- УрДУ Филология факултети
- 191 – гуруҳ (сиртқи) талабаси Тоғонова Садоқатнин
- ,,Ўзбек фолклори"
- фанидан
- ТАҚДИМОТЛАРИ
Латифа ва лофлар Аския РЕЖА: 1. Халқ латифалари 2. Латифалар қаҳрамонлари 3. Лофлар ва уларнинг жанр хусусиятлари 4. Лофларда муболоға 5.Лоф ва латифаларнинг фарқли жиҳатлари 6. аския хақида Латифа арабча сўз бўлиб, латиф, гўзал, ёқимли маъносини билдиради. Латифа – халқнинг нозикфаҳмлик билан айтган кулгили кичик ҳикояси маъносида қўлланилади. - Латифа арабча сўз бўлиб, латиф, гўзал, ёқимли маъносини билдиради. Латифа – халқнинг нозикфаҳмлик билан айтган кулгили кичик ҳикояси маъносида қўлланилади.
- Латифа жанр ива унинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда Р.Муқимов, Ҳ.Раззоқов, Ф.Йўлдошева, О.Собиров, Б.Саримсоқов, К.Имомов каби фольклоршунос олимларнинг тадқиқотларида диққатга сазовар фикр-мулоҳазалар мавжуд. Фольклошуносларнинг аниқлашича, латифаларнинг жанр хусусиятларини бешта бандга келтириш мумкин:
- 1. эпик;
- 2. қисқа;
- 3. ҳазил ва ҳажвга асосланган жанр;
- 4. тугалланган сюжет;
- 5. кутилмаган якундан иборат.
- Латифанинг жанр сифатида шаклланишида эртак, ривоят, лоф, аския ва мақолларнинг таъсири кучли бўлган. Уларнинг баъзи бир белгилари ва тасвирий воситалари латифанинг ўзига хос хусусиятларининг ташкил топишида етакчи роль ўйнаган.
- Латифани бошқа жанрларга қиёслаганда унинг реалистик характери, ихчамлиги ва кўзланган нишонга тез тегувчи хушчақчақ руҳи билан тубдан фарқ қилишини кўриш мумкин. Ҳажвий эртак ва ҳикоятлардан ҳажми, мавзу, сюжет ва композициясининг қисқа ва сиқиқлигида фарқланади. Унда учрайдиган метонимия, киноя, мажоз, ҳозиржавоблик ва аскиягўйлик бу фарқни янада ойдинлаштиради.
- Афанди образи халқ китобларида тип даражасига кўтарилиб, умумлашма образ бўлиб гавдаланади. Латифаларда у ниҳоятда зийрак ва ҳозиржавоб.
- «Афанди бир ялқовдан сўради: - Ҳолинг қалай? – Топсам ейман, топмасам сабр-қаноат қиламан, - жавоб берди ялқов. Ундай бўлса, худди бизнинг шаҳар итларига ўхшар экансан, - дейди Афанди».
- Ушбу латифадаги енгил кулги ва кесатиқ дангасалик ва ялқовликни қоралашдан иборат.
- Латифаларда ҳаётнинг кичик бир лавҳаси кўрсатилиб, унда бир-бирига зид фикрни ифодаловчи икки хил характер тўқнашади. Бу тўқнашувлар асосан ҳаёт ва унинг ҳодисалари туфайли содир бўлган зиддиятлар, маиший турмуш – оила, турли табақа вакилларининг ўзаро муносабатларини ифодалаб, латифанинг мазмуни комик қаҳрамон характерининг бирор белгисини намойиш қилиш билан якунланади.
- Лофлар. Лоф жанри, асосан, қизиқчи ва аскиябозлар орасида шаклланган ва ижро этилган. Лофнинг ўзига хослиги шундаки, унда нотабиий воқеалар, салбий белгилар кулги остига олинади. Лоф айтиш муболағали эпизодга мантиқий жавоб қайтариш, сўзга чечанлик мусобақаси шаклида ўтади.
- «Бир лофчи иккинчи лофчига: - Хабарингиз борми, биз томонда лайлак қор чинакам ёғибдики, асти қўяверинг, ҳатто у ҳозир осмонга тегай-тегай деб қолди.
- - Хўш, шунга нима бўлибди? Биз томонда ёққани осмонга тегди. Ҳозир товуқлар қор устига чиқиб юлдузларни чўқиб юрибди, - дебди иккинчи лофчи».
- Лофларнинг мавзуси турли-туман бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг барча томонларини қамраб олади. Бир ўринда салбий белгилар фош этилади.
- «Совғахўр лофчи ҳасрат қилади: - Шу десангиз, бир танишим духобага ўроғлиқ совға келтирган эди. Бола-чақа билан очиб қарасак тугундаги нарса ўн тўрт кунлик ой экан, осмонга усди-кетди».
- - Меникига ҳам бир меҳрибоним тугун ташлаб кетибди, очиб қарасам, олов экан, уйимизни ёндириб юборди.
- Порахўрлик, кўрганнинг қўлига қараш, таъмагирлик, бировлар ҳисобига яшаш энг ярамас иллат. Ушбу лофда ана шу хусусият порахўр қиёфасида ҳаракат қилган лофбозлар суҳбатида фош этилган. Воқеликни муболаға асосида баён этиш лоф жанрига хос бадиий-тасвирий усул ҳисобланади. Чунки муболаға у ёки бу нарса ёки ҳодисани ошириб, бўрттириб тасвирлашнинг ўзига хос усулидир. Лофнинг кўпчилигида реал воқеа ва ҳодисаларни бўрттириб тасвирлаш даражаси ҳаётда бўлиши мумкин бўлмаган даражага олиб чиқилади. Бўрттирилган воқеа ҳаётдан узоқ, унга қарши қўйилган лофнинг жавобидаги муболағали тасвир эса тасаввурга ҳам сиғмайди: «Тасодифни қаранг, - деди Салим лофчи, - кеча эрталаб тракторим билан каналга тушиб кетдим. Бир катта наҳанг балиқ келиб тракторимни ютиб юборса бўладими? Мен чаққонлик қилиб қутилиб қолдим. - Гапингга ишонса бўлади, - деди Ҳалим лофчи бўш келмасдан. – Кеча пешин вақти канал ёқалаб юрсам, сувдан «тир-тир» деган товуш келади. Таваккал деб қармоқ ташлаган эдим, катталиги гараждай келадиган балиқ илиниб чиқди. Бечоранинг оғзидан бурқситиб тутун чиқарди. Дарҳол қорнини ёриб қарасам, ичидан мотори ишлаб турган трактор чиқса бўладими? Ўша сенинг тракторинг экан-да?»
- Муболағали тасвирнинг бу даражада реал ҳаётда бўлиши мумкин эмас. Бинобарин, муболағали тасвир, асосан, хаёл қилиш ва тасаввурга йўл очади. Шунинг учун ҳам лофлар ҳозиржавобликни синаш, киши тасаввурини бойитиш вазифасини адо этади.
- Мавзу юзасидан саволлар
- 1. Латифаларга хос асосий хусусиятлар нималардан иборат?
- 2. Латифаларнинг шаклланишида бошқа жанрларнинг таъсири бўлганми?
- 3. Афанди образига хос хусусиятларни айтинг.
- 4. Латифаларда кулги яратиш усулларини изоҳланг.
- 5. Лоф жанрига хос хусусиятлар нималардан иборат?
- 6. Муболаға санъатининг лофлардаги ўрнига баҳо беринг.
- 7. Лоф ва латифаларнинг муштарак жиҳатларини аниқланг.
- Аския
- Ўзбекларнинг халқ оғзаки ижодидаги кўп жанрлар бошқа халқларда ҳам бор. Эртак, достон, қўшиқ, мақол, матал, топишмоқ, тез айтиш кабилар шулар жумласидандир. Аммо бизда яна шундай жанр ҳам борки, бошқа халқларда учрамайди. Бу аскиядир. Аския тилимизнинг жуда бой имкониятларига эга эканини кўрсатадиган жанрдир. Энг муҳии, аскияни айтиш, уни ўйлаб топиш, уни тушуниб этиш осон эмас. Ўзбеклар ана шундай фазилатга эга халқ.
- Аския ўзбек халқ оғзаки ижодининг ўзига хос жанри ҳисобланади. Унда ўзбек тилининг бойлиги, сўзнинг маънодорлиги, кўринишдан содда бўлиб туюлган жумланинг, кези келганида одамни ҳаддан ташқари мушкул вазиятга тушириб қўйиши мумкинлиги ва, айни пайтда, ўйлаб топилган иккинчи бир жавоб-жумла билан мушкул ҳолатдан чиқиш ечими топилгани намоён бўлади.
- Аския санъати билан махсус шуғулланган олим Расул Муҳаммадиевнинг маълумот беришича, ўзбеклар орасида аския қадимдан кенг тарқалган экан. Хусусан, ХВ асрда яшаган шоир Зайниддин Восифий ўз хотмираларида Ҳирот Мирсарбарахно, Бурхоний Гунг, Ҳасан Воиз, Саид Ғиёсиддин, Шарфий, Ҳалил саҳҳоб, Муҳаммад Бадахший каби ўткир сўз усталари борлигини айтиб ўтган. Кейинчалик эса Қўқон хонлиги ҳудудида бу санъат яна ривожланади, халқ орасида машҳур бўлди. Айниқса, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Мамаюнус Тиллабоев, Эрка қори Каримов, Жўрахон Султонов, Ғанижон Тошматов, Турсунбува Аминов каби машҳур сўз усталари аския санъатини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшганлар. Бугунги кунда ҳам аскиянинг моҳир усталари ўз фаолиятлари билан халққа манзур намуналар яратилмоқдалар. Юртимизнинг мустақиллик, Наврўз, Ҳосил ва бошқа байрамларида, халқ сайилларида йирик оммавий томошаларга аския файз киритмоқда. Айни пайтда, улфатларнинг йиғилишлари, гап-гаштаклар, тўй маросимлари аскиябозлик бил
- ан қизимоқда.
- Аскиянинг қадимги жанрлардан бири “Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз” ҳисобланади.
- Масалан:
- -Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз?!
- -Айтганингизман.
- -Андижонни йўлида адашиб қолиб: “ойим”,- деб йиғлаб юрганмисиз.
- -Гулмисиз, райҳонмисиз, жамбилмисиз?!
- -Айтганингизман.
- -Ман-ку “ойим”,-деб йиғлаб юрибман. Сиз ойингизни Учқўрғондан топганмисиз?
Адабиётлар: - 1. К.Имомов, Т.Мирзаев, Б.Саримсоқов, О.Сафаров, Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: «Ўқитувчи», 1990.
- 2. Аския. Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1970.
- 3. Б.Сувонқулов, Ўзбек халқ латифаларининг жанр хусусиятлари ва бадиияти. Ф.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Т.: 2007..
Do'stlaringiz bilan baham: |