Bog'liq innovatsion-talim-zharayonida-bolalarda-ekologik-tushuncha-va-tasavvurlarni-shakllantirish
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 3
кўриш, шундай даврларда чорва моллари,
паррандалар, ёввойи ҳайвонлар, экинларни
сақлаб қолиш чора-тадбирларини амалга
ошириш имкониятига эга бўлинади.
Об-ҳаво даракчилари тўғрисидаги маълу-
мотларни тўплаб, жажжи китобча шаклида
кўпайтириб, ўқувчиларга тарқатилса, улар ки-
тобчани ўзлари билан олиб юриб, келтирил-
ган маълумотлар билан яқиндан танишади-
лар, баъзи ўринларини ёд ҳам олишади. Шу-
нингдек, ҳар бир маълумотнинг тасдиғини
табиатни кузатиш асосида топишга ҳаракат
қилишади ва шу асосда табиатдаги муайян
ўзгаришларни олдиндан билишга ўрганиб бо-
ришади. Бунинг яна бир аҳамиятли томони
шундаки, бу каби методларни қўллаш дарс-
ларда таълим самарадорлигини оширишга
муайян даражада ҳисса қўшади.
Ўқитувчи маҳорати дарсни аниқ режалаш-
тиришда ўз аксини топади. Чунки дарснинг
режаси қандай сифатда бўлса, унинг натижа-
вий сифати ва самарадорлиги ҳам шундай
бўлади. Айрим ўқитувчилар дарс режасини
тузишда баъзи хатоларга йўл қўйганлиги маъ-
лум бўлди, жумладан:
1. Дарснинг мақсади аниқ ёзилмаган,
ўқувчилар дарсда нимани ўрганишлари ва
нима қилишлари аниқ белгиланмаган.
2. Дарснинг мақсади билан дарсдан кўзда
тутиладиган натижа ўзаро номувофиқ белги-
ланган ҳоллар учрайди.
3. Ўрганиш учун тавсия қилинган материал-
лар дарснинг мақсадига тўғри келмайди.
4. Ўқитувчи бераётган йўлланмалар ўқув-
чи нинг дарсда билимларни самарали ўрга-
нишини таъминламайди.
5. Дарс режасида кўрсатилган ўқувчи лар-
нинг хатти-ҳаракатлари дарс мақсадини амал-
га оширишнинг самарали воситаси бўла ол-
майди.
Бундай хатоларга йўл қўймаслик учун дарс
режасини тузгандан кейин уни диққат билан
қайта кўриб чиқиш ва хатолар аниқланган
ҳолда уларни бартараф этиш устида ишлаш
лозим.
Ўқитувчи ҳар бир дарсни режалаштириш-
да унинг давомида амалга ошириладиган
барча жараёнлар ва уларнинг мақсадга муво-
фиқ кетма-кетлигини яхлит ҳолда кўра били-
ши зарур бўлиб, уни аниқ тасаввур қилиш
учун лойиҳалаштириб олиши лозим. Бундай
лойиҳалаштиришни дарснинг технологик ха-
ритасини тузиш шаклида амалга оширилади.
Дарснинг технологик харитаси ўқув предме-
тининг хусусиятлари, ўқувчиларнинг имкони-
ятлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда
тузилади.
Бундан асосий мақсад ўқувчиларнинг
ўқишга қизиқишлари, дарсда фаол бўлиш-
лари, мустақил фикрлаш ва шахсий ижодкор-
лик қобилиятларини шакллантиришдан ибо-
рат. Бошланғич таълимнинг ўзига хос хусуси-
ятларини ҳисобга олган ҳолда ўқитувчи таъ-
лим жараёнида ўқувчиларнинг фаоллигини
ошириш методлари, илғор педагогик техно-
логияларни бошланғич таълим жараёнига
татбиқ этишда маълум қийинчиликларга дуч
келади.
Хулоса қилиб айтганда, ўқув-тарбия жара-
ёнига янгиликларни киритиб боришда ўқувчи
фаоллигини ошириш таълим сифатини оши-
ришнинг самарали воситаси ҳисобланади.
Буни ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнига,
айниқса бошланғич таълимга замонавий
илғор янгиликларни киритиб бориш билан
боғлиқ бўлган ўқувчининг фаоллигини оши-
риш, уни таълим жараёнида шахсан иштирок
этишини таъминлаш долзарб педагогик муам-
мо эканлиги маълум бўлади.
Ушбу мақсадларга эришиш учун вазифа-
ларни қуйидагича белгилаш мумкин:
– ҳозирда мавжуд педагогик технология-
ларнинг бошланғич синфлардаги табиатшу-
нослик дарсларида қўллаш мақсадга мувофиқ
бўлганларини белгилаш ва уларнинг ўқув-
тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини
ошириш бўйича имкониятларини аниқлаш;
– бошланғич синфлар табиатшунослик
дарсларида ўқитувчилар қўллаётган педаго-
гик технологияларни ҳамда уларнинг шу йўна-
лишдаги инновацион фаолиятлари аҳволини
ўрганиш;
– ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги фаол-
ликларини ошириш имкониятини берувчи
ин но вацион педагогик фаолиятни ташкил
34
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ