Педагогнинг касбий жозибадорлиги ва маҳорат эгаси
бўлишида мухим жиҳатлар.
Маълумки, Олий педагогика таълим муассасалари бўлажак
мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлайди. Бугунги кун
мутахассисида мавжуд бўлиши керак бўлган касбий сифатларнинг
муҳим тўпламини педагогик жараёнда талаба эгаллаши лозим.
Касбий тайёргарлик мобайнида барча зарурий хусусиятлар мавжуд
таълим тизимидаги камчиликларни бартараф этишга хизмат қилгани
ҳолда улар янги тажриба ҳамда замонавий билимларга асосланиб,
ўзидаги бор имконият ва маҳоратини сафарбар этса, албатта бунинг
натижасида мақсадга эришиш жараёни жонланиб, талабанинг касбий
жозибадорлиги ортиши мумкин.
14
Ҳар бир мутахассис ўз касбий фаолиятининг хусусиятидан
келиб чиқиб назарий фундаментал билимларни ўзлаштирган бўлиши,
касбий кўникма ва малакаларга эга бўлиши зарур. Шу тариқа касбий
мукаммалашиб
бориб,
зиммасидаги
вазифаларни
бажариш
масъулияти
моҳиятини
англайди,
педагогик
маҳоратини
такомиллашувига эришишида эса керакли бўлган ижодкорлик,
компетентлик, тадқиқотчилик ва ташаббускорлик тажрибаси ортиб
боради. Шу билан бир қаторда таълим олувчининг на фақат
интеллектуал салоҳияти ортиши, балки маънавий ахлоқий савиясига
ҳам янгича талаблар қўйлади ва янгича ёндашувлар талаб этилади.
Давр ижодкор ўқитувчига муҳтож. У таълим жараёнига янгича
ёндашади, замонавий технологияларни жараёнда фаол қўллай олади.
Билим олувчиларда келажакка бўлган ишнчни кучайтириб, эртанги
кун истиқболига эришиш мақсади сари илдамлашларида кучли
мотивация бера олади. Бўлажак ўқитувчининг юқори даражада
масъулиятни хис қилиши, унинг касбига бўлган эътиборини,
жавобгарлигини, бир сўз билан айтганда муносабатини ижобий
тарбиялайди. Бу орқали талабалар касбий етуклик сари йўналиб
боради. Ижодкорлик, қобилиятлилик, илғор тажрибаларга таяниш,
новаторлик, ташқи қиёфа ва кийиниш маданияти каби хусусиятларни
ўзида бўлиши учун ҳаракат қилади ва бу орқали педагогик
маҳоратини такомиллаштириб боради.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, касбий жозибадорлик
бўлажак педагоглар учун муҳим хусусиятлардан бири сифатида,
унинг таълим жараёнига ижодий ёндашиб, янгича усулларни
мақсадли қўллай олишида намоён бўлади. Бўлажак ўқитувчи
масъулият билан педагогик жараёнга киришса, масъулият билан
мутахассислик сирларини эгалласа, касбий жозибадорлиги ортади. Бу
ўз навбатида таълимни жозибадор бўлишида муҳим аҳамият касб
этади. Жозибадор - сўзини бежизга қўлламадик, диққатни кўпроқ
тортиш ва қизиқарли объектни ифода этувчи тушунча сифатида
мутахасис жозибадор бўлиши ва таълимни жозибадор ташкил этиши,
бу таълим олувчини тез ўзига қарата олиши, маълумотларни етказиб
беришида таъсирчанлигини ошириш учун қулай бўлади. Бу айниқса,
бўлажак ўқитувчиларнинг компетентлиги даражасини белгилаш
имконини беради. Касбий жозибадорлик мутахассис фаолиятнинг
муваффақиятли кечишини таъминлочи сифатлардан бири бўлиб, униг
шаклланиши, ривожланиши таълим жараёнда такомиллашиб бориши
педагогик қобилиятларга боғлиқ бўлади.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |