Замонавий таълим / современное образование 2016, 11 Абдуллаева Ш. А., Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти «Педагогика, психология ва таълим менежменти»



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana25.02.2022
Hajmi2,76 Mb.
#305519
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
deviant-hul-li-ilk-spirin-yoshidagilarni-izhtimoiylashtirish-va-profilaktika-ishlarini-olib-borish (1)

Коррекциялаш
жараёни ёшларнинг онги, 
ҳис-туйғуларига таъсир этувчи ва турли ижо-
бий қобилиятлари ҳамда шахсий фазилатларни 
шакллантирувчи фаолият туридир. Коррекция-
лаш таъсирида ўсмирларнинг ғоявий, ахлоқий, 
иродавий, эстетик хислатлари шаклланади, та-
биатга, жамиятга нисбатан илмий қарашлари 
ти зими таркиб топади, жисмоний куч-қувват-
лари мустаҳкамланади ва шу билан биргаликда 
тарбиявий масалалар амалга оширилади. 
Коррекция жараёнида ёшларда жамиятнинг 
шахсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ 
келадиган хулқ-атвор малака ва одатлари ҳо-
сил қилинади. Бунга эришиш кезида ёшларнинг 
онгига
(таълим жараёнида), 
ҳиссиётига 
(дарс-
да ва синфдан ташқари ишларда), 
иродасига
(фаолиятни уюштириш, хулқни идора қилиш 
жараёнида) тизимли ва мунтазам таъсир этиб 
борилади. Бунда тарбия жараёнининг моҳияти 
ва вазифалари тарбиячи томонидан режалаш-
тирилади ва тартибга солинади. У ўқувчининг 
аниқ хислатини шакллантириш ёки иллатини 
йўқотиш мақсадида режалаштирилади.
Тарбияси «қийин» ўсмирлар билан ишлаш 
жараёнида шахснинг тафаккури, онги, ҳиссиёти, 
иродаси, қарашлари эътибордан четда қолса, у 
ҳолда коррекция мақсадига эришиш қийин-
лашади. 
Жамият томонидан қабул қилинган хатти-
ҳаракатлар, қоидалар ва меъёрлардан чекин-
ган ўсмирлар девиант хулқлилар деб аталади. 
Девиант хатти-ҳаракат – психик соғлом шахс-
лар томонидан меъёрий қоидаларни бузиш 
ҳолларидир. Девиация – ижтимоий-педагогик 
муаммо бўлиб, инсон руҳий оламидаги, унинг 
атрофидаги муҳитнинг ўзгариш ҳоллари билан 
боғлиқ. Бу ҳол, айниқса, ўсмир ва илк ўспирин 
49
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 11
ёшдагиларга хосдир. Чунки бу ёшдаги шахс-
ларда анатомо-физиологик, интеллектуал, ах-
лоқий ва бошқа жиҳатларида ўзгаришлар рўй 
беради. Бу ўзгаришлар, ўз навбатида, ёшлар 
психикасидаги аномаллик ҳолатини келтириш-
га замин яратиши мумкин. Тарбияси «қийин» 
ўсмир ва ўспиринлар – кичик ижтимоий муно-
сабатлар (оила, мактаб, лицей, касб-ҳунар кол-
лежлари) ҳамда характер, жинсий ва ёш хусу-
сиятлари жиҳатидан яқин бўлган кичик ижти-
моий гуруҳларга хос ижтимоий меъёрлар, 
хатти-ҳаракатлар ва қоидалардан чекиниши 
натижасида уларнинг бу турдаги ҳаракатини 
интизомсизлик, деб ҳам қаралади. Тарбияси 
«қийин» илк ўспирин ёшдагиларнинг баъзи 
ҳолатларда агрессияга мойиллиги, ўқишда ва 
бошқа фаолиятида ўзбошимчаликка йўл қў-
йиши, ичкиликка, асоциал ҳаракатларга бери-
лиши кузатилади. Маълум вазиятларда ўсмир 
ва ўспиринларнинг шу каби хатти-ҳаракатла-
рини намоён этиши девиант ҳаракатларнинг 
типик хусусиятидир. Делинквент
1
хатти-ҳаракат 
девиант ҳаракатлардан фарқ қилиб, асоциал 
ҳаракатларнинг доимий характерга эга бўлиши 
билан белгиланади. 
Вояга етмаган ёшлар орасида девиант ҳара-
катларни вужудга келтирувчи қатор сабаблар 
мавжуд. Жумладан:
– биологик омиллар, яъни болаларнинг иж-
тимоий ҳаётга мослашувини мураккаблашти-
рувчи нохуш физиологик ва анатомик 
ҳолатлар: 
– генетик (ақли заифлар, кўрлар, карлар ва 
ҳ.к);
– психофизиологик (инсон организмига 
сал бий таъсир кўрсатувчи, соматик ҳаракатлар, 
аллергиялар ва токсик касалликларни келти-
рувчи турли хил зиддиятлар, кимёвий модда-
лар ва ҳ.к);
– физиологик (атрофдагиларда нохуш кай-
фият уйғотувчи ташқи қиёфа, тилнинг дудуқ-
лиги ва бошқалар); 
– психологик омиллар, яъни инсондаги пси-
хопатологик ёки акцентуант (муайян вазиятга 
ҳаддан ташқари урғу бериш) ҳолатлар. Бу 
омиллар асаб касалликлари: психопатия, нев-
растения каби касалликлар билан боғлиқ;
1
Деликвент - ҳуқуқ бузувчи, мажбуриятларини бажар-
майдиган (таҳр.).
– ижтимоий-педагогик омиллар, яъни бо-
лалик давридан бошлаб мактаб, оила ва жамо-
атчилик тарбиясидаги нуқсонлар;
– ижтимоий-иқтисодий омиллар;;
– маънавий-ахлоқий омиллар, яъни жами-
ятдаги маънавий кадриятларнинг қадрсизла-
ниши, инсонларнинг маънавий қашшоқланиши, 
муайян жамиятдаги ижтимоий институтларнинг 
унда рўй бераётган девиант ҳаракат ларга бе-
фарқлиги ва лоқайдлиги киради.
Бизнинг жамиятимизда мустақиллиги миз-
нинг дастлабки кунлариданоқ ёш авлод тарбия-
сига катта эътибор қаратилди ва таълим-тарбия 
жараёнини уйғунликда олиб боришга қара-
тилган махсус дастурлар, концепциялар ишлаб 
чиқилиб, улар бугунги кунда амалда ўзининг 
самарасини бермоқда. Худди шундай жамият-
да мавжуд бўлган тарбияси «қийин» ўсмирлар 
билан ишлашга мўлжалланган реабилитация, 
профилактика ва коррекция масалаларига ало-
ҳида эътибор қаратилмоқда. Девиант хатти-
ҳаракатдаги болалар ва ўсмирларга нисбатан 
профилактика, реабилитация ва коррекция 
иш лари амалга оширилмоқда. Буларга услубий 
ёрдам сифатида Э.Ғозиевнинг «Ёш даврлари 
психологияси»
2
, В.Каримованинг «Ижтимоий 
психология»
3
, Ш.А.Абдуллаеванинг «Педагогик 
диагностика ва педагогик коррек ция»
4
китоб-
ларини мисол тариқасида келтириш мумкин.
Тарбияси «қийин» илк ўспирин ёшдагилар, 
тартиббузар ва интизоми бўш ёшларни жамоат 
топшириғисиз қолдириб бўлмайди. Жамоат 
топшириғи ўсмирларда ва илк ўспиринлик 
босқичидаги ёшларда меҳнатсеварлик, масъу-
лиятлилик, тежамкорлик каби хислатларни 
шакл лантиради, ўзига-ўзи ишонч ҳиссини уйғо-
тади ва тартиб, интизомга ўргатади. Тарбияси 
«қийин» ёшларнинг ривожланишидаги у ёки 
бу педагогик чекинишларни бартараф этиш 
учун ўсмирлар билан реабилитацион ва про-
филактик ишлар ўтказилади. 
«

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish