Зарифахон Маматқулова Улуғбек Пўлатов


-боб. Ўқувчиларни таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олиш ва чиқариш



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/231
Sana05.11.2022
Hajmi2,41 Mb.
#860862
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   231
Bog'liq
2 5213275374544228803

2-боб. Ўқувчиларни таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олиш ва чиқариш 
тартиби 
3. Қуйидаги тоифадаги ўқувчилар таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олинади: 
ўрнагилган тартибда ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган 
(назоратсиз ёки қаровсиз қолган, гайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этганлар;
ихтисослаштирилгап ўқув-тарбия муассасаларида ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш 
марказларида сақланаётган, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз 
келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётган, маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган;
амнистия акти асосида ёки қилмиш ёхуд шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини 
йўқотганлиги сабабли ёки айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ёхуд 
ярашилганлиги муносабати билан, шунингдек вояга етмаганни жазо қўлламасдан туриб тузатиш 
мумкин деб эътироф этилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан озод қилинган;
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин 
бўлган ёшга тўлмаганлар ёхуд руҳий касаллик билан боғлик бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз 
ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишинииг аҳамиятини тўла 
равишда англаб етишга қодир бўлмаган;
жиноят содир этганликда айбланиб, қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси 
қўлланган;
мажбурлов чоралари қўлланган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, шахс ижтимоий 
хавфлилик ҳусусиятини йўқотганлиги сабабли ёки айбдор
ўз қилмишига
чин кўнгилдан 
пушаймон бўлганлиги мупосабати билап ёхуд амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод 
қилинган;
ҳукмнинг ижроси кечиктирилган;
шартли
ҳукм қилинганлар, аҳлок тузатиш ишларига ёки озодликдап маҳрум қилиш билан 
боғлиқ бўлмаган бошқа жазо турларига ҳукм қилинган;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия 
муассасаларидан кайтиб келган;
руҳий касаллик туфайли соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳисобда турган ва 
ҳукуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган) ўқувчилар; 
тарбияси оғир, жанжалкаш, гуруҳбозликни тарғиб қилувчи ўқувчилар; 
мактабнинг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларини мунтазам равишда бузувчи ўқувчилар; 


97 
дарс жараёнига сабабсиз келмаётган, мунтазам дарс қолдирувчи, дарслардан қочиб кетувчи 
ва чег элга ноқонуний чиқиб кетган ўқувчилар; 
нотинч оилалар фарзандлари; 
ҳуқуқбузарлик ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил бўлган 
ўқувчилар; 
таълим муассасасаларига тақиқланган буюмлар (ўткир тиғли жисмлар, ўйин картаси, 
турли зарарли кимёвий моддалар ва пиротехник воситалар, махсус газ сачратувчи 
мосламалар, маънавият ва хулққа салбий таъсир кўрсатувчи бошқа предметлар)ни олиб 
кирган ёки олиб киришга уринган ўқувчилар; 
“Ўқувчиʼʼ рейди давомида аниқланган ўқувчилар; 
ўқувчилар орасида ўтказилган психологик сўровномалар натижасида руҳий ҳолатида 
салбий ўзгаришлар аниқлаиган ўкувчилар.
4. Ўқувчилар таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига 3-бандда қайд этилган 
қилмишларни содир этган вақтдан эътиборан қилмишининг хавфлилик ва оғирлик 
даражасига қараб уч, олти, тўққиз ой ва бир йил муддатга олинади. 
Ушбу муддат ўқувчининг хулқида ижобий ўзгаришлар кузатилгунга қадар 
узайгирилиши мумкин. 
5. Ички ишлар профилактик ҳисобига олинган ўқувчилар мазкур ҳисобда турган муддатда 
таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига ҳам олинади. 
6. Ўқувчиларни таълим муассасасининг ички назорат рўйхатига олиш синф раҳбари, 
маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг билдиришномаси ёки ички 
ишлар органининг профилактик ҳисобга олганлиги ҳақидаги қарори асосида таълим 
муассасаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 
7. Ўқувчини ички назорат рўйхатига олиш ҳақидаги буйруқда ўқувчи билан якка тартибда 
профилактик тадбирларни олиб борувчи масъул ходим(лар) ҳақидаги маълумотлар ҳам 
кўрсатилиши шарг. 
8. Ўқувчилар билан якка тартибда профилактик тадбирларни олиб борувчи масъул ходим 
сифатида синф раҳбари, мактаб психологи, ёшлар етакчиси ёки тажрибали педагоглардан 
бир нафари (зарур ҳолларда бир неча масъул) бириктирилади. 
9. Ўқувчиларни ички назорат рўйхатидан чиқариш уларнипг хулқида ижобий ўзгаришлар 
кузатилганда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, тегишли синф 
раҳбари ва ўқувчига бириктирилган масъул ходимнинг биргалиадаги билдиришномаси ёки 
ички ишлар органининг профилактик ҳисобдан чиқариш
 
ҳақидаги қарори (шундай ҳисобда 
турганлар 
учун) 
асосида 
таълим 
муассасаси 
директоринипг 
буйруғи 
билан 
расмийлаштирилади. 
Билдиришномада ўқувчи билан олиб борилган якка тартибдаги профилактик, 
тарбиявий ишлар ва уларнинг натижалари асосланган ҳолда кўрсатилган бўлиши лозим. 
10. Таълим муассасасининг ички назорат рўйхатида турган ўкувчи ўқишини бошқа таълим 
муассасасига кўчирган тақдирда, унинг “ижтимоий паспорти" (у билаи якка тартибда олиб 
борилган ишлар ҳақидаги маълумот илова қилинган ҳолда) бошқа ҳужжатлари билан 
биргаликда тегишли таълим муассасасига юборилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish