Жамият ривожланишининг асосий кўрсаткичларидан бири таълим – тарбия жараёни жамият тараққиётида бош муаммо ҳисобланади. Жамият равнақига қараб ушбу жараён ва уни бошқариш ривожланиб ҳамда мураккаблашиб боради. Мустақил давлатимизнинг ижтимоий – иқтисодий қонунлари ва эҳтиёжларига мос равишда таълимни бошқариш амалга оширилади.
Мазкур параграфда таълимнинг ҳаракатчан моделини яратиш ва уни бошқариш услубиятини баён қиламиз. Маълумки бошқариш – мавжуд имконият ва воситалар орқали режалаштирилган мақсадга эришиш демакдир. Кўзланган режани амалга оширишда тез ва қулай вариантдан фойдаланиш ижрочини албатта қизиқтиради. Энг қулай (оптимал) бошқариш деганда кичик имкониятлардан фойдаланиб юқори натижага эришиш жараёни тушунилади.
Таълимда бошқариш – бу бошқарувчининг – ўқитувчининг мавжуд имкониятлари (фан юзасидан мавжуд билимлари, эгаллаган турли ўқитиш услублари, ўқув восита ва ўуроллари, педагогик маҳорати) асосида талаба – ўқувчида керакли (зарур бўлган) билим, кўникма, ва малакаларни қўйилган мақсадга мос шакллантириш жараёнидир.
Албатта таълимни бошқаришни турли йўллар билан амалга ошириш мумкин. Айниқса ҳозирги пайтда таълим – тарбия жараёнини бошқаришга турли илғор педагогик технологиялар қўлланилиб келинмоқда. Ушбу соҳадаги кўп йиллик илмий – тадқиқот ишларимиз натижаси таълимнинг ҳаракатчан моделини тузиш орқали бошқариш ўзининг самараларини беришлигини кўрсатмоқда. Мўлжалланаётган технология тизимий ёндашув услубиятига асосланган бўлиб, қуйидаги кетма – кетлик бўйича амалга оширилоади:
ўрганилаётган фан бўйича маълумотлар (назарий ва амалий) ни тайёрлаш;
тайёрланган маълумотларни ўқитиш услуби ва мақсадини эътиборга олган ҳолда тизимларга ажратиш;