Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Савол: Нима учун биомайдон ўзгариб турган? Нега баъзилар тузалган-у,  бошқа бировлар тузалмаган? Жавоб



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Нима учун биомайдон ўзгариб турган? Нега баъзилар тузалган-у, 
бошқа бировлар тузалмаган?
Жавоб: Бу мақола ўн йиллар олдин илмий журналлардан бирида 
босилиб чиқувди. Олимлар ушбу феноменни кузатишда давом этмоқда 
деб, сўнгра бу ҳақда ҳеч қандай хабар бермай қўйишди. Менимча, туза-
лишга қаттиқ ихлос қўйган беморлар борган куни ўша черковда кучли 
биомайдон юзага келган, “Қани мен ҳам бориб кўрай-чи, зора тузалсам”, 
дегувчилар борганда биомайдон ўта суст бўлган.
Савол: Балким биомайдон пайдо бўлган куни бориш керакдир?!
Жавоб: Мен жиддий гапираяпман. Номи билан “биомайдон”. “Био” –
тирик мавжудотларга нисбатан ишлатиладиган ибора. Тирик мавжудот 
бўлмаган жойда биомайдон ҳам юзага келмайди. Ижобий ва салбий био-
майдонлар бўлади. 
Менинг фикримча, ихлос қўйган одамлар борган куни ҳалиги чер-
ковда кучли ижобий биомайдон пайдо бўлган ва рак ҳужайраларини 
йўқ қилиб, соғлом ҳужайралар ривожланишига йўл очиб берган. Ихлоси 
йўқлар борган куни салбий хусусиятга эга бўлган биомайдон юзага кел-
ган ва ҳеч қандай натижа бўлмаган. 
Мен бу феноменни бошқача тушунтириб бера олмайман. Сиз “Зум-
рад ва Қиммат” мультфильмини эсланг. Зумрад ўрмондаги ўша яхши 
кампирнинг ёнига ихлос билан борди ва кўп нарсага эга бўлди, Қиммат 
ҳам яхши кампирнинг олдига бошқа ният билан борди-ю, у билан ёмон 
воқеалар рўй берди.
Савол. Фикрингизни тушундим. Сиз ихлос икки томонлама бўлиши ке-
рак деганда нимани назарда тутдингиз?
Жавоб: Мен ўзим билан боғлиқ воқеаларни айтиб бера қолай. Жуда 
чарчаган пайтларда бемор билан юракдан гаплашишга вақт бўлмайди, 
унга эътиборим пасайиб қолади, шогирдларга ҳам оддий кўрсатмалар 
бераман. Шундай пайтларда натижа жуда суст бўлган. Бўлмаса, ташхис 
тўғри қўйилган ва зарур дорилар тўғри ёзилган. Шу ҳолатни беморга 
бўлган ихлоснинг камайганидан деб билаверинг. Демак, беморда ҳам, 
врачда ҳам ихлос бўлгандагина касалликни енгувчи кучли биомайдон 
юзага келади. Врач ўта кучли бўлса-ю, унда беморни тузатишга нисбатан 
ихлос бўлмаса, самарасиз ҳолатни кутаверинг. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish