ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 5
га жавоб берар эканмиз, сўзсиз меҳр фақат
ақлий савия билан ўлчанмаслигини, шу билан
бирга ақлий етишмовчилик билан меҳрсизлик
орасида боғлиқлик ҳам мавжудлигини таъ-
кидлаш лозимдир. Ақлий етишмовчилик қай
даражада бўлса, меҳрсизлик ҳам шу даража-
да кескин ифодаланиши мумкин. Лекин бу
ўринда кўпроқ боланинг меҳрсизлиги эмас,
балки ўша агрессивлик (тажовузкорлик) ало-
матлари ўзгаларга қай даражада зарарли
эканлиги, унинг асоратлари ҳаёт учун, ўзгалар
учун хавфли эканлигини етарли тушунтир-
маслик сабаблари ташкил этади. Бу ақлий
етишмовчилик билан меҳрсизлик орасидаги
боғлиқликнинг биринчи томони бўлса, иккин-
чи томондан ундаги меҳрибонлик эмас, бал-
ки унинг акси бўлган тажовузкорликнинг ифо-
даланиши, ақлий етишмовчилик асосидаги
хатти-ҳаракатларнинг қай даражада ўзгаларга
зиён-заҳмат етказиши ва хавфли эканлиги-
нинг туб моҳиятини тушуниб етмаслиги таш-
кил этади. Фикримизни тасдиқловчи далил си-
фатида шуни келтириш мумкинки, баъзи она-
ларда ўз фарзандларини туғилиши биланоқ
ташлаб кетиш ёки маълум сабабларга кўра,
ҳаёт қийинчиликлари натижасида ёки тур-
муш ўртоғи билан турли низолар оқибатида
пайдо бўлган аламзадаликни фарзандларидан
олиш ҳоллари кузатилади. Ўз боласининг бун-
дай душманига айланган аёллар кўп жиҳатдан
маълумоти, маданий ва маънавий савия-
си, энг муҳими ақли етарли даражада шакл-
ланмаган ожизалардир. Бу эса юқоридаги
ақлий заифлик билан агрессивлик орасидаги
боғлиқликни тасдиқлайди.
Меҳрсизлик хусусияти болага онадан ҳам,
отадан ҳам ўтиши, буни бевосита она андаза-
си ёки ота андазаси сифатида ифодалаш мум-
кин. Бола меҳрсизликни қисман ота, қисман
она генетик дастуридан ўзлаштирган бўлиши
эҳтимоли бор. Энг муҳими, боланинг қайси
наслга кўпроқ тортганлиги, қайси дастур
кўпроқ доминант (етакчи)лик қилганлиги асо-
сий аҳамият касб этади. Барча турдаги таълим
муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчи,
талаба, тингловчилар билан ўтказиладиган
тадбирларда Ватанга, атрофдагиларга нис-
батан меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллан-
тиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Зеро, мақсадга мувофиқ тарзда олиб борил-
ган таълим-тарбия натижасида ножоиз ирсий
дастур натижасида шаклланган салбий харак-
тер хусусиятларини ҳам коррекциялаш, тўғри
ўзанга йўналтириш имкони вужудга келади.
Меҳрни ифодалаш, меҳрга бўлган эҳтиёж
ёшга боғлиқ бўлади. Айниқса, мактабгача ёш-
даги болаларда меҳрга нисбатан ниҳоятда
кучли эҳтиёжни кўришимиз мумкин. Ва ай-
нан мана шу ёшларда меҳр танқислиги, ота-
она меҳрига тўймаслик боланинг характе-
ри, шахсига кейинчалик жуда салбий таъ-
сир кўрсатиши мумкин. Маълум бир ёш-
дан кейин, масалан, етуклик ёши, фахрийлик
ёши, кексалик ёши даврларида ҳам меҳрга
бўлган эҳтиёж кескин ошади. Бунда кўпроқ
ота-оналар, меҳнат фахрийлари, собиқ иш
жойидан, жамоасидан, фарзандлари ва на-
бираларидан моддий таъминот эмас, диққат-
эътибор, меҳр-муҳаббат, илиқ муносабатни
кутадилар. Буни ҳар бир ақли расо одам би-
лиши ва ўз хатти-ҳаракатини шунга мувофиқ
белгилаши лозим.
Айрим психологик мелодрамалар, пси-
хологик фильмларни томоша қилганда ёши
улуғлар, кексалар ниҳоятда тез таъсирлана-
дилар, кўз ёш қиладилар. Бу ҳам юқоридаги
фикримизнинг далилидир. Меҳрга бўлган
эҳтиёжнинг ниҳоятда кучайиши, етук ёшларда
ва баъзан 55–60 ёшли инсонларда ҳам яққол
ифодаланишини бува, буви мақомидаги ин-
сонларда кўришимиз мумкин. Яъни, кўпинча
бу инсонлар ўз фарзандларига нисбатан ифо-
далай олмаган, қалбидан ҳис этмаган меҳр-
муҳаббатини набираларига нисбатан ҳис эта-
дилар, фарзандларидан кўра набиралари-
ни кўпроқ суядилар, яхши кўрадилар. Бу ҳам
меҳрнинг ифодаланиши ёш хусусиятларига
боғлиқ эканлигидан дарак беради.
Меҳрнинг шаклланиши ва ифодаланиши,
умуман фарзандларга бўлган муносабатимиз
ёшга, оилавий ҳаётга қараб ўзгариб боради.
Биз, кўпинча, болаларни тарбиялаш жараё-
нида ўзимиз ҳам тарбияланамиз. Нафақат биз
болаларга, бола шахсига таъсир этамиз, бал-
ки бола шахси бизга ўз таъсирини кўрсатади.
Лекин ота ёки она сифатида шаклланаёт-
ган болага ота-она ва болалар ўртасидаги
ўзаро муносабат ва мулоқот андаза вазифа-
сини ўтайди. Шунинг учун тарбия жараёни-
да ота-она ва болалар орасидаги муносабат
бир томонлама эмас, балки икки томонла-
ма ҳисобланади. Айнан шу боисдан, фарзанд
41
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
Do'stlaringiz bilan baham: |