11
профессиональные качества, компетентность, профессиональная
этика, профессиональная культура, ответственность, духовные
ценности, творчество, новаторство.
Жаҳонда
бўлажак
мутахассисларни
касбий
фаолиятга
тайёрлашнинг
инновацион
механизмлари,
очиқ
таълим
тамойилларига асосланган дидактик таъминоти амалиётга татбиқ
этилмоқда. Педагогика йўналиши таълим жараёнида касбий
амалиётга мотивацион йўналган ўқув муҳитини яратишнинг
мослашувчан ёндашувларини қўллаш орқали талабаларда касбий
маҳорат
ҳамда
компетенцияларни
ривожлантириш
долзарб
саналмоқда. ЮНЕСКО томонидан белгиланган 2030 йилгача
барқарор ривожланишнинг аниқ мақсадлари таркибида таълимга оид
дастуларни
такомиллаштириш, уларнинг очиқлигини таъминлаш
бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.[6] Жумладан, бўлажак
педагогларда касбий этика ва маданият, масъулият ва жавобгарликни
шакллантиришга оид таълим ресурсларини модернизациялашга
алоҳида аҳамият бериш долзарб ахамият касб этмокда.
“Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини
бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг
биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”[1] деб таъкидлайди,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев.
Таълим
тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
самараси унда фаолият юритаётган ўқитувчи кадрларнинг билим ва
компетенцияларига боғлиқ. Бу касб эгаларини юксак маҳоратли ва
касбий билими юқори бўлиши баробарида ҳар томонлама ёшлар
таълим тарбияси олдида жавобгарликни ҳис
этадиган даражада
тайёрлаш ҳамиша долзарб муаммо бўлиб келган. Зеро, таълим
беришнинг замонавий инновацион технологияларни ўқув жараёнига
татбиқ этиш асосида тарихий қадриятлар ва миллий ғурурни ёшлар
онгига янада мукаммалроқ сингдириш ўқитувчининг асосий
вазифаларидан биридир. Таъкидлаш жоизки, барча соҳаларда
бўлганидек, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати йиллар давомида
ривожланиб ва такомиллашиб боради. Маълумки,
педагогнинг
касбий маҳорати, амалий тажрибасини ривожланиши талабалик
йилларида шаклланиб боради. Бу маҳорат сирларининг назарий
жихати илдизлари талабага ўз вақтида ўргатилмас экан, уни олий
ўқув юртидан кейинги иш фаолиятида ўзини намоён қилиши қийин
бўлади.
12
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5
сентябрдаги
"Халқ таълимини
бошқариш
тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги
ПФ-5538-сон фармонида ўқитувчилик касбининг жозибадорлигини
ошириш, умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг тизимли
равишда ўз устида ишлашлари, педагогик касб маҳоратини
ошириб
боришларига кўмаклашиш ишлари директор жамғармаси маблағлари
химобидан
молиялаштирилиши
хақидаги
фикрлар
илгари
сурилган”.[2] Мазкур масала моҳиятидан келиб чиқиб, олий таълим
муассасаларида педагог кадрлар тайёрлашда кескин ўзгаришлар ва
ижобий натижаларга эриш учун самарали фаолият олиб бориш ва бу
борадаги белгиланган вазифаларга виждонан ёндашиш кераклигини
тақазо этиб турибди.
Бўлажак ўқитувчи камолан етук, таълим тараққиётига оид
технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан хабардор, доимий
изланишда, ижтимоий-сиёсий, психологик-педагогик ҳамда ҳуқуқий
билимларга эга бўлган, жамият ва оила
олдида жавобгарликни туя
оладиган, педагогик жараённи амалга оширишга юксак назарий ва
методологик тайёр бўлиши зарур. Шунингдек, замон талабларига
мос, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини ўзлаштирган, миллий
ва маънавий қадриятларимизни қадрлайдиган ва ундан таълим
тизимида мақсадли фойдалана оладиган ўқитувчидан эндиликда
талабларга мос равишда янгича методика ва янгича ёндашув
талаб
қилинади. Мана шу юқорида санаб ўтилган барча жихатлар
умумлашган
ҳолда
ўқитувчи
касби
жозибадорлиги
ва
таъсирчанлигини оширади. Педагог мукаммал билим эгаси бўлса,
албатта
таълим
жозибадор
бўлади.
Педагогик
жараённи
жозибадорлиги ўз навбатида унинг иштирокчилари фаолиятини
тизимли, мақсадли ҳамда самарали кечишини таъминлашга хизмат
қилади.
Маҳоратли педагог бўлиш, аввало шахснинг ўз ақлий
салоҳиятидан юқори савияда фойдаланиши, таълим жараёнини
жозибадорлигини оширишда ўзидаги бор малакани намоён қилиши
ва мустақил ишлай олиш қобилиятининг шаклланганлиги билан
белгиланади. Албатта бундай кўникма олий ўқув
юртида маъруза ва
амалий машғулотлар давомида шакллантирилади ва касбий
фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш гарови бўлиб хизмат
қилади. Олий ўқув юртида бўлажак ўқитувчиларни касбий
тайёрлашда педагогик маҳорат ва жозибадорлик сифатларини
13
шакллантириш ғояси муҳим ўринда бўлиши лозим. Бу турлича
йўллар орқали амалга оширилади. Шу билан биргаликда бўлажак
ўқитувчи маҳоратини намоён қилиб берувчи энг асосий жиҳат
муомала маданиятига эгалик педагогнинг
касбий жозибадорлигини
ошиши ва шахсий сифатларини такомиллашиб боришда мухим
ахамият касб этади.
Педагогнинг касбий жозибадорлиги ва маҳорат эгаси
бўлишида қуйидаги муҳим жиҳатларни келтириб ўтамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: