§5. ҲЙЭТ кадастр бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари 22. ҲЙЭТ кадастр бўлинмаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
жойларда АЙДКни яратиш ишларини ташкил қилиш;
автомобиль йўллари объектларини инвентаризациялаш, ҳисобга олиш, баҳолаш ишларини давлат ер кадастри ҳамда бино ва иншоотлар давлат кадастрига оид кадастр ахборотидан фойдаланиб ташкил қилиш;
АЙДК ААТнинг юртилишини таъминлаш;
кадастр ахборотининг тўғри бўлишини ва сақланишини, шунингдек фойдаланувчиларнинг чекланган доирасига тегишли кадастр ахборотининг ноошкоралигини таъминлаш;
кадастр ахборотининг аниқ-равшан ва ҳужжатли бўлишини таъминлаш;
манфаатдор фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлаш;
кадастр ахборотини тизимга солиш ва АЙДК ААТга киритиш учун АЙДК Кадастр хизматига узатиш.
23. Ҳ ЙЭТ кадастр бўлинмаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ ўз тасарруфидаги ҳудуд чегарасида қуйидаги функцияларни бажаради:
келиб тушадиган ахборотнинг сифатини назорат қилади;
АЙДК ААТни жорий қилиш ва юритиш ишларини амалга оширади;
автомобиль йўллари объектлари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ушбу объектлар тўғрисидаги ҳисобга олиш ҳамда баҳолашга оид ахборотни тўплайди;
барча автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотини ва ҳужжатларини шакллантиради;
АЙДК объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар йиллик ҳисобот тузади.
§6. ЙХТПТЭК кадастр бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари 24. ЙХТПТЭК кадастр бўлинмаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
автомобиль йўллари объектларини инвентаризациялаш, ҳисобга олиш, баҳолаш ишларини давлат ер кадастри ҳамда бино ва иншоотлар давлат кадастрига оид кадастр ахборотидан фойдаланиб ташкил қилиш;
АЙДК ААТнинг юртилишини таъминлаш;
кадастр ахборотининг тўғри бўлишини ва сақланишини, шунингдек фойдаланувчиларнинг чекланган доирасига тегишли кадастр ахборотининг ноошкоралигини таъминлаш;
кадастр ахборотининг аниқ-равшан ва ҳужжатли бўлишини таъминлаш;
манфаатдор фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлаш;
фазовий координаталар ягона тизимининг ва ягона топографик асоснинг қўлланилишини таъминлаш;
автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарларининг юритилишини таъминлаш;
кадастр ахборотини тизимга солиш ва АЙДК ААТга киритиш учун ҲЙЭТ кадастр бўлинмасига узатиш.
25. ЙХТПТЭК кадастр бўлинмаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ ўз тасарруфидаги ҳудуд чегарасида қуйидаги функцияларни бажаради:
келиб тушадиган ахборотнинг сифатини назорат қилади;
АЙДК ААТни жорий қилиш ва юритиш ишларини амалга оширади;
автомобиль йўллари объектлари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ушбу объектлар тўғрисидаги ҳисобга олиш ҳамда баҳолашга оид ахборотни тўплайди;
АЙДК объектлари паспортларини тузади, барча автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотини ва ҳужжатларини (кадастр йиғма жилдларини) шакллантиради;
АЙДК объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги, уларни атроф-муҳитга, экологик-иқтисодий баҳосига таъсиридаги жорий ўзгаришларни ҳисобга олиш ишларини юритади;
автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр дафтарини, навбатчи кадастр картасини юритади;
янги автомобиль йўллари объектларини кадастр ҳисобига қўяди;
автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар йиллик ҳисобот тузади;
автомобиль йўллари объектлари бўйича ахборотни ҲЙЭТ кадастр бўлинмасига узатади.