1-жадвал. Психогеометрик тестда геометрик шаклларни танлашнинг ёш ва жинс хусусиятлари
Учбурчак
Квадрат
Тўғри
тўртбурчак
Айлана
Зигзаг
ЖАМИ
Қиз
болалар
ўсмир
31
28
58
38
27
182
ўспирин
28
30
10
26
29
123
Ўғил
болалар
ўсмир
53
31
35
27
17
163
ўспирин
24
20
23
21
27
115
ЖАМИ
136
109
126
112
100
583
43
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 5
шаклланиб улгурмаганлигидан дарак бераётган
бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Ўсмир ёшидаги қиз болаларнинг (182 нафар)
деярли учдан бир қисми (58 нафар) тўғри
тўртбурчак шаклини танлаганлар. Эҳтимол, бу
натижа ўсмир ёшидаги қизларимизга хос бўлган
ўзгарувчанлик, ички ноаниқлик, кайфиятнинг
ўзгарувчанлиги, бошқаларга тақлид қилиш,
қатъиятсизлик, бошқаларга боғлиқлик каби
хислатларини ифодалаётган бўлиши мумкин.
Энг қизиғи шундаки, ўспиринлик даврига келиб,
қизлар орасида бу геометрик шаклни танлаш
ҳолатлари ўсмирларникига нисбатан деярли
6 маротаба камайиб кетган (атиги 10 нафар).
Бу даврда тўғри тўртбурчак шаклига деярли
тескари бўлган фазилатларни ўзида мужассам
этган квадрат шаклини танлаш ҳолати миқдор
жиҳатдан энг юқори ўринни эгаллаган (30
нафар). Бу натижа эса ўспиринлик даврига ке
либ қиз болаларда тартиблилик, эҳтиёткорлик,
озодалик, теран фикрлилик, тиришқоқлик,
амалий ишларга жиддий муносабатда бўлиш,
масъулиятлилик каби хислатлар муҳимроқ
аҳа мият касб эта бошлаганлигидан далолат
бераётган бўлса керак. Эҳтимол, ана шу жид
дийлик хислати, ўзини ўзи чуқур таҳлил ва
назорат қила олиш қобилияти ўсмир қизларга
хос бўлган ички ноаниқлик, ўзгарувчанлик,
ўз имкониятларини англамаслик, ўзини паст
баҳолаш каби салбий хислатларнинг кескин
камайишига олиб келгандир. Умуман олганда,
«тўғри тўртбурчаклар» ҳали шаклланиб, ети
либ улгурмаган шахслар бўлиб, бизнинг
назаримизда, бундайларнинг ўспирин қизлар
орасида кескин равишда камайиб кетиши
улар нинг маълум даражада баркамоликка
эришганликларидан далолат беради.
1жадвалдаги
маълумотларга
диққат
билан разм солинса, ўсмир ёшидаги ўғил
бола лар (163 нафар) орасида энг кўп тан
ланган геометрик шакллар учбурчак (53
нафар) ва тўғри тўртбурчакдир (35 нафар).
Таъкидлаш жоизки, «учбурчак типлар»га хос
бўлган етакчилик, рақобатга интилиш, ўзи га
ортиқча ишониш ва таваккалчиликка мойил
лик ҳамда «тўғри тўртбурчак типлар»га хос
бўлган ўзгарувчанлик, ички ноаниқлик, кай
фиятларнинг тез ўзгарувчанлиги, муаммо
лардан қочишга интилиш оқибатида бошқа
ларга ишонувчанлик, қизиқувчанлик хислат
лари ҳали руҳан етарлича етилмаган ўсмир
ёшдаги ўғил болалар хулқатворини тўлатўкис
акс эттиради. Қизиғи шундаки, учбурчак ва
тўғри тўртбурчак шаклларини танлаганлар анча
етукликка эришган ўспиринлик даврига келиб
ўз меъёрига тушади (учбурчак – 24 нафар, тўғри
тўртбурчак – 23 нафар).
1жадвалда яна бир диққатни тортадиган
манзара шундаки, ўсмир ёшдаги ўғил болалар
орасида кам тарқалган «зигзаг типлари»
(17 нафар) ўспиринлик даврига келиб энг
кўп тарқалган типларга айланди (27 нафар).
Яъни, зигзаг шаклининг рамзий маъносини
ташкил этувчи ижодкорлик, янги билимларга
интилиш, келажакка йўналганлик каби ижобий
фазилатлар ёш улғайган сари яққолроқ намоён
бўла бошлар экан.
Синалувчиларимизнинг
таваккалчиликка
тайёрлик даражасини ўрганиш мақсадида
Р.Шубертнинг таваккалчиликка тайёрлик тести
дан фойдаланилди. Тадқиқот гуруҳидан олин
ган маълумотларга кўра, синалувчиларимиз
ушбу методика бўйича –50 дан +50 гача балл
тўплаш имконига эга бўлганлар. Р.Шуберт
тести бўйича олинган натижалар методика
асосномасига мувофиқ қуйидагича талқин
этилади.
30 ва ундан паст кўрсаткич олганлар жуда
эҳтиёткор инсонлардир, бундай инсонлар
умуман таваккал қилмайдилар, етти ўлчаб, бир
кесадиганлар сирасига кирадилар. Ҳар бир
хаттиҳаракатни ўйлаб амалга оширадилар,
ортиқча воқеаҳодисаларга ўзларини койит
майдилар. Ҳеч қачон биринчи бўлиб иш қил
майдилар, улар, кўпинча, бошқаларга эрга
шадилар. Бундай шахслар бошқарувчи бўла
олмайдилар, улардан яхши бажарувчилар
чиқади.
10 дан +10 гача – ўртача натижа. Бу тои
фага кирувчилар ҳар бир хаттиҳаракатни
меъёрида бажаришни яхши кўрадилар. Агар
қилаётган ҳаракатларининг фойда келтири шига
ишонсаларгина таваккал қиладилар. Фойдадан
кўра кўпроқ зарар келишини тахмин қилсалар,
таваккал қилмайдилар. Улар ўз ҳаракатларини
бошқара оладилар ва ҳар қандай вазиятда
ўзларини тута оладилар.
+20 ва ундан катта кўрсаткич соҳиблари
тавак калчиликка мойилликлари юқорилиги
билан ажралиб турадилар. Бу тоифага мансуб
кишилар ҳар доим, ҳар қандай вазиятларда ҳам
ўз жонларини хатарга қўйишга тайёр турган
шахслар ҳисобланади. Улар хавфхатарни яхши
кўрадилар, таваккал қилиб эришган ҳар қандай
ютуқлардан завқ оладилар. Бундай инсонларни,
кези келганда, таваккал, пухта ўйламай, шошма
44
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
Do'stlaringiz bilan baham: |