150
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ПЕДАГОГИК
ИННОВАЦИОН КЛАСТЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Абдуллаева Н.А.- Андижон давлат университети Умумий педагогика
кафедраси доценти, п.ф.н.;
Қодирова О.С. - Андижон давлат университетининг
Педагогика институти магистранти
Бугунги ўзгаришлар глобаллашув жараёнлари билан боғлиқ
равишда олиб борилмоқда.
Жумладан, кластер модели ўзининг
универсал табиати билан иқтисодиётнинг кўплаб ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш соҳаларига кириб бориш билан биргаликда, таълим
соҳасига ҳам кириб келди. Таълим кластерининг мазмунини таълим
хизматлари кўрсатувчи субъектларнинг муайян умумий мақсад
атрофида бирлашуви орқали уларнинг рақобатбардошлигини
оширишни белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29
апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонида “таълим кластерлари” тушунчаси
илк бор қўлланилган
Бу эса мамлакатимизда кластер модели таълим тизимига татбиқ
қилина бошланишишига ва тадқиқотчилар томонидан таълим
кластерининг моделларини яратиш, илмий-назарий асослари ва
амалиётга татбиқ этиш механизмларини ишлаб чиқиш
учун асос
бўлди.
Педагогик таълим инновацион кластери ўзининг инновацион
характери, хорижий тажрибадан муваффақиятли ўтгани ва таълим
турлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминлай олиши
билан ҳам мамлакатимиз таълим тизимига тўла мос келади.
Таълим кластери миллий педагогикамизда инновацион ёндашув
бўлиб, ўзида нафақат таълим турлари ўртасидаги, балки фан, таълим
ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграциялашув жараёнларини,
шунингдек, таълимни бошқариш, таълим воситалари ва шакллари
билан боғлиқ соҳаларни ҳам жамлайди.
Инновацион таълим кластерининг
асосий манбаи таълим
хизматлари ҳисобланади. Кластер, биринчи навбатда, таълим
хизматларини амалга оширишгагина эмас, балки ўзгарувчан бозор
шароитида рақобатбардош таълим беришга қаратилган бўлиши керак.
Рақобатбардош таълим бериш
доимий равишда инновацияларни,
151
замонавийликни ва талаб ҳамда таклиф мутаносиблигини талаб
қилади.
Кластер
шундай
тизимки,
уни
ташкил
қилувчи
компонентларнинг интеграцияси ҳар бир субъектнинг янада
самаралироқ ишлашини таъминлайди. Кластер бир қатор таълим,
илмий ва ишлаб чиқариш субъектларининг муайян ассоциацияга
механик бирлашиши эмас, балки уларнинг ўзаро яқиндан
таъсири
ҳамда боғлиқлиги натижасида юзага келади. Бундай ташкилот
алоҳида компонентлар ва бутун кластернинг конвертация
қилинишини таъминлайди. Таълимга нисбатан ўзига хос янги
ёндашув бўлган кластер ҳаёт давомида таълим олиш учун шарт-
шароитларни
таъминлабгина
қолмай,
балки
таълимнинг
узлуксизлигини таъминлайдиган таркибий қисмлар ўртасидаги
мавжуд ва истиқболли алоқаларни қайта тиклашга ҳам имкон беради.
Кластер мавжуд интеллектуал ресурсларни
педагогик таълимни
ривожлантиришнинг долзарб муаммолари атрофида интеграциялаш,
педагогик соҳада оқилона ворисийлик тамойилини йўлга қўйиш,
манфаатдор шахсларнинг қониқиш даражаси ҳақида тезкор фикр-
мулоҳазалар билан бўлажак ўқитувчиларни амалий йўналтирилган
тайёрлаш билан боғлиқ муҳим масалалар атрофида фаолият олиб
боради.
Педагогик таълим кластерини илмий-педагогик муаммо
сифатида тадқиқ қилишни қуйидаги йўналишларда
амалга ошириш
мақсадга мувофиқ:
1. Педагогик таълим йўналишлари кесимидаги тадқиқотлар.
2. Таълим турлари (босқичлари) кесимидаги тадқиқотлар.
3. Педагогик таълим кластерлари йўналишлари тадқиқи.
4. Педагогик таълим кластери тамойиллари тадқиқи.
5. Педагогик таълим кластери субъектлари тадқиқи.
6. “Мактаб-лаборатория” тадқиқи.
7. Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим тизимидаги
муаммолар тадқиқи.
8. Ҳамкорлик шакллари тадқиқи.
9. Педагогик таълим кластерининг стратегияси тадқиқи.
10. Таълимни кластер воситасида бошқариш тадқиқи.
Мутахассислар кластер ҳақида фикр билдириб, унда “...бутун
қисмлар йиғиндисига тенг эмас, у қисмлар йиғиндисидан кўп ҳам,
кам ҳам эмас, бу сифат жиҳатдан фарқ қилади. Шунингдек,
қисмларни уйғунлаштиришнинг янги принципи ҳам мавжуд бўлиб,
152
бу унга киритилган қисмларнинг
умумий ривожланиш суръатини
аниқлашдан иборат. Ташкилотнинг эволюциясида ижтимоий,
геосиёсий яхлитлашувни яратиш учун тўғри ёндашувларни ишлаб
чиқиш катта аҳамиятга эга”, дейди.
Таълимни ривожлантиришга нисбатан кластер ёндашуви
дейилганда кластер субъектларининг муаммо устида ишлаш
жараёнида ўзаро ривожланиши, шерикликни мустаҳкамлашнинг
барқарор
ривожланиш
асосида
амалга
ошиши,
алоҳида
иштирокчиларнинг ва бутун кластернинг ўзига хос афзалликларининг
мустаҳкамланиши тушунилади.
Шундай қилиб, кластер муайян шартнома муносабатлари билан
бирлаштирилган субъектларнинг умумий мақсадига
асосланиб,
субъектларнинг ролини белгилайдиган ва уларни тартибга солувчи
субъектларнинг умумий мақсадига асосланувчи фаолиятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: