Замонавий таълим / современное образование 2016, 11 Абдуллаева Ш. А., Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Педагогика, психология ва таълим менежменти»



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana25.02.2022
Hajmi2,76 Mb.
#305519
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
deviant-hul-li-ilk-spirin-yoshidagilarni-izhtimoiylashtirish-va-profilaktika-ishlarini-olib-borish (1)

Реабилитация
– бу бола шахсининг ҳуқуқи, 
ижтимоий-ҳуқуқий нуфузи, соғлиги, ўқишга 
лаёқатлилигини тиклашга қаратилган комплекс, 
2
Ғозиев Э. Ёш даврлари психологияси. – Т.: «Ўқитувчи», 
2009. -278-б.
3
Каримова В. Ижтимоий психология. – Т.: «Маънави-
ят», 2008. -188-б.
4
Абдуллаева Ш.А. Педагогик диагностика ва педагогик 
коррекция. – Т.: «Фан ва ахборот технологиялари», 2012. 
-266-б.
50
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 11
кўп даражали, босқичли ва динамик тизим. У 
профилактика ва коррекция сингари аспект-
ларни ўз ичига олади. Профилактика – бу реа-
билитация тизимидаги шахснинг ривожлани-
шидаги у ёки бу чекинишларни йўқотишга 
шарт-шароитлар яратишга қаратилган тадбир-
лардир. У кўпроқ ижтимоий муҳит билан боғ-
лиқдир»
1

Реабилитация жараёнида ижтимоий таъ-
лимдан фойдаланиш муҳим аҳамият касб эта-
ди. Ижтимоий таълим (ҳамжамият орқали таъ-
лим бериш) – ташаббускор гуруҳлар, ҳамжа-
миятлар, жамоалар, одамларнинг ўзини-ўзи 
бош қарадиган уюшмалари, ҳаёти ва ихтиёрий 
фаолиятининг бир қисми сифатида мунтазам, 
узлуксиз таълимни ташкил этиш концепцияси 
ва амалиёти, тарбия социологиясидир.
Ўспиринлик шахс ривожланиш даврининг 
илк ва ўрта босқичлари 15-17, 18-19 ёш бўлиб 
ҳисобланади. Бу ёшдагиларнинг аксарияти ака-
демик лицей ва касб-ҳунар коллеж ўқувчилари 
ёки олий таълим муассасаларида 1-босқич та-
лабаси сифатида ижтимоий ҳаётда иштирок 
этишади. 
Ўспиринларга қаратилган ижтимоийлашти-
рилган таълим шахснинг жамиятда ўз ўрнини 
топишга, ўз имкониятларини чамалаб кўришга 
имкон беради. 
Ёшлар хулқ-атворини коррекциялашнинг 
бош мақсади сифатида асрлар давомида шахс-
нинг ҳар томонлама камолотга эришуви ғояси 
асос бўлади. Бу ғояни амалга ошириш учун 
қуйидагилар инобатга олиниши зарур:
– ёшларни ўз халқи ва Ватанига садоқатли 
қилиб тарбиялаш;
– ёшларда фалсафий дунёқараш, ўзини-ўзи 
идора ва назорат қилиш сифатларини шакл-
лантириш;
– ўз шахсий ҳаётига мақсадли ёндашув 
ҳиссини уйғотиш, уларга режа ва амал бирли-
гида ҳаракат қилишни ўргатиш;
– маданий, сиёсий, дунёвий ва диний би-
лимларни эгаллашга нисбатан талабларни 
шакл лантириш;
– ёшларнинг малакаларини ошириш, улар-
ни тобора бойитиш, эстетик тушунчаларини та-
комиллаштириш;
1
Абдуллаева Ш.А. Ўспиринларнинг тарбияланганлик 
даражасини диагностика қилиш ва хулқидаги нуқсон-
ларни бартараф этиш. Монография. – Т.: «Фан ва ахбо-
рот технологиялари», 2010. -157-б.
– ҳар бир йигит-қизнинг ижодий имконият-
ларини аниқлаб, уларни ривожлантириш;
– ёшлар ижодкорлиги, иқтидорини юзага 
чиқариш, хулқидаги нуқсон ларни бартараф 
этиш;
– инсонпарварлик меъёрларига мос хислат-
ларни шакллантириш, қонуний жамоа ахлоқи 
ва турмуш қоидаларига ҳурмат билан қарашни 
тарбиялаш, шахснинг ноёб қирраларини бел-
гиловчи фуқаролик ва ижтимоий масъулият 
ҳисларини ривожлантириш;
– ўзи яшаётган мамлакатнинг равнақи, ин-
соният тараққиётини барқарор сақлаб қолиш 
йўлида ғамхўрлик қилишга ўргатиш;
– ўз халқи, давлатига, унинг ҳимояси учун 
ҳамиша шай бўлишни шакллантириш;
– меҳнатга ижодий муносабатни тарбиялаш, 
соғлом турмуш тарзи учун интилиш каби хис-
латларни ўстириш;
– ахлоқий фазилатларни (меҳрибонлик, 
шафқатлилик, адолатпарварлик ва бошқаларни) 
такомиллаштириш. 
Педагогик коррекцияда ўқитувчи ёш давр-
ларининг ўзига хос хусусиятларининг қайси 
жиҳатларига алоҳида эътиборини қаратиши 
керак, қандай профилактик, реабилитацион 
методлар ва методикалардан фойдаланиш ке-
раклигини аниқ тасаввур қилиши лозим.
Тарбияси «қийин»ларни педагогик диагнос-
тика қилишда ишонтириш, рағбатлантириш, 
бўйсундириш, кинолавҳалар, «сунъий қийин-
лаш тирилган ҳолатни яратиш» сингари метод-
лардан фойдаланилади.
Диагностикада зарур қоидаларга риоя қи-
лин са, у ҳолда ўспиринларда муайян кечинма-
ларнинг ташқи ифодаси тез кўринади. 
Диагностикада девиант хулқли ўспирин-
ларнинг салбий хатти-ҳаракатининг сабабини 
аниқлаш усулларидан яна бири сюжетли фото-
сурат ва расмлар билан тажриба ўтка зишдир. 
Бунинг маъноси ва мақсади ёшларнинг хатти-
ҳаракатларини келтириб чиқара диган қандай 
мотивлар мавжудлигини, шунингдек, улар 
қайси таъсирларга осонроқ бе рилишини аниқ-
лашдир.
Шахсни шакллантириш – унинг ўсиши, янги 
хусусият ва фазилатларга эга бўлиши жараёни-
дир. «Шакллантириш» тушунчаси «тарбиялаш» 
тушунчасига нисбатан кенгроқ бўлиб, у шахс 
ва жамоанинг таркиб топишига таъсир кўрсата-
диган ҳамма нарсани, шу жумладан, мақсадга 
51
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish