а) Миллий ғоя ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида:
ўқувчиларни Ватани ва халқига садоқат, фидойилик, Давлат рамзларига ҳурмат
руҳида тарбиялаш;
ўқувчилар онгига буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик
ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш, юртимиздаги бунёдкорлик ишлари,
иншоотлар ва маърифат масканлари билан таништириб бориш;
синфда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш
муҳитини яратиш, тарбия жараёнига бой маданий меросимиз, миллий одоб-ахлоқ
меъёрларини татбиқ этиш, меҳнатга ижодий муносабатни тарбиялаш;
ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларни жамиятда ўз ўрнини топа оладиган
шахс сифатида шаклланишлари учун зарур кўникмаларни ривожлантириш;
ўқувчиларни ўзбек ва бошқа халқларнинг маданий, тарихий, миллий анъаналарига
ҳурмат руҳида тарбиялаш;
б) ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорлик йўналишида:
баркамол авлодни тарбиялашда “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги
Жамоат кенгаши фаолиятини кенг татбиқ этиш, аниқ белгиланган режа асосида синф ота-
оналар мажлисларини ўтказиб бориш;
ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш,
жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-она
қарамогидан маҳрум бўлган, ота-она қаровисиз колган, васийлик ва ҳомийликка берилган
вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялаш;
ўқувчиларнинг таълим муассасаси уставида белгиланган мактаб формасида
келишларини назорат қилиш;
ўқувчилар кундалик дафтарларининг юритилишини назорат ва таҳлил килиш, ўқув
қуролларининг мавжудлиги ва тўғри тартибли сақлашларини кузатиб бориш, натижаларини
ота-оналар билан муҳокама қилиш;
ўқувчиларнинг турар жойлари, уй шароитлари билан танишиш, уларнинг соғлиги,
маиший ҳолатларини ўрганиш, уйда ва таълим муассасасида маданий дам олишларига ва
мустақил ишлашларига шароит яратишга ҳаракат қилиш;
ўқувчиларнинг турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини
олиш, уларда бу борада иммунитет шаклланиши учун тарғибот-ташвиқот ишлар олиб
бориш;
ота-оналар билан ҳамкорликда ота-оналар мажлислари, давра суҳбатлари, мулоқотлар
уюштириш, ўтказган тарбиявий ишлари юзасидан педагогик кенгашларда ҳисобот бериш;
дарсларга сурункали ва мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчилар билан
ишлашда уларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ҳуқуқ-тартибот
органлари билан ҳамкорлик қилиш, натижалари бўйича директор ҳузуридаги ишлаб
чиқариш йиғилишига маълумот киритиб бориш;
ўқувчиларни ота-оналар ва катталарга ҳурмат, кичикларга иззат руҳида тарбиялаш,
уларга камтарлик, сахийлик ва саховатпарварлик, инсонларга ёрдам бериш, меҳрибонлик,
меҳнатсеварлик хислатларини сингдириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |