ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 3
М.А.Юлдашев, Г.А.Султанова, Н.Ашуровалар
томонидан тадқиқ этилган.
Экологик таълим ва тарбия масалалари
бўйича М.Рахимқулова «Бошланғич синф
ўқувчиларини дарсдан ташқари жараёнда
экологик қадриятлар руҳида тарбиялаш»,
М.Алиқулова «Табиат дарсларида Ўрта Осиё
алломаларининг экологияга оид қарашлари-
дан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароит-
лари», М.Рахматуллаева «Ўсмирларда синф-
дан ташқари ишлар жараёнида табиат эстети-
касига қизиқишларини шакллантириш» мав-
зуларида
номзодлик
диссертациялари
ёзишган. Мактабгача ёшдаги болаларга эко-
логик тарбия беришга оид тадқиқот ишлари
Л.Т.Шоносирова, Г.О.Комилова томонидан
олиб борилган.
Таълим жараёнига инновацион технология-
ларни жорий этиш орқали унинг сифати ва
самарадорлигини ошириш масалалари хусу-
сида сўз юритар эканмиз, таълим-тарбия
соҳасида фаолият олиб борган аждодларимиз
ўқитиш мазмуни ва усулларини такомиллаш-
тириш, унга ўз даврининг янгиликларини
татбиқ этиб бориш бўйича мунтазам изла-
нишда бўлганликларини кўришимиз мумкин.
Буюк алломалар Абу Наср Фаробий, Абу
Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад
ибн Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний,
Юсуф Хос Ҳожиб, Абулқосим Махмуд ибн
Умар аз-Замахшарий, Шайх Нажмиддин Кубро,
Сулаймон Боқирғоний, Мирзо Улуғбек, Али-
шер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Саидаҳмад Сиддиқий, Саидрасул Азизий,
Абдулла Авлоний ва бошқа илғор педагогик
фикр намояндалари ўз асарларида ҳамда
уcтоз сифатидаги фаолиятларида инсонни
ақлий камолотга етказиш мақсадида таълим-
тарбиянинг турли шакл ва методларидан фой-
даланишга катта аҳамият берганлар.
Бошланғич синфлар таълим тизимининг
пойдеворидир. Бошланғич таълим стандарти
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
IX сессиясида қабул қилинган «Таълим
тўғрисида»ги қонунга ва «Кадрлар тайёрлаш
миллий
дастури»да
ҳамда
Вазирлар
Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги «Узлук-
сиз таълим тизими учун давлат таълим стан-
дартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш
тўғрисида»ги 5-сон қарори ва «Давлат таълим
стандарти тўғрисидаги Низом»га асосланган
ҳолда белгиланган. Бошланғич таълим давлат
таълим стандартларида (ДТС) таълим мазму-
ни негизи, ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган
билим, кўникма ва малакалар ҳамда ўқувчилар
тайёргарлигига қўйилган талаблар белгилаб
берилган.
Бошланғич синф ўқувчиларига ДТС талаб-
лари бажарилишини кафолатлайдиган таълим
бериш ва тарбиялаш учун уларга дарс бера-
диган ўқитувчиларни Кадрлар тайёрлаш мил-
лий дастури талаблари асосида етук мутахас-
сис қилиб тайёрлаш бугунги куннинг долзарб
вазифаси ҳисобланади. Маълумки, Кадрлар
тайёрлаш миллий дастурида кадрлар тайёр-
лаш миллий моделининг асосий таркибий
қисмларидан биринчиси этиб шахс белгилан-
ган.
Шундай экан, 1-синфга қадам қўйган ўқувчи
шахсини шакллантириш, унинг муваффақиятли
ўқиб кетиши учун зарур шарт-шароитлар яра-
тиш бошланғич синф ўқитувчисидан касбий
ҳамда методик маҳорат талаб этади. Бу талаб-
ларнинг бажарилиши билан таълим-тарбия
жараёнида илғор педагогик технологияларни
қўллаш орқали ўқувчини таълим жараёнига
олиб кириш ҳамда таълимнинг олдиндан ка-
фолатланадиган натижасига эришиш таъмин-
ланади.
Бошланғич синфлардаги табиатшунослик
дарсларида қўлланиладиган инновациялар
орасидаги интерфаол усуллар ўқувчиларда
мулоқот юритиш ва мунозара олиб бориш
маданияти, танқидий фикрлаш кўникмаларини
шакллантириш, ўз фикрларини фақат оғзаки
эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати,
мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўник-
масини ривожлантириш самарадорлигини
оши риш имкониятларига эга.
Интерфаол асосда ишлаганда бошланғич
синф ўқувчилари мустақил фикр билдиришга
ҳаракат қиладилар. Яъни ҳар бир ўқувчи
бошқаларникидан мустасно ҳолда ўзининг
ғояси, фикрлари ва хулосаларига эга бўлади,
ўқув материалида тақдим қилинган ахборот
ўқувчини танқидий фикрлашга ундовчи мо-
30
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |