2.3. Суғурта турлари турли-туманлиги жаҳон суғурта хўжалигида
Жаҳон суғурта хўжалигида суғуртанинг хилма-хил турлари мавжуд. Миллий суғурта бозори ривожланишининг қиёсий таҳлилини ўтказиш учун суғурта операциялари ҳаётни суғурталаш операциялари (life) ва ҳаётни суғурталаш (non-life) дан бошқа суғурта операцияларига бўлинади.
Бир қатор давлатларда суғурта таснифи тажрибасини тақдим этамиз.
Хитой Халқ Республикасида “Суғурта тўғрисида” ги қонунга кўра, суғурта компаниясининг фаолият соҳаси қуйидагиларга бўлинади:
1. Мулкни суғурталаш, шу жумладан мулкни йўқотиш суғуртаси, жавобгарликни суғурталаш ва кредитни суғурталаш.
2. Шахсий суғурта, шу жумладан ҳаёт суғуртаси, тиббий суғурта ва бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш.
АҚШ да қуйидаги суғурта турлари ажратилади:
1. Тижорат суғуртаси - корпорациялар, компаниялар ва ташкилотлар учун суғурта операциялари.
2. Фуқаролар учун мол-мулк (автомобиллар, кўчмас мулк, мулкнинг бошқа турлари) суғуртаси.
3. Фуқаролар учун шахсий (ҳаёт, соғлиқ, тиббий, пенсиялар, жамғарма) суғуртаси.
Европа Иттифоқида, директив ҳужжатларга мувофиқ, суғурта қуйидагича бўлинган: life, non-life.
Ҳаёт суғуртаси қуйидагиларни ўз ичига олади :
- ҳаёт суғуртаси;
- маълум бир ёшга етиш учун суғурта;
- ўлим ҳолатида суғурта (аралаш);
- никоҳ ва туғиш ҳолатларида суғурта;
- пенсия суғуртаси;
- ҳаёт қўшимча суғуртаси;
- жароҳатлар, шу жумладан, меҳнатга лаёқатсизлик суғуртаси;
- бахтсиз ҳодиса ёки касаллик натижасида ўлим (ногиронлик) ҳолатида суғурта қилиш.
Европа Иттифоқида ҳаётни суғурталашдан бошқа суғурта зарар келтириши мумкин бўлган объектлар ва рисклар бўйича таснифланади (1-жадвал).
1-жадвал
Европа Иттифоқида ҳаётни суғурталашдан
бошқа суғурта таснифи
Объект
|
Суғурта ҳолати
|
Бахтсиз ҳодиса (шу жумладан, ишлаб чиқаришда) ва касб касаллиги
|
Бир марталик, мунтазам, аралаш тўловлар, транспортировка
|
Касаллик
|
Бир марталик, мунтазам, аралаш тўловлар
|
Ер усти транспортига зарар
|
Зарарнинг барча турлари (автотранспорт, прицеп)
|
Темир йўл транспортига зарар
|
Зарарнинг барча турлари
|
Авиатранспортга зарар
|
Зарарнинг барча турлари
|
Сув транспорти турларига зарар
|
Зарарнинг барча турлари
|
Юк, багаж, товарлар хавфсизлиги
|
Зарар барча турлари, транспортировкадан қатъи назар
|
Ёнғин ва табиий офатлардан зарар
|
Ёнғин, портлаш, бўрон, тупроқ ҳаракати, табиий офатлар, атом энергияси
|
Мулкий зарарнинг бошқа турлари
|
Жиноят
|
Tранспорт воситаси эксплуатацияси учун фуқаролик жавобгарлиги + ташувчининг жавобгарлиги
|
Tранспорт воситасини эксплуатация қилиш натижасида зарар
|
Авиатранспорт воситаси эксплуатацияси учун фуқаролик жавобгарлиги + ташувчининг жавобгарлиги
|
Tранспорт воситасини эксплуатация қилиш натижасида зарар
|
Сув транспорти воситаси эксплуатацияси учун фуқаролик жавобгарлиги + ташувчининг жавобгарлиги
|
Tранспорт воситасини эксплуатация қилиш натижасида зарар
|
Умумий фуқаролик жавобгарлиги
|
Жавобгарликнинг барча турлари
|
Кредит
|
Умумий молиявий ночорлик, экспорт кредити, ипотека кредити, қишлоқ хўжалиги кредити
|
Гаров
|
Гаровнинг бевосита ва билвосита объектига зарар етказиш
|
Молиявий харажатлар
|
Касбий фаолият харажатлари, даромад йўқотиш, даромад олмаслик, умумий харажатларнинг ўсиши, кутилмаган тижорат харажатлари, бозор қийматининг йўқолиши, ижара, даромад манбалари, нотижорат ва бошқа
молиявий зарарлар
|
Юридик харажатлар
|
Юридик ва суд харажатлари
|
Миллий суғурта бозорларининг фаолияти тажрибасини умумлаштириш турли хил суғурта турларини кўрсатади. Маҳаллий амалиётда қонунчилик қарорлари асосида суғурта турлари истеъмолчилар сўровларига ва fin-insurance ни жорий этишга мувофиқ ривожланмоқда.
Назорат саволлари
Суғурта операциялари таснифи – таърифини беринг.
Суғуртани таснифлаш мезонларини номланг.
“Суғурта тури” атамаси мазмунини очиб беринг.
Ўзбекистон суғурта қонунчилигида назарда тутилган суғурта турларини санаб беринг.
Суғурта турларини суғурта соҳалари ва гуруҳлари бўйича тақсимланг.
Хитой, Ақш ва Европа Иттифоқидаги суғурта таснифи тажрибасини таққосланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |