Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Назира Хўжаева,
тиббиёт фанлари доктори, профессор


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
8
АСАБ СИСТЕМАСИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Инсоннинг асаб системаси жуда мураккаб тузи лишга эга. Асаб 
системасини, хусусан, бош мияни олимлар ҳанузгача ўрганиб 
келишмоқда ва бундан кейин ҳам уни ўрганиш тўхтамайди. Образли 
қилиб айтганда, энг кўп ўрганилган ҳам бош мия, энг кам ўрганилган 
ҳам бош мия! Ушбу китобда асаб системаси ва руҳиятга оид турли 
маълумотларни келтириб ўтамиз. Улар сиз ўқувчиларга тушунарли 
бўлиши учун асаб системасининг тузилиши ҳақида қисқача маълумот 
бериб ўтсак.

 Бош мия катта ярим шарлари қандай ту зилган?
Бош мия 2 та, яъни ўнг ва чап ярим шардан иборат. Унинг чап ярим 
шарида нутқ мар казлари жойлашган. Шунинг учун ҳам бош мия нинг 
чап ярим шарида сўз билан боғлиқ барча тафаккур операциялари 
бажарилади. Бош миянинг ўнг ярим шари объектларнинг фазовий 
жойлашувини таҳлил қилиш учун жавоб беради. Масалан, атроф- 
муҳитдаги уйлар, дарахтлар, машиналар, ҳайкал лар ва борингки ҳар 
қандай шаклга эга бўлган объектларнинг шакл-шамойилини таҳлил 
қилади. Демак, бош миянинг ўнг ярим шари дунёни сўз иштирокисиз 
идрок этади ва бу ерда кўриш анали за тори нинг аҳамияти катта. 
Чап ярим шар эса сўз билан ифодаланган маълумотларни идрок 
этади. Образли қилиб айтганда, чап ярим шар асосан сўз билан, ўнг 
ярим шар эса кўз билан дунёни анг лайди. Бу уйғунлик сақланган бўлса, 
инсоннинг хотираси ҳам мустаҳкам бўлади.
Сиз кўраётган геометрик шакл ларни қабул қилиб олиш ҳам ўнг 
ярим шарнинг вазифаси. Лекин ҳар қандай фазовий жисмлар ёки 
геометрик шаклларни сўз билан ифодалаб бериш талаб қилинса, бу 
ерда чап ярим шар ёрдамга ке лади. Демак, чап ярим шарнинг тили бор. 
Бироқ ҳозир мен келтириб ўтган маълумотлар ўнақайлар учун хос. 
Чапақайларда эса нутқ марказлари бош миянинг ўнг ярим шарида 
жойлашган. Демак, чапақайларда чап ярим шар бажарадиган аксарият 
функциялар ўнг ярим шар зиммасига юклатилган. 
Бундан ташқари, амбидекстрлар, яъни олий руҳий функцияларни 
бажаришда миянинг иккала ярим шари бир хилда иштирок 
этадиганлар ҳам бор. Бундайлар иккала қўли билан ҳам бир хил ишлай 
оладиган кишилардир. Бироқ бу дегани иккала қўли билан ҳам ёза 
олади дегани эмас. Масалан, амбидекстр ёзганда қаламни ўнг қўлига 
олса, нон кесганда чап қўлини ишлатади. «Тоза» чапақайлар 10-15 %
атрофида. Амбидекстрларда нутқ функция сини бажаришда бош 
миянинг иккала ярим шари ҳам иштирок этади. Шунинг учун 
амбидекстрларда инсульт сабабли нутқ бузилса, у тез тикланади.


АСАБ ВА РУҲИЯТ
9


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish