Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Савол: Тафаккур ва ақл бир хил маънони англатадими? Улар синоним 
тушунчаларми?
Жавоб: Ақл тафаккурнинг синоними эмас. Ақл ва тафаккур бир-
бирига яқин иборалар бўлса-да, улар битта маънони англатмай-
ди. Ақл тафаккурга қараганда кенгроқ маънони қамраб олган. Ақл –
инсон учун хос бўлган барча олий фазилатлар йиғиндиси. Масалан, 
илмнинг қайсидир соҳаси бўйича илгарилаб кетган, бир қанча шогирд-
лар чиқарган профессор юқори тафаккур эгаси бўлиши ва шу билан 
бирга унинг хулқи бузуқ бўлиши мумкин. Уларни халқимиз орасида ўта 
илмли дейишади, бироқ ақлли одам дейишмайди. 
Энди оддий мактаб ўқитувчисини олайлик. Унинг тафаккур да-
ражаси ҳалиги профессор даражасида бўлмаслиги мумкин. Бироқ 
у одобли, каттани ҳурмат, кичикни иззат қиладиган, болаларга 
меҳрибон, ўз ҳис-туйғуларини жиловлай оладиган, маҳаллада ҳамма - 
нинг ҳурматини қозонган, фарзандлари ва невараларига яхши тарбия 
берадиган, ўзининг хулқи билан барчага ибрат бўладиган одам. Агар 
5–Асаб ва руҳият


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
130
мана шу иккала одамни ўртага қўйиб, қай бири ақлли деб сўралса, ал-
батта, мактаб ўқитувчисини танлаган бўлар эдингиз. 
Кўриб турганингиздек, тафаккур ва ақл бир-бирига синоним эмас. 
Ўта илмли одамнинг хулқи бузуқ бўлиши мумкин ва бунга ҳеч ким 
таажжуб ланмайди. Бироқ ақлли одамнинг хулқи бузуқ бўлмайди. Агар 
хулқи бузуқ бўлганда эди, уни ақлли одам тоифасига киритишмасди. 
БУЮК ФРЕЙД ВА УНИНГ ПСИХОАНАЛИЗ ТАЪЛИМОТИ

 Фрейдни ўқитиш ғояси қачон пайдо бўлди?
Мен ушбу китобда шу давргача (ўйлайманки, бундан кейин ҳам) 
ўзининг психоанализ таълимоти билан бутун дунё илм аҳлини ҳайратга 
солиб келаётган буюк мутафаккир олим Зигмунд Фрейд ҳақида қисқача 
маълумот бераётганимдан хурсандман. 
Менинг мақсадим бу олим ҳақида китоб ёзиш эди. Бу фикр 1997 йили 
қўлимга «Психология бессознательного» китоби тушиб қолгандан сўнг 
пайдо бўлган. Зигмунд Фрейднинг психоанализ таълимотини ўқидим-у, 
унга боғланиб қолдим. Унинг ишларини ўзбек тилига таржима қилишни 
ҳам ўйлаб кўрдим. Бироқ ўша пайтлари докторлик диссертацияси усти-
да иш бошлаган эдим. 
1998 йили институт раҳбарияти менга «Тиббиёт психологияси»дан 
дарслик тайёрлашни топширди. Менда З. Фрейднинг психоанализ таъ-
лимотини ушбу дарсликка киритиш ва уни талабаларга ўқитиш фикри 
пайдо бўлди. Ушбу таълимотни инс титутнинг ўқув дастурига кири-
тишга муваффақ бўлдим. 
З. Фрейд таълимоти бўйича алоҳида маъруза тайёрладим ва уни бар-
ча факультет талабаларига ўқий бошладим. Амалий машғулотларда 
ҳам психоанализ таълимотини талабаларга ўргата бошладик. Айниқса, 
психо аналитик даволаш усуллари талабаларда катта қизиқиш 
уйғотди. Ўша пайтлари гипноз билан ҳам шуғулланиб, талабалар ва 
беморларга гипнотерапия ўтказар эдим. Бироқ психоаналитик тера-
пия мени шу қадар ўзига ром қилдики, мен гипноз билан шуғулланишни 
тўхтатиб қўйдим. Қизиққан талабаларга дарсдан кейин ҳам психо-
аналитик даволаш усулларини ўргата бошладим. Бу усуллар талабалар-
да катта қизиқиш уйғотди ва жуда кўп талабалар «Фрейд ҳаёти ва 
ижоди», «Психоанализ таълимоти», «Психоналитик терапия» мавзула-
рида илмий тўгаракларда маърузалар қила бошлашди. 
Вақтлар ўтиб, баъзи таълимотлар инқирозга учрайди ва унут бўлиб 
кетади. Ч. Дарвиннинг «Турларнинг келиб чиқиши» ҳақидаги таълимо-
тини бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. З. Фрейднинг психоанализ 
таълимоти ҳам ўз вақтида жуда кўп танқидларга учраган. Бироқ бу 
танқидлар остида унинг назарияси ўзгариб, янги тусга кириб ва инсон-
ларга янада яқинроқ бўлиб бораверди, унинг моҳияти янада юксалаверди. 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
131
З.Фрейд таълимоти нафақат тиббий фанлар ва психология, балки 
фалсафа, этика, эстетика, деонтология, этнология, юридик фанлар, 
жамиятшунослик каби ўндан ортиқ йирик фанлар ичига кириб борди. 
Фикримизча, нафақат жамиятда бўлаётган воқеаларни, балки иккала 
инсон орасида рўй берадиган ҳар қандай муносабатларни Фрейд таъли-
мотига асосланиб изоҳлаб бериш мумкин. 
Мен Зигмунд Фрейднинг «Психоанализ таълимо ти»ни инсоният ол-
дидаги моҳияти бўйича буюк Эйнштейннинг «Нисбийлик назарияси» би-
лан бемалол таққослаган бўлар эдим. Агар Нобель мукофоти олувчилар 
рўйхатида психолог лар ҳам бўл га ни да эди, бу мукофотни ҳеч иккилан-
май Фрейд га тақдим қилишарди. 
Фрейд таълимотидан завқланиб кетган бир олим: «Агар Фрейд 
бўлмаганда эди, уни ўйлаб топиш керак бўларди», деб хитоб қилган. 
Тўғри! Фрейдни жамиятнинг ўзи яратди. Фрейд ва унинг таълимотисиз 
психологияни тасаввур қилиш қийин!

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish