Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Нега бу усуллар китобда ёзилганидек ёрдам бермаяпти? Шар-



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Нега бу усуллар китобда ёзилганидек ёрдам бермаяпти? Шар-
кога мурожаат қилиш керак!
Асаб касалликларини даволашга оид китобларда келтирилган тав-
сиялар беморларда Фрейд кутган натижани беравермас эди. Неврологи-
яни чуқурроқ ўрганиш учун Фрейд Европада жуда катта ном қозонган 
француз неврологи Жан Мартен Шарко (1824–1893) ёнига боради. 
Фрейд Шарконинг ишлари билан фахрланиб юрар, у билан учрашишни 
азалдан орзу қиларди. Ж.М.Шарко Францияда шу қадар машҳур эдики, 
ҳатто унга «Неврология Наполеони» деб ном беришган. У невроз ва ис-
терия белгиларини мукаммал билган ва беморларни даволашда гипноз 
усулидан кенг фойдаланган. Шарко деярли барча аристократларнинг 
шахсий врачи бўлган.
Невропатолог бўлганлигим учун ҳам шу ерда Шарко ҳақида 
батафсилроқ маълумот бермоқчиман. Дунёда биринчи марта невро-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
135
логия кафедраси Францияда 36 ёшли Ж.М.Шарко томонидан очилган. 
Бу кафедра 1860 йили Париж университетининг тиббиёт факультети 
қошида ташкил этилади ва унинг раҳбари Шарко бўлган. Шарко жуда 
кўп неврологик касалликларнинг симптом ва синдромларини ёзиб 
қолдирган. Неврологияга оид дастлабки йирик дарслик ҳам айнан Шар-
ко қаламига мансуб. Шарко неврология соҳасида олимлар йўл қўйган 
ҳар қандай хатони аёвсиз танқид қилган. Шарконинг танқидига учра-
ган илмий мақолалар қайтиб ҳеч қайси журнал юзини кўрмас эди. 

 Фрейд ва Брейер 
З. Фрейд Париждан Венага қайтгач, ўша давр нинг кўзга кўринган 
психиатри Иосиф Брейер билан истерия ва неврозларни чуқур ўргана 
бошлайди. Улар Шарко асарларида кўрсатилган усулларни нев - 
роз ва истерияни даволашда қўллай бошлашади. Ўша пайтлари энди 
амалиётга кириб келаётган физиотерапия усуллари ва кенг қўлланиб 
келаётган гипноз Фрейд кутган даражада ёрдам бермаётган эди.
Фрейд невроз ва истерия билан мурожаат қи лаётган беморлар-
нинг аксарияти аёллар эканлигига эътибор қаратади. 1896 йили 
З.Фрейд Брейерга: «Устоз, аёллардаги невроз ва истериянинг асл саба-
би сексуал қониқмаслик эмасмикан», дейди. И.Брейер унинг бу фикри-
га қўшилмайди ва аввалги даволаш усулларини давом эттиравериш 
керак лигини айтади. Фрейд аста-секин ўз устозидан узоқлаша бош-
лайди ва уни тарк этади. Шу ерда И.Брейер ҳақида икки оғиз сўз. Агар 
Фрейд ҳақидаги ўнлаб материалларни ўқиб чиқсангиз қизиқ фактлар-
га дуч келасиз. Айнан И.Брейернинг ишлари Фрейдда психоанализ таъ-
лимотининг илк куртак ларини пайдо қилган. Чунки И.Брейер нев роз 
ва истерия ташхиси қўйилган беморларга касаллик аломатларини узоқ 
сўзлатган. Бемор ўзини безов та қилаётган белгилар ҳақида қанча узоқ 
сўзласа, унинг аҳволи шунча яхшиланаверган. Бунга дастлаб Брейер эъ-
тибор қаратган ва бу ҳолатни катарсис деб атаган. «Катарсис» грекча-
дан руҳий пок ланиш дегани. 
Демак, Фрейд асарларида энг кўп қўл ланиладиган катарсис атама-
си устози И.Брейер томонидан таклиф этилган. Аммо Брейер ўзининг 
даволаш усулларини янада такомиллаштирмади ва эски услублар би-
лан чегараланиб қолди. Фрейд эса изланишни тўхтатмади, невроз ва 
сексуал қониқмаслик орасида боғлиқликларни излашга берилиб кетди.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish