Замонавий психология муаммолари


Суҳбатдошингизнинг мақсадини тушунинг



Download 0,7 Mb.
bet49/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

14.Суҳбатдошингизнинг мақсадини тушунинг. Ёдингизда тутинг, аксарият суҳбатдан мақсад-ёки Сиздан реал бирор нарса олиш, ёки Сизнинг фикрингизни ўзгартириш, ёки Сизни бирор нарса қилишга мажбур қилишдан иборат. Бундай ҳолатда энг яхши жавоб-Сизнинг ҳаракатингиздир.
15.Салбий одатлар эшитиш жараёнини қийинлаштиради. Ўзингизнинг эшитиш одатларингизни, кучли ва кучсиз томонларингизни, йўл қўяётган ҳатоларингиз характерини аниқлашга ҳаракат қилинг. Одамлар ҳақида шошиб хулоса чиқармаяпсизми? Диққатингизни кўпроқ суҳбатдошингизнинг ташқи қиёфаси ва нутқидаги камчиликларига қаратмаяпсизми? Сизда одамга қарамасдан эшитиш одати йўқми? Тез-тез суҳбатдошингизни бўлиб қўйиш одатингиз йўқми? Бошқа ташвишлар ҳақида ўйлаб, ўзингизни гўё эшитаётгандай қилиб кўрсатмайсизми? Охиригача эшитмаган нарсангиз ҳақида пала-партиш баҳо ва хулосалар қилмайсизми?
Одатларингиз ҳақидаги билимларингиз – уларни такомиллаштириш йўлидаги биринчи қадамингиздир.


Суицидни келтириб чиқарувчи сабаблар ва профилактикаси
Суици́д (лот. sui caedere — ўзини ўлдириш — мустақил ва ихтиёрий тарзда ўзини ҳаётдан махрум қилиш) муаммосини тадқиқ қилган олимлар уни келтириб чиқарувчи иккита туғма сабабларини кўрсатишади. Биринчи сабаб сифатида, инстинктлар (одамлар ва хайвонлардаги туғма, программалаштирилган ҳатти-ҳаракатлар) назариясига кўра инсондаги қатор бошқа инстинктлар ичида ўз-ўзини сақлаш (ҳаёт инстинкти) ҳамда ўз-ўзини вайрон қилиш (ўлим инстинкти) алохида ўрин тутади, яъни инсон, шунингдек хайвонлар ҳам бир вақтнинг ўзида ўз жонларини омон сақлашга, айни пайтда ўз жонларига қасд қилишга табиий равишда интиладилар. Иккинчи сабаб шундан иборатки, генетика – ирсият соҳасида амалга оширилган тадқиқотлар наслий ахборотни наслдан наслга ташувчи генлар занжирида алохида суицид гени мавжудлигини, биринчи ва иккинчи сабаблар бир-бирини исботлашини аниқлади.
Демак, туғма мойиллик сифатида ҳаётининг турли даврлари ва турли шароитларида ҳар бир одам хеч бўлмаса бир марта ўз жонига қасд қилиш хақида ўйлайди. Бошқача изохлаганда, ўз жонига қасд қилиш фикр кўринишида ҳамма одамда бор, вақти-вақти билан аксарият одамларда суицид фикри ниятга айланади, алохида шароитларда айрим одамларда ният мақсадга ҳам айланади. Лекин одам ният ва мақсад билан бир умр яшаши мумкин, фақат алохида холлардагина, ўта қалтис, чорасизлик шароитида ҳамда суицид сигнали ишга тушган пайтдагина мақсад аниқ режага айланиши, сигнал сифатида эса бу ерда кўплаб омиллар хизмат қилиши мумкин.
Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра ҳар йили дунёда 800 мингдан ортиқ ўз жонига қасд қилиш содир бўлади. Ҳар 40 секундда битта одам онгли равишда ўз жонига қасд қилади, 15-29 ёшдаги ёшлар ўлими сабаблари ичида ўз жонига қасд қилиш иккинчи ўринни эгаллайди. Ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг сабаблари ичида қашшоқлик, оилада ва тенгқўрлари билан муносабатлардаги муаммолар, спиртли ичимликлар, наркотиклар, ўқишдаги нохушликлар, тан олинмаган муҳаббат, яккаланиш, ёлғизлик, давосиз касалликлар кўп учрайди. Гомосексуал, ўзи билан бир жинсдагилар билан жинсий алоқага мойил ўсмирлар гетеросексуал, бошқа жинсдагилар билан жинсий алоқага мойил тенгқўрларига нисбатан олти баробар кўпроқ ўз жонларига қасд қилишади.
Суицид муаммоси доирасида агрессия алохида ўрин тутади. Психологик таърифга кўра агрессия – кимгадир зарар етказишга йўналтирилган жисмоний ёки вербал (нутқли) хулқ бўлиб, ғазабдан пайдо бўладиган ва шахсий мақсадга айланган душманлик агрессияси ҳамда бирон-бир мақсадга эришиш воситаси бўлган инструментал агрессия фарқланади. Ушбу таърифдан келиб чиққанда суицид бу ичкарига, одамнинг ўзига йўналтирилган аутоагрессия бўлиб ҳисобланади. Ўсмирларда аутоагрессив хулқнинг шаклланишига ўсмирлик даврида яққол намоён бўлиб, ижтимоий тараққиётнинг кейинги босқичларида силлиқланиб кетадиган характер акцентуациясининг циклоид, лабиль, эпилептоид, истероид типлари хусусиятлари ҳам кучли таъсир кўрсатади. (Циклоид - яхши ва ёмон кайфият фазаларининг турли даврларда алмашиб туриши. Лабиль - вазиятга қараб кайфиятнинг кескин ўзгариши. Эпилептоид - (баъзан шафқатсизлик элементлари билан) ғазабдан қутуриш ва қахр-хуружи кўриниши тарзида намоён бўладиган агрессиянинг тўпланиши билан дарғазаб-ғамгин кайфиятга мойиллик, жанжалкашлик, тафаккурнинг эгилувчанлиги, ғоят даражада педантизм (ўтакетган расмиятчилик). Намойишкор (истероид) - тан олинишга эҳтиёж қониқтирилмаганда “касал бўлиб олиш”, манманлик, қалтис ишларга қўл уриш билан характерланадиган, ўзига диққатни жалб қилиш учун фойдаланиладиган ёлғончилик, фантазёрлик ва муғомбирлик, субъект учун нохуш бўлган факт ва ходисаларни сиқиб чиқариш тенденцияси.).
Эътибор берилса, сўнгги вақтларда жахон оммавий ахборот воситалари: телевидение, газеталарда суициднинг индивидуал ҳамда диний эътиқод асосидаги оммавий шакллари ходисалари хақида маълумот бериш тўхтатилди. Тарихимизда, қайта қуриш даврида республикамизда содир бўлган аёлларнинг ўзига ўт қўйиш ходисаларининг ошкоралик туфайли оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилганлиги бу ходисанинг оммавий тус олиб кетишига сабаб бўлганлиги уни тахлил қилган олимлар томонидан таъкидланган. 2014 йили Россиянинг Бурятия ҳудудида қизларнинг ўз жонига қасд қилганликлари оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинганлиги ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилиш “эпидемия”сига сабаб бўлган. Шундай маълумотлар борки, авиация ҳалокатларидан кейин ҳам ўз жонига қасд қилиш ходисалари сони кескин равишда ортади.
Интернет ўз жонига қасд қилиш хақидаги маълумотлари, суицид мавзусида мулоқот, сухбатларни ташкил қилиши, жондан тўйдириши ва ўз жонига қасд қилишга ундаши билан бу ходисанинг кўпайишига сабаб бўлади.
Келтирилган маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, суицид ходисалари хақидаги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ҳар қандай маълумот, кўрсатув, шундай ходисани муҳокама қилишга, унинг олдини олишга бағишланган, статистик маълумотлар билан мустаҳкамланган ҳар қандай тадбир суицид механизмини ишга тушурувчи сигнал ролини ўйнаши, суицид хақидаги фикрнинг ниятга, мақсадга ва аниқ режага айланишига сабаб бўлиши, занжир реакцияси сифатида суицидлар сонининг ортишига олиб келиши мумкин. Сабаби, агрессия, қўрқув, ваҳима сингари оммавий психологик ходисалар ичида суицид юқумлилик даражаси бўйича юқори ўринда туради. Бунда шундай механизм амалга ошади, суицид мақсадида юрган одам аслида ҳаётдан воз кечишдан табиий равишда қўрқади, лекин шундай ходиса ҳақидаги маълумот унда, бошқалар шунга журъат қилибдики, демак бу унчалик қўрқинчли эмас экан, деган фикрни пайдо қилади, энди мақсад қатъий режага айланади.
Шу билан бирга ахолининг турли тоифалари ўртасида антисуицидаль омиллар, суициддан ҳимоя механизмларини қайд этиш мумкин. Аёлларнинг фарзанд кўриши ёки ҳомиладор бўлиши суицид хатарини кескин камайтирувчи омил бўлиб ҳисобланади. Диний эътиқод суицидга мойилликни сусайтиради, ўсмирларда кучли масъулият ҳиссини тарбиялаш, уларда келажак билан боғлиқ ижодий режаларнинг мавжудлиги, жисмоний жароҳатлардан қўрқув ҳисси ҳам ўз жонига қасд қилиш актининг амалга оширилишига йўл қўймайди. Шунингдек яқин одамлар ва қариндошларнинг қўллаб-қувватлаши, ўз оилавий мажбуриятларини тушуниш, тўла бандлик, бўш вақтнинг йўқлиги, қийинчиликларни бартараф қилишнинг психологик малакалари, масалан, йўқотиш, яқин одамидан ажралиш, тахқирланишни бошдан кечиришга қобиллик ҳам суицидга қаршиликнинг муҳим омиллари бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, таълим муассасаларида малакали мутахассислар иштирокида ишонч телефонлари ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш марказлари фаолияти ҳам бу йўналишда самарали бўлиши мумкин.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish