Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


ҒАЛАТИ ТУШ ЁКИ ТЎДАБОЗЛИК



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ҒАЛАТИ ТУШ ЁКИ ТЎДАБОЗЛИК
Ғалати туш кўрибман. Тушимда ғойибдан садо келибди: “Сен 
“Маҳаллийчилик ва унга қарши курашиш” деган мавзуда илмий иш 
бошла”. Мен: “Ахир мен доктор бўлсам, тиббиётда ўрга ниш зарур 
бўлган касалликлар тўлиб ётибди, маҳаллийчилик билан бошқа 
соҳа мутахассислари шуғулланиши керак эмасми”, дебман. Шунда 
яна садо келибди: “Доктор бўлганинг учун ҳам сенга мурожаат 
қилаяпман. Маҳаллийчилик ҳам одамларга ёпишган оғир бир дард! 
Ундан одам ларни фақат шифокорлар холос қила олади. Ҳеч бўлмаса, 
олимлар орасидаги маҳаллийчиликни йўқот. Олимлар орасидаги 
маҳаллийчилик дунёни кемиради, унга бошқаларнинг кучи етмаяпти”, 
дебди. “Эҳ, қанийди мен уни енга олсам”, деб безов таланиб, уйғониб 
кетдим. Соатга қарасам ярим тун. Бу ғалати тушдан ўйга ботиб, ухлай 
олмай ётдим. 
Чалғиш учун телевизорни қўйдим. Қарасам эрамиздан миллион йил 
илгариги давр ҳақида фильм кетаяпти. Унда қўлларида қаламга ўхшаш 
найза ушлаган бир тўда яланғоч одамлар фақат “Ҳу-ув, ҳу-ув”, деб 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
184
бақиришаяпти. Улар ушбу товушдан бошқа бирорта сўз ёки иборани 
айта олмаяпти. Бир пайт тошлар орасидан тўда дагилардан бир оз фарқ 
қиладиган одам чиқиб қолди. Тўдадагилар бир ўзларига, бир унга 
қараш ди. Бу одам ўзига ўхшаганларни кўрганидан хур санд бўлиб, тўда 
томон юра бошлади. Бироқ тўда дагилар “Ҳу-ув, ҳу-ув”, деб уни қувлай 
кетишди. Ҳалиги одам бегоналигини сезиб, зўрға қочиб қутулди.
ҲАҚИҚАТНИ СЎЗЛАТУВЧИ ТЕСТ
Бир илмий текшириш институти олимлари “Ҳақиқатни сўзлатувчи 
тест” дастурини ўйлаб топишибди. Улар бу тестни аввал ўзлари 
фаолият кўрсатаётган институтда синаб кўрмоқчи бўли шиб ди. Ҳар 
қандай янги кашфиётнинг ишонар ли даражаси уни эски кашфиётлар 
билан солиш тирганда билинади. Шунинг учун ходимлар “Ҳа қи қат - 
ни сўзлатувчи тест” билан “Ўзини сўзла тувчи тест”ни ўзларида синаб 
кўришга аҳд қилишибди. Бунинг учун битта факультет ва кафедра хо-
димлари танлаб олинибди. Кафедра ассистенти, илмий иш қилаётган 
ходим, кафедра профессори ва кафедра мудири аввал “Ўзини 
сўзлатувчи тест”дан, сўнгра “Ҳақиқатни сўзлатувчи тест”дан ўтишибди. 
Компьютерга бор-йўғи битта савол қўйилибди: “Институтда ишлашдан 
асосий мақсадингиз нима? Мана энди тест натижаларига қулоқ тутинг.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish