III боб. “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси Кадастр хизматининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари §7. АЙДК Кадастр хизматининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 26. АЙДК Кадастр хизмати ўзига юклатилган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идораларнинг кадастр хизматлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ўз вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни ва ҳужжатларни улардан олиш;
ўз вазифаларини самарали амалга ошириш учун жойлардаги кадастр бўлинмаларидан зарурий ахборотни ва ҳужжатларни олиш;
АЙДКни юритиш ва ҳисобот ҳужжатларини белгиланган тартибда тақдим этиш бўйича “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари учун мажбурий бўлган топшириқлар ҳамда ёзма кўрсатмалар бериш;
жойлардаги кадастр бўлинмаларининг фаолиятини назорат қилиш;
“Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг корхоналари ва ташкилотлари билан ўз ваколатлари доирасида ёзишмалар олиб бориш.
27. АЙДК Кадастр хизмати ўзига юклатилган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидагилар учун жавобгардир:
АЙДКни ўз вақтида ва сифатли юритиш;
жойлардаги кадастр бўлинмаларининг фаолияти (жойлардаги бўлинмаларнинг раҳбарлари баробарида);
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига тақдим этиладиган кадастр ахборотининг тўғрилиги;
фойдаланувчиларнинг чекланган доирасига тегишли кадастр ахборотининг ноошкоралигини қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш.
28. АЙДК Кадастр хизмати сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан автомобиль йўллари объектлари бўйича ахборот олиши мумкин.
§8. ҲЙЭТ кадастр бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 29. ҲЙЭТ кадастр бўлинмаси ўзига юклатилган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ўз вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни ва ҳужжатларни улардан олиш;
ўз вазифаларини самарали амалга ошириш учун “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг корхоналари ва ташкилотларидан зарурий ахборотни ва ҳужжатларни олиш;
тасарруфдаги корхоналар билан билан ўз ваколатлари доирасида ёзишмалар олиб бориш.
30. ҲЙЭТ кадастр бўлинмаси ўзига юклатилган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидагилар учун жавобгардир:
АЙДКни ўз вақтида ва сифатли юритиш;
жойлардаги кадастр бўлинмаларининг фаолияти (ЙЭТ раҳбарлари баробарида);
АЙДК Кадастр хизматига тақдим этиладиган кадастр ахборотининг тўғрилиги;
фойдаланувчиларнинг чекланган доирасига тегишли кадастр ахборотининг ноошкоралигини қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш.