ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 3
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, таъ
-
лим соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари, мустақил
Ўзбекистонимизнинг порлоқ истиқболи учун зарур вазифалар
-
ни ҳал этишга қаратилган бўлиб, бунда ёшларнинг таълим-
тарбияси энг устувор масалалардан ҳисобланади. Шу боис ке
-
лажагимиз бўлмиш ёш авлод тарбияси ҳар бир оила олдидаги
масъулиятли бурч бўлиши билан бирга фарзандларимизни
замонавий талаблар даражасида таълим-тарбия олган бар
-
камол авлод, комил инсонлар этиб тарбиялаш педагог кадр-
ларнинг асосий вазифаларидандир.
Президентимиз ўзининг «Она юртимиз
бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хиз-
мат қилиш – энг олий саодатдир» асарида
шундай деган: «Янги авлодни тарбиялаш –
халқни тарбиялаш деганидир»
1
. Келажак ав-
лодни ҳар томонлама баркамол, эркин ва
мустақил фикрлайдиган шахс этиб тарбиялаш
ҳар бир муаллим зиммасидаги шарафли вази-
фадир.
Ҳозирда бошланғич таълим тизимининг
асосий вазифалари ўқувчиларни ҳар томон-
лама баркамол шахс этиб тарбиялаш мақ-
садида уларга мустақил фикрлаш, ўзлигини
англаш, билимларни ўрганишда, мактабда ва
мактабдан ташқари ишларда фаоллик, бой
маънавиятимиз ва қадриятларимизни ўрга-
тиш, ўз шахсидаги «мен»ини танитиш, юксак
ахлоқий фазилатлар ва эстетик руҳда тарбия-
лашдан иборат.
Бошланғич синфларда инновацион техно-
логиялардан фойдаланиб дарсларни ташкил
этиш таълимда юқори сифат ва самарадор-
ликка олиб келади. Бошланғич таълим тизи-
мидаги
инновацион
технологияларнинг
йўналишлари, бошланғич синф ўқувчилари-
нинг таълим мазмунини ўзлаштиришларига
инновацион ёндашиш, бошланғич таълим жа-
раёнида интерфаол таълим методларини тан-
лаш ва амалда қўллаш орқали ўқувчиларнинг
фаоллигини ошириш долзарб педагогик
муам мо ҳисобланади.
Инновация, инновацион таълим, иннова-
цион жараёнлар, инновацион фаолият юри-
тиш муаммоси, асосан, АҚШ, Англия, Герма-
1
Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк
келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. –
Т.: «Ўзбекистон», 2015. -235-б.
ния, Чехия, Франция каби давлатларда кенг
кўламда ўрганилган
2
. МДҲ давлатлари ораси-
да бу муаммо устида кўпроқ Россия, Белорус-
сия, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатлари
педагог-олимлари самарали иш олиб бормоқ-
далар. Жумладан, Б.Т.Лихачёв, И.П.Волков,
К.Ангеловский, М.Я.Вилинский, В.К.Дьяченко,
В.В.Гузеев,
М.В.Кларин,
В.А.Сластенин,
Л.М.Фридман каби олимларнинг илмий тадқи-
қот ишларида бу муаммога кўпроқ аҳамият
берилган.
Таълим тизимида педагогик технологиялар
ва инновацион технологиялар масалалари
билан М.О.Очилов, Ў.Қ.Толипов, Н.Шодиев,
Р.Ишмухамедов, Н.Х.Авлиёқулов, М.С.Алимов,
И.Мажидов, М.В.Кларин ва бошқалар шуғул-
лан ганлар. Шунингдек, бошланғич таълим
муаммолари, уларнинг илмий-педагогик ечим-
лари, замонавий бошланғич таълим мазмуни,
уни ижодий ташкил этиш йўллари ҳамда бош-
ланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш маса-
лалари О.Розиқов, Р.А.Мавлонова, Р.Сафаро-
ва, Б.Адизов, М.Ҳайдаров, О.Тўраев, О.Ҳасан-
боева, А.Бекмуродов, Г.Нажмиддинова ва
Ҳ.Санақуловлар томонидан тадқиқ этилган.
Бошланғич синфларда табиатшуносликни
ўқитиш самарадорлигини ошириш масалала-
ри бўйича Ш.Мирзахматова «Бошланғич синф
ўқувчиларида табиатга қизиқишларини шакл-
лантиришнинг педагогик шарт-шароитлари»
мавзусида номзодлик диссертацияси ёзган.
Бошланғич синфларда экологик таълим ва
тарбия муаммоларининг турли жиҳатлари
2
Мавлянова Р., Рахмонқулова Н. Бошланғич таълимда
педагогика инновация, интеграция. – Т.: Ғафур Ғулом
номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013.
29
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |