йирик салтанат барпо этади. Сунг улар 545 йилдан бошлаб Урта Осиёга бир неча бор харбий юришлар килади, лекин массагетларнинг каршилигига дуч келади. Ахмонийлар подшоси Кир II нинг кушинлари Марказий Осиёга килган иккинчи юришида хам махаллий ахолининг каттик каршилигига учрайдилар. Мил. ав. 530 йилда Кир II массагетлар устига янги юриш килганда боскинчиларга карши курашга малика Тумарис бошчилик килади. Бу жангларда ахмонийлар катта талофот куради, Кир II эса улдирилади.
Милоддан аввалги 522 йилда Эронда хокимият тепасига келган Доро I га карши Маргиёнада кенг халк оммаси Фрада бошчилигида кузголон кутаради. Аммо у шафкатсизлик билан бостирилади. Бундай харакатлар кейинги даврларда хам давом этиб, мил.ав 519-518 йилларда Доро I Марказий Осиёдаги сак кабилалари устига юриш килади. Бу жангларда махаллий ахолининг уларнинг купчилиги улдирилиб, бир кисми асир олинадн, Сакларнинг боскинчиларга карши курашида отбокар -Широк каби мардонавор ватанпарварлар жонбозлик киладилар.
Хуллас, узок йиллар давомидаги ахмонийларнинг Урта Осиё худудига харбий юришлари натижасида бу улканинг катта Эрон империяси таркибига кушиб олинди. Ахмонийлар юртимизда деярли 200 йил мобайнида хукмронлик килдилар. Уша пайтларда Урта Осиё турт сатрапликка (вилоятга) булинди амалдорлари бошлик этиб тайинланди. Макаллий ахолии ахмонийларга катта микдорда кумуш хисобидан солик тулар эди. Шунингдек, солих сифатида кимматбахо тошлар, чорвачилик ва дехкончилик махсулотлари хам Эрон подшоларига "совга" этилар эди.
Марказий Осиё вилоятларининг ахмонийлар давлати таркибига кириши окибатида Эрон худуди анча кенгайди Харбий эронликлар махаллий халкларга маълум даражада уз таъсирини курсатди.
Мил.ав. IV асрда кадимги дунё тарихида бир канча сиёсий узгаришлар булиб утди. Бу даврда македонияликлар ахмонийларга какшатгич зарба беради. Мил.ав. 336 йилда Македоння тахтига Филиппнинг угли 20 ёшли Искандар утарди ва дунёни забт этишни давом эттирди. Натижада 329 йилнинг бахорида унинг кушинлари Амударё бийларига етиб келди ва Урта Осиёни истило этишга кирншди. Амударёдан сузиб утган юнон-македон кушинлари дастлаб Навтака вилоятнга, сунг Сугдиёнанинг пойтахти Мароканда шахрига йул оладилар. Лекин бу ерда боскинчиларнннг харбий юришлари огир кечди. Сугдлар уз ерларининг озодлиги ва мустакиллигини мардонавор химоя килдилар. Бу юнон-македон кушинларига карши курашнинг биринчи боскичн эди.
Бактрия ва Сугдиёнанинг барча жойларида Искандарга карши халк кузголонлари кутарилади. Милоддан аввалги 329 йилнинг кузида бошланган бу кузголонларга махаллий саркардалардан булган Спитамен бошчилик килди. Самаркандда Искандар колдириб кетган харбий гарнизонни кирнб ташлаб, шахарни эгаллади.
Натижада Искандар Зарафшон аколнсидан каттик уч олиш ннятида уз кушинлари зарбасини тинч ахолига каратди. Cугдиёна, Бактрия улкасида кутарилган кузлонлар юнон-­македон зулмидан озод булишга каратилган булиб Искандарнинг "варварларни" осонликча босиб олмокчи булганини чиппакка чикарди. Лекин харбий куч-кудрат жихатидан Искандар кушини устун эди. Узок вакт шафкатсиз давом этган жангларда юнонлар галаба козонди. Спитаменнинг халокати билан юнон-македон боскинчиларига карши озодлик харакати тухтаб колмади. Харакатнинг иккинчи боскичи якунланди, холос. Боскинчилар учун Сугдиёнадаги axвол хавфли булиб колаверди. Уларга карши харакатнинг учинчи босчичида кузголончилар махаллий зодагонлар бошчилигида тог калъаларида курашни давом эттирдилар. Юнон аскарлари анчагина толиккан, чарчаган эди. Бундан эпчиллик билан фойдаланган "Кадими Хоразм" подшосн Фарасман вазиятга караб муроса килувни афзал курди Искандар Зулкарнайн Бактрия Сугдиёнани забт этганда Фарасман уз кушинига бош булиб совга-саломлар билан Искандар хузурига бориб, унга Хоразмни забт этмасликни илтимос килади ва окибатда дипломатнк усулларни яшлатганлаги туфайли Хоразм уз мустакиллигини саклаб колади.
Нихоят, Искандар Сугдиёна ва Бактрия ахолисининг каршилигини куч билан енга ололмаслигига ишонгандан сунг 328 йилдан бошлаб турли йуллар билан уларга якинлашишга, муносабатларига иликлик киритишга харакат килади. Натижада у зардуштийлик динини кабул килди, махаллий зодагонлар Оксиарт, Сисимитр, Хориен кабиларнинг мулкларини хам кайтариб берди, улар билан кариндошчилик алокаларини урнатди. Махаллий зодагонларнинг деярли барчаси аста-секин Искандар хокимиятини тан олиб, унинг хизматига утдилар. Мил.ав. 327 йилнинг охирларида кузголонлар бостирилиб, Урта Осиё Искандар хукмронлиги остида колди. Шундай килиб, Сугдийларнинг юнон-македон боскинчиларига карши уч йил давомида олиб борган кураши тугади. Искандар кушинларига карши кураш олиб борар экан, минтака халклари мислсиз жасарат курсатди. Улар уз даврининг юксак харбий санъати ва маданиятига эга эканликларини намойиш этдилар. Юнон кушинлари бундай каттик каршиликка хеч каерда учрамаган эдилар.
Урта Осиё халклари ахмонийлар зулмидан кутулиб, юнон-македон асоратига дучор булди. Бу зулмдан кутулиш учун Сугдиёнага 150 йил, Бактрияга 180 йил лозим булди.
Сунгги йилларда топилган куплаб археологик ёдгорликлар Амударёнинг унг ва сул киргоги ахолисининг кадим маданиятга эканлигидан далолат беради. Боскинчилик юрншларидан кейин Марказий Осиё ахолиси ахмонийлар таъсири остида булган давлатлар билан узаро муносабатда булганлар. Юнон-македон юришлари натижасида эса минтакамизга юнон (эллин) манияти кириб келди кадимда махаллий моддий ва маънавий маданият янги боскичга кутарилди, диний эътикодлар кулами кенгайди.
Мавзуга якун ясар эканмиз, умумий хулоса килиб шуни таъкидлаш жоизки, кадим улкамизда мил.ав. Икки минг йилликнинг охирларида сугорма девдончилик, ихтисослашган хунармандчилик, металлургия, шахарлар, жамиятнинг табакаланиши, давлатчилик, хусусан, "воха давлатчилиги", "шахар давлатлар" каби илк цивилизация белгилари пайдо булади ва ривожланади. Бунга Хоразм, Бантрия, Сугдиёна давлат тузилмалари, - уларнинг уюштирувчилик фаолияти ишончли далилдир. Шу билан бирга, минтакамиз халки ажнабий боскинчиларга карши узок, йиллар давомида кураш олиб борди ва бу жараёнда давлатчилигимиз такомиллаша борди.
Тарихий тахлил шуни курсатадики, давлатчилик жамиятнинг ичида уз ички конуниятлари асосида пайдо булади, ривожланади. Яьни давлат тузилмаси ташкаридан тайёр холда кучирилмайди, маълум жамият багрида тугиладн. Узбек давлатчилиги тараккиёти хам бундан мустасно эмас. У милоддан ав. II минг йиллик урталаридан хозиргача булган узлуксиз тараккиёт йулини босиб утди.
Download 21,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish