Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


«Ака-сингил» тоифасидаги оила



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

 «Ака-сингил» тоифасидаги оила
Бундай оила психологик нуқтаи назардан энг мақбул оила. Чунки 
бу ерда эр-хотиннинг вазифалари ўзаро тақсимланган, яъни эр оила-
ни бошқа ришнинг 60 фоизини ўз қўлига олади, 40 фоиз юмушни хо-
тинига қолдиради. Оила бўйича муҳим қарорларни қабул қилиш эркак 
кишининг қўлида бўлиб, оиланинг йўлбошчиси ва ҳимоячисига айла-
нади. Аёл киши эса унинг энг яқин маслакдоши бўлади. Демак, оилада 
эр ўзини худди ака сифатида, хотин эса сингил сифатида кўрсатади. 
Бундай оилада эркак кишининг ҳам, аёлнинг ҳам ҳуқуқлари сақланган 
бўлади, ота-она орасидаги бундай муносабатлар таъсири остида воя-
га етган ўғил аёл кишини, қиз эса эркак кишини ҳурмат қиладиган 
бўлиб ўсишади. Бундай оила мустаҳкам бўлиб, унинг аъзоларини ҳамма 
ҳурмат қилади. Уларнинг фарзандлари ҳам кейинчалик оила қуришса, 
ўзаро муносабатларини «Ака-сингил» тои фасидаги оилага ўхшаб амалга 
оширишга ҳаракат қилишади. 
 ЧАПАҚАЙЛИК ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Мендан чапақайлик ҳақида кўп сўрашади. Бу саволларнинг баъзилари-
га жавоб бериб ўтаман.
Савол: Чапақай ва ўнақай мияси – қай бири устун?
Жавоб: Бош мия иккита, яъни чап ва ўнг ярим шардан иборат. Бош 
миянинг чап ярим шарида нутқ марказлари жойлашган. Шунинг учун 
ҳам бош миянинг чап ярим шарида сўз билан боғлиқ барча тафаккур 
операциялари амалга оширилади. Бош миянинг ўнг ярим шари объект-
ларнинг фазовий жойлашувини таҳлил қилиш учун жавоб беради. Ма-
салан, атроф-муҳитдаги уйлар, дарахтлар, машиналар, ҳайкаллар ва бо-
рингки, ҳар қандай шаклга эга бўлган объектларни шакл-шамойилини 
таҳлил қилади. Демак, бош миянинг ўнг ярим шари дунёни сўз иш-
тирокисиз қабул қилади ва бу ерда, асосан, кўриш анализаторининг 
аҳамияти катта. Чап ярим шар эса сўз билан ифодаланган маълумот-
ларни қабул қилади ва таҳлил қилади. Образли қилиб айтганда, чап 
ярим шар, асосан, сўз билан, ўнг ярим шар эса кўз билан дунёни идрок 
этади. Бу уйғунлик сақланган бўлса, инсоннинг хотираси ҳам мустаҳкам 
бўлади.
Геометрик шаклларни қабул қилиб олиш ўнг ярим шарнинг вазифа-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
123
си. Бироқ ҳар қандай фазовий жисмлар ёки геометрик шаклларни сўз 
билан ифодалаб бериш талаб қилинса, бу ерда чап ярим шар ёрдамга 
келади. Демак, чап ярим шарнинг тили бор. Бироқ ҳозир мен келтириб 
ўтган мисоллар ўнақайлар учун хос. Чапақайларда эса нутқ марказлари 
бош миянинг ўнг ярим шарида жойлашган. Демак, чапақайларда чап 
ярим шар бажарадиган аксарият функциялар ўнг ярим шар зиммасига 
юклатилган. 
Бундан ташқари, амбидекстрлар, яъни олий руҳий функцияларни 
бажаришда миянинг иккала ярим шари бир хилда иштирок этадиган-
лар ҳам бор. Бундайлар иккала қўли билан ҳам бир хил ишлай олади-
ганлардир. Бироқ бу дегани иккала қўли билан ҳам ёза олади, дегани 
эмас. Масалан, амбидекстр ёзганда қаламни ўнг қўлига олса, нон ке-
сиш учун пичоқни чап қўли билан ушлайди. «Тоза» чапақайлар 15% дан 
ошмайди. Бизнинг орамизда амбидекстрлар ва ўнақайлар кўп. Амби-
декстрларда нутқ функциясини бажаришда бош миянинг иккала ярим 
шари ҳам иштирок этади. Шу боис амбидекс трларда инсульт сабабли 
нутқ бузилса, у тез тикланади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish