Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Қайси ёшда кўп учрайди? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Қайси ёшда кўп учрайди?
Жавоб: Тарқоқ склероз, асосан, 20–40 ёшларда кўп учрайди. Аммо 
бу касалликнинг 10 ёшда ёки 50 ёшдан ошганларда ҳам бошланган 
ҳолатлари учраб туради. Эркакларга қараганда аёллар кўп касаллани-
шади.
Савол:  Сабаби нима?
Жавоб: Асосий сабаби – организмда кечадиган иммунологик бузи-
лишлар. Тез-тез кузатилувчи вирусли инфекциялар, генетик омиллар, 
радиация, экологик омиллар, совуқ ва нам иқлим, гормонал бузилиш-
лар, заҳарли кимёвий моддалар таъсири, генетик йўллар билан етиш-
тирилган озиқ-овқатларни кўп истеъмол қилиш тарқоқ склероз ривож-
ланишига туртки бўлади. Тарқоқ склероз ривожланиши учун патоген 
омиллар организмнинг иммун механизмини издан чиқариши керак. Бу 
ерда генетик омиллар ўрни ҳам исбот қилинган. Тарқоқ склероз ушбу 
касалликка генетик мойиллиги бор одамларда ривожланади. Бу оғир ка-
саллик 20 фоиз қариндош-уруғлар орасида турмуш қурганларда учраши 
ҳам исбот қилинган. 
Савол: Белгилари қандай?
Жавоб: Мувозанат бузилиши, чайқалиб юриш, кўришнинг бир-
дан йўқолиб, яна қайта тикланиши, ҳаракат бузилишлари, фалажлик-
лар, айниқса, оёқларда, депрессия, апатия ва ипохондрия, бош айла-
ниши, ютиш бузилиши, орқа мия бўйлаб ток уриб ўтгандек бир зумли 
оғриқларнинг пайдо бўлиши каби белгилар. Кўрсатиб ўтилган бу белги-
лар бошқа неврологик касалликларда ҳам учрайди, ҳатто нев роз ва ис-
терияда ҳам. Шунинг учун ўзингизга ташхис қўйишга шошманг. Тарқоқ 
склероз ташхисини, ҳатто юқори малакали невропатологлар жиддий ку-
затувлар ўтказгач, жуда эҳтиёткорлик билан қўйишади.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
197
Савол: Даволаш қандай олиб борилади?
Жавоб: Тарқоқ склероз билан касалланган беморни даволаш ўта му-
раккаб ва узоқ давом этувчи жараёндир. Даволаш муолажалари ижобий 
натижа бериши учун улар узлуксиз олиб борилиши ва дорилар етарли 
дозада ҳамда узоқ муддат тавсия этилиши керак. Агар даволаш даври-
да ижобий клиник ўзгаришлар кузатилса ва МРТда склеротик ўчоқлар 
ҳажми кичрайса ёки йўқолса (одатда, 1 йил ичида), даволаш самарали 
кетаяпти, деб хулоса қилиш мумкин. Даволаш тўғри олиб борилса, 75% 
ҳолатларда самара ўта юқори бўлади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish