5.2.1 – шакл. Замонавий таълим технологияларини ташкил этишнинг умумий кўриниши.
Бу жараёндан самарали фойдаланишни ўйлаган тадқиқотчи қуйидаларга эътибор берса яхши бўлар эди:
микроблокларга кирувчи фанларнинг ўқув дастури орасидаги ўзаро боғланишларни таъминлаш;
фаннинг блокларини тузиш;
блокнинг ўқув - услубий ва ўқув кўргазмали материалларини тайёрлаш;
ҳар бир блокнинг ўзлаштирилганлигини назорат қилиш.
Бунда режалаштирилаётган инновацияларга мос зарурий ўқув элементларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади ва бу боради олиб борилаётган илмий - тадқиқот ишларимиз натижалари, ўқитиш технологияси схемасини қуйидагича ифодалашни тақозо этмоқда:
қабул қилинган (режалаштирилган) технологиялар. қоидалар, тамойиллар асосидаги ўқитишни тадқиқ этиш;
тадқиқот олиб боришда тескари алоқа воситаларидан самарали фойдаланиш ва бунда диагностик тестлар ўтказиш;
тадқиқот мақсадлари асосидаги режалаштирилан вазифаларга (бу ерда ўқув мақсадларига) эришганликни бақолаш.
Юқорида қайд этилган муаммолар тадқиқот манбаи (ўқув режасидаги фанлар блоклари ва улар алоқадорлиги) ва уларга таьсир килувчи ички ҳамда ташқи таьсирлар, шунингдек, педагогик инновациялар ҳамда ўкитишнинг замонавий техналогиялогиялари бир бутун комплекс тадқиқотни ташкил этади.
Шу йўсинда комплекс тадқиқотлар олиб бориш ва уни амалиётга жорий этиш, талабаларда касбий ва ижодий фазилатларни шакллантириб, уни янада такомиллаштиришга ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиздир. Айниқса бундай тадқиқот натижасида бўлажак мутахассисларни "Меҳнат бозори"га тавсия этишда уларни қуйидаги кўринишда битирувчиларнинг касбий маҳоратига хулосалар чиқариш имконини беради:
1. Миллий истиқлол ғояси билан суғорилган, инсонпарвар таълим ва тарбияни ҳамкорлигини таъминловчи, эркин ва мустақил фикрловчи, таълим йўналишларини замон талабига мослаш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадр.
2. Мутахассислик йўналиши бўйича фундаментал билимларга эга бўлган, таълим-тарбия жараёнини илмий-услубий жиҳатдан таъминлашни ташкил эта оладиган уқув ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали кадр.
3. Замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, ўқув-тарбия ишларининг интерактив усулларидан самарали фойдалана оладиган ҳамда ўзида педагогик фаолият маҳоратини ва кўникмаларини шаклланитирган кадр.
Албатта, бугунги кундаги ОЎЮни битирувчиларимизга катта интеллектуал талаблар кўйилмоқда, чунки биз ҳозир ахборотлашган жамиятга шахдам қадамлар билан кириб бормоқдамиз ва "ХХI аср - интелектуал аср" нинг фаол иштирокчиси бўлмоқчимиз. Ушбу сабабларга кўра ҳам юқоридаги битирувчиларимизни шартли равишда 3 хил тавсифладик, аммо бу қаътий яъни стандарт (андоза) эмас. Бу борада таълим-тарбия жараёнини оптимал вариантларини топишни ва уни замон талабига мослаб, айниқса жаҳон таълимига қўйилган талабларни мос ҳолда олиб бориш, битирувчиларга берилиши лозим бўлган хулосаларни доимо такомиллаштириб боришни тақозо этади.
Бунинг учун албатта таълим- тарбия жараёнини олиб боришни оптимал вариантларини танлашнинг илғор, самарали усулларини яратиш борасидаги ишларини олиб бориш лозим.
Демак, таълим- тарбия жараёнини бошқаришда замонавий таълим технологияларини қўллаш, ушбу йўналишдаги илмий - назарий ва методологик асосларини яратиш имконини берар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |